Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Келишиш учун ҳужжатларни тақдим этиш

3-боб. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш

4-боб. Якуний қоидалар

1-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш СХЕМАСИ

5. Пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш учун улар олиниши мўлжалланган санадан камида йигирма кун олдин нодавлат нотижорат ташкилот тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органига мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган мурожаатнома (кейинги ўринларда мурожаатнома деб аталади) шаклига мувофиқ унда назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда олдиндан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Нодавлат нотижорат ташкилоти

1. Пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш учун тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органига тасдиқланган мурожаатнома шаклига мувофиқ унда назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда олдиндан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Пул маблағлари ва мол-мулк олиниши мўлжалланган санадан камида йигирма кун олдин

2. Агар чет эллик шахслардан нодавлат нотижорат ташкилотга маълум бўлмаган ҳолда унинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағи киритилса ёки нодавлат нотижорат ташкилотга мол-мулк келиб тушса, тасдиқланган мурожаатнома шаклига мувофиқ унда назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда келишиш учун адлия органига мурожаат қилади.

Пул маблағлари ва мол-мулк келиб тушгани ҳақида нодавлат нотижорат ташкилот хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан эътиборан уч кун ичида

2-босқич

Адлия органи

1. Нодавлат нотижорат ташкилот томонидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

Ўн беш кун ичида

2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этиш тўғрисида нодавлат нотижорат ташкилотни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Т/р

Маълумотлар

1.

Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи

2.

Чет эллик шахслар ёки уларнинг топшириғига биноан пул маблағлари ва мол-мулк берувчи бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотлар:

Жисмоний шахслар учун

а) Ф.И.О.

б) фуқаролиги

в) яшаш жойи

г) туғилган санаси

д) туғилган жойи

е) иш жойи ва лавозими

Юридик шахс (унинг филиал ва ваколатхонаси) учун

а) тўлиқ номи (берувчи томон чет эл давлати ёки ташкилоти бўлганда ушбу банднинг «б» — «ж» кичик бандлари тўлдирилмайди)

б) таъсис ҳужжатлари нусхаси (илова қилинади)

в) асосий раҳбар органи жойлашган ери (почта манзили)

г) раҳбарнинг Ф.И.О.

д) фуқаролиги

е) яшаш жойи

ж) туғилган санаси

з) туғилган жойи

3.

Пул маблағлари (пул бирлиги кўринишида)

4.

Пул маблағларининг миқдори

5.

Мол-мулк тури

6.

Мол-мулк суммаси

7.

Пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш мақсадлари

8.

Пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш усуллари

9.

Пул маблағлари ва мол-мулкнинг тарқатилиши ёки сарфланиши режалаштирилаётган мақсадли гуруҳлар
(вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва б.)

10.

Пул маблағлари ва мол-мулкни нодавлат нотижорат ташкилотига ажратилиши бўйича битим, шартнома, қарор ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари
(агар мавжуд бўлса илова қилинади)

11.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида кўрсатилган асосларга кўра пул маблағлари ва мол-мулк олинишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (илова қилинади)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази