Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича ЙЎРИҚНОМА

I. Умумий қоидалар

II. Округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига қўйиладиган талаблар

III. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия қилиш

IV. Ҳалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия қилиш

V. Участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия қилиш

VI. Округ ва участка сайлов комиссияси таркибидан чиқариш ёки таркибини ўзгартириш

VII. Якуний қоидалар

2-ИЛОВА
Участка сайлов комиссияси аъзоларининг сайловчилар сонига нисбатан белгиланиш МЕЪЁРЛАРИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган қарорлари РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сайлов комиссиялари, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотлар учун округ ва участка сайлов комиссияларини шакллантиришда тавсиявий характерга эга.
20. Тавсия этилган участка сайлов комиссияси аъзоларининг сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган сайловчилар сонига нисбатан белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.
25. Комиссия аъзоси Сайлов кодекси талабларини бузган ёки зиммасидаги мажбуриятларига мунтазам равишда эътиборсизлик қилган тақдирда, у комиссия аъзоси этиб тасдиқлаган органнинг қарори билан ваколатларидан маҳрум этилиши мумкин.
Бунда комиссия аъзосининг Сайлов кодекси талабларини бузганлиги ёки зиммасидаги мажбуриятларга мунтазам равишда эътиборсизлик қилганлигига оид ҳолат у аъзо бўлган сайлов комиссиясининг далолатномаси билан расмийлаштирилади.

_________ вилояти __________ туман (шаҳар) «____________» фуқаролар йиғини
(фуқаролар вакилларининг йиғилиши, фуқаролар йиғини кенгаши)
______-сон БАЁНИ

2019 йил «___» ___________

__________________________
(ўтказилган жой номи)

Раислик қилувчи:
Иштирок этди:
Таклиф этилганлар:
фуқаролар йиғини раиси, Ф.И.Ш
(нафар вакиллар, нафар кенгаш аъзолари)
(корхона, ташкилот ва муассасалар номи тўлиқ ёзилади)

КУН ТАРТИБИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21-моддасига асосан халқ депутатлари ______________ туман (шаҳар) Кенгашига сайлов ўтказувчи ______ _____________округи сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни
тавсия этиш тўғрисида.

(сони)

(номи)

Кун тартибига қўйилган масала бўйича фуқаролар йиғини раиси (ёки бошқа раислик этувчи) сўзга чиқиб, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни бошланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 21-моддасига кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларининг аъзолари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиясига биноан тасдиқланиши, ушбу Кодекснинг 25-моддасига асосан, йигирма бир ёшга тўлган, қоида тариқасида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Кун тартибига қўйилган масала бўйича йиғилганларнинг фикр ва мулоҳазалари муҳокама қилиниб, йиғилиш


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари __________ туман (шаҳар) Кенгашига сайлов ўтказувчи ______ ________________ округи
сайлов комиссияси аъзолигига «_____________» фуқаролар

(сони)

(номи)
йиғини томонидан қуйидаги номзодлар тавсия этилсин.

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми
(тўлиқ ёзилади)

Иш жойи, лавозими, яшаш манзили

1.

2.

3.

...

2. Мазкур қарорнинг асл нусхаси ______________________ туман (шаҳар) сайлов комиссиясига тақдим этилсин.
3. Қарор нусхаси фуқаролар йиғини йиғма жилдига тикиб қўйилсин.
4. Ушбу қарор ижросини таъминлашни ўз зиммамда қолдираман.
Фуқаролар йиғини раиси
(ёки унинг маслаҳатчиси)

___________
(имзо)

________________________
(Ф.И.Ш.)

Масъул котиб:

___________
(имзо)

________________________
(Ф.И.Ш.)

М.Ў.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази