Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республикада заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва уларнинг реализациясини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
5. Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ шакллантирилган маълумотлар тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назоратдан ўтказилади.
6. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ўтказилган камерал назорат натижасига кўра тафовутлар мавжудлиги аниқланса, солиқ тўловчига унинг ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган тартибда талабнома юборилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати


1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензия, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Республика ҳудудига олиб кирилган ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113-7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида


Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси

Биржа савдолари орқали қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида


«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Олмалиқ
кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти

Қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида


2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларни реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш.

Дастурий маҳсулот орқали электрон шаклда


3-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Шакллантирилган маълумотлар асосида тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назоратдан ўтказиш.

Ҳар чоракда


4-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Камерал назорат натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, белгиланган тартибда мавзули экспресс-ўрганиш амалга ошириш.

7 иш куни


5-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Камерал назорат ва (ёки) мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш.

Ҳолатлар аниқланганда


6-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Камерал назорат ва (ёки) мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш.

Ҳолатлар аниқланганда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази