Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони асосида маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъуллар

1.

«Кексалар маслаҳати» гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Малакали амалиётчи-мутахассислар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Ишчи гуруҳи томонидан методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

15 ноябрь

3. Методик тавсияларни нашр эттириш ва жойларга етказилишини таъминлаш.

20 декабрь

2.

«Кексалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўплами»ни нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Тошкент давлат юридик университети

2. Ишчи гуруҳи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва халқаро тажрибани ўрганиш.

15 ноябрь

3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва чоп эттириш.

20 декабрь

4. Тўпламларни жойларга етказилишини таъминлаш.

30 декабрь

3.

Мамлакатимизда кексаларнинг турмуш даражаси ҳамда сифатини ошириш мақсадида амалдаги қонунчилик ва халқаро тажрибаларни чуқур ўрганиб, бугунги кунда учраётган муаммоларни таҳлил қилган ҳолда кекса авлод вакиллари, хусусан, ёлғиз кексалар, меҳнат фахрийлари ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси

2. Ишчи гуруҳи томонидан амалдаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.

20 ноябрь

3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш.

20 декабрь

4. Таклифни Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этиш.

2020 йил январь

4.

Кекса авлод вакилларига яратилган имтиёзларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида батафсил ўрганиб, тўплам ҳолига келтириш, маҳалла раислари учун услубий қўлланма сифатида нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

2. Ишчи гуруҳ томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш.

20 ноябрь

3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва чоп эттириш.

25 декабрь

4. Тўпламларни жойларга етказилишини таъминлаш.

2020 йилянварь

5.

Барча ҳудудларда кекса авлод вакилларининг турмуш даражаси, ижтимоий ҳимояси, уларга тиббий хизмат кўрсатиш каби тегишли масалаларни назарда тутган ҳолда ижтимоий сўровлар ўтказиш.

1. Ижтимоий сўровлар ўтказиш учун ишчи гуруҳлар тузиш.

2019 йил 10 октябрь

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

2. Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли масалаларни ўз ичига олган сўровлар шаклини ишлаб чиқиш ва барча ҳудудларда ижтимоий сўровлар ўтказиш.

15 октябрь — 30 ноябрь

3. Сўровлар натижаларини манфаатдор ташкилотлар билан муҳокама қилиш ва натижаларга кўра зарур чораларни амалга ошириш.

10 декабрь

6.

Кекса авлод вакиллари билан манзилли ишлаш бўйича «Кексалар ижтимоий ҳимояси» дастурини ишлаб чиқиш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.

2019 йил 5 ноябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

2. Ишчи гуруҳ томонидан кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.

30 ноябрь

3. Ўрганиш натижалари асосида дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

10 декабрь

4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

20 декабрь

7.

Кексалар орасида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни тарғиб қилиш, уларда саломатлик учун масъуллик туйғусини юксалтириш орқали инсон умрини узайтиришга кўмаклашишга қаратилган «Соғлом ва муваффақиятли қарилик» концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 5 ноябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

2. Ишчи гуруҳи томонидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

30 ноябрь

3. Концепция лойиҳасини манфаатдор ташкилотлар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш.

25 декабрь

8.

Кексалар учун назарда тутилган ёшга доир пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, аниқланган ҳолатлар бўйича манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда таъсирчан чораларни кўриш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги, Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

2. Ишчи гуруҳлари томонидан фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш.

20 декабрь

3. Салбий ҳолатлар кузатилган маҳаллаларда зарур чора-тадбирларни белгилаш ва амалга оширилган ишларни ҳар ҳафтада секторларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилиш.

доимий

4. Ўрганиш натижалари асосида амалдаги тизимларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

2020 йил 20 январь

5. Ишлаб чиқилган тизимни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.

2020 йил 1 февралдан бошлаб

9.

«Муваффақиятли кексаликнинг 50 кафолати» номли кекса авлод вакиллари ўқиши учун тавсия этиладиган 50 номдаги китоблар рўйхатини шакллантириш ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиботини олиб бориш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши

2. Ишчи гуруҳи томонидан тавсия этиладиган 50 номдаги китоблар рўйхатини шакллантириш ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш.

25 октябрдан бошлаб доимий

10.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини янада ошириш, уларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар (хизмат кўрсатиш) ташкил этиш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 30 октябрь

Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва режа асосида ўтказилишини ташкил этиш.

15 ноябрдан бошлаб доимий

3. Аниқланган муаммо ва таклифларни манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда муҳокама қилиб, натижаси бўйича зарур чораларни кўриш.

режа асосида

11.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож қатлам учун тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, уролог, офтальмолог ва бошқалар) ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат таркибда «Тиббиёт автобуси» ташкил этиб, маҳаллаларда кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларини ташкил этиш.

1. Мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи шакллантириш.

2019 йил 10 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож кексаларнинг рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш.

25 октябрь

3. Тиббий кўрик ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва масъул ташкилотлар билан келишиш.

30 октябрь

4. Тасдиқланган режа-жадвал асосида тиббий кўрикларни ўтказиш.

режа асосида

12.

Республикадаги мавжуд барча клиникаларга ҳар йили беш нафардан тиббий ёрдамга эҳтиёжманд кексаларни ҳар олти ойда бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича бириктириш юзасидан зарур чораларни кўриш.

1. Тиббий кўрик ўтказиш имкониятига эга бўлган клиникалар рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш.

2019 йил 15 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

2. Тиббий кўрик ва тиббий ёрдамга эҳтиёжманд кексаларнинг рўйхатини тузиш.

15 ноябрь

3. Тиббий ёрдамга эҳтиёжманд кексаларни тавсия асосида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш.

30 ноябрь

13.

Кекса авлод вакиллари, нуронийларнинг бой ва ибратли ҳаёт тажрибаси, амалий билим ва кўникмаларини ёшларга тарғиб этиш учун умумтаълим мактабларида учрашувлар ва тарбиявий соатларни ташкил этиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда умумтаълим мактабларида учрашувлар ва тарбиявий соатларни ташкил этиш бўйича намунавий режа лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 10 октябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси

2. Кекса авлод вакиллари, нуронийларни ҳудудлар кесимида жойлардаги умумтаълим мактабларига бириктириш.

25 октябрь

3. Режага асосан жойларда тадбирларни ташкил этиш.

режа асосида

14.

«Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг энг фаол аъзоларини доимий равишда белгиланган тартибда «Меҳнат фахрийси», «Мўътабар аёл» ва «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонларига тавсия этиб бориш.

1. «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари аъзоларининг фаолияти юзасидан мониторинг ишларини ташкил этиш ва энг фаол аъзоларни саралаб олиш.

2019 йилдан бошлаб ҳар ярим йилда

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Гуруҳлардан саралаб олинган энг фаол аъзоларга кўкрак нишони билан тақдирлаш юзасидан тавсия бериб бориш.

белгиланган муддатларда

15.

Маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар ўртасида тонги жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам ташкил этиш, шунингдек, «Ҳар куни 5 минг қадам» шиори остида пиёда юриш марафонларини уюштириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 25 октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Ишчи гуруҳи томонидан жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.

1 — 30 ноябрь

3. Жойлардаги тадбирларни режалаштириш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига мунтазам равишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.

2019 йил 1 декабрдан бошлаб доимий

16.

Кекса авлод вакилларининг миллий қиёфаси ҳамда ибратли фахрийлар образини ифодалайдиган бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар, телесериаллар ва спектаклларни тайёрлаш ва намойиш этиш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи-ижодий гуруҳ тузиш.

2019 йил 10 октябрь

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

2. Ишчи-ижодий гуруҳ томонидан намойиш этиладиган фильмлар, телесериаллар ва спектакллар режасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотларнинг қўшма қарори асосида тасдиқлаш.

1 — 30 ноябрь

3. Режа асосида бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар, телесериаллар ва спектаклларни тайёрлаш ва эфирга узатиш.

режа асосида

17.

Кекса авлод вакилларининг театр ва музейларга ташрифларини имтиёз асосида ташкил этиш

1. Манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда театр ва музейларга ташрифларни ташкил этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 25 октябрь

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Театр ва музейларга борувчиларнинг рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш.

5 ноябрь

3. Белгиланган муддатларда театр ва музейларга ташрифларни амалга ошириш.

режа асосида

18.

«Кексалар ҳафталиги» доирасида қуйидаги тадбирларни ташкил этиш:

«Кексалик — ҳаётнинг ажиб фасли» мавзусида кўргазма;

«Кексалар ва фахрийларга эътибор, уларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги» мавзусида илмий-амалий семинар;

маҳаллаларда «Бобом, бувим ва мен китобхон» шиори остида китобхонлик акциялари;

маҳаллаларда «Кекса авлод оилавий ажримларга қарши», «Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ» мавзуларида тарғибот тадбирлари;

таълим муассасаларидаги маънавият соатларида ибратли ҳаёт йўли ва меҳнати билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган кексалар иштирокида «Нуронийлар ёшлар нигоҳида» мавзусида учрашувлар, кўрик-танловлар ва расмлар кўргазмаларини ташкил этиш;

кекса авлод вакилларининг театр ва музейларга ташрифларини имтиёз асосида ташкил этиш.

1. Мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 25 сентябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Байрам тадбирларини ўтказиш бўйича режа-дастур ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

30 сентябрь

3. Байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва тадбирларга маҳаллалардаги барча кекса ҳамда фахрийларни қамраб олиш.

1 — 7 октябрь

4. Байрам тадбирларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

режа асосида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони асосида маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази