30.09.2019 йилдаги 828-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 4-иловада назарда тутилган Самарқанд вилоятида туризм маршрутлари бўйича автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва пиёдалар кўчаларини қуришга доир инвестиция таклифлари икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.

Т/р

Тадбирлар

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

Назорат учун масъуллар

I. Туризмни ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий туристлар сонини кўпайтириш

1.

Туристлар Самарқанд давлат университетидаги «Grubb Parsons» телескопи орқали тунги осмонни кузатиш имконини берувчи «Самарқанд устида юлдузлар» дастурини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь

ташкил этиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

амалга ошириш учун — Самарқанд давлат университети (Р. Холмурадов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

2.

Самарқанд вилоятининг тарихий ва туризм объектларида туристлар учун маҳаллий аҳолининг маданияти ва анъаналари тўғрисида сайёр спектакллар, шу жумладан тарихий саҳналар, театрлашган намойишлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

доимий асосда

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

3.

Вазирлик ва идоралар томонидан Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини ҳисобга олган ҳолда, Самарқанд вилоятида бир йилда камида битта халқаро даражадаги тадбир (форум, конференция, семинар, давра суҳбати ва б.) ўтказилишини назарда тутувчи тадбирлар режасини (MICE туризм) ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

ҳар йили

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов) ташкил этиш ва ўтказиш учун — манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

4.

Самарқанд вилоятида 4-G тармоқ стандартларининг сигнал даражасининг экспертиза ва диагностикасини ўтказиш, шунингдек, алоқа даражаси ва сифати картографиялаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил ноябрь

амалга ошириш учун — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

5.

Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан, шу жумладан таътил давомида Самарқанд вилоятининг туризм объектларига ташрифини ташкил этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган жадвални тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2020-2021 йиллар

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

6.

Олий таълим муассасалари талабаларининг тарих ва маданият бўйича ўқув дастурларини Самарқанд вилоятининг туризм объектларига ташрифи билан уйғунлаштиришга йўналтирилган талабалик туризмини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2020-2021 йиллар

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

7.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Самарқанд вилоятининг туризм объектларини айланма манзарасига эга рақамли фото ва видео хариталар яратиш ва уларни Интернет тармоғига жойлаштириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил апрель

яратиш ва жойлаштириш учун — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

8.

Самарқанд вилоятининг тарихи, этнографияси, гастрономияси, миллий либослари, маданий мерос объектлари ва тарихий ёдгорликлари, шунингдек, ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича бўлинмалари тўғрисида қисқача маълумотни ўз ичига олувчи ахборот альбомлари ва каталоглари, йўлбошловчилари, жой хариталари, тарқатма ва реклама материалларини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

доимий асосда

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

9.

Хорижий ва маҳаллий туристларга хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган овқатланиш шохобчалари, клублар, кўнгилочар ва бошқа муассасаларнинг тунгги вақтда (23-00 дан 06-00 гача) ишлаш режимини ташкил этиш ва жамоат тартибини таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь

таъминлаш учун — Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

10.

Самарқанд вилоятининг халқаро аэропорти, темир йўл вокзали ва автобус бекатларида қўшимча валюта алмашиш шохобчаларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил декабрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

11.

Самарқанд вилоятида «MICE» — тадбирларни ўтказиш учун тегишли инфратузилмага эга ишлаб турган салоҳиятли объектлар рўйхатини шакллантириш ва улардан фаол фойдаланишни рағбатлантириш бўйича чоралар кўриш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

12.

«Сўзана» тикиш санъатини ЮНЕСКО Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар берилган таҳлилий маълумот

2020 йил январь

амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), «Хунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

13.

Халқаро бозорда «Samarkand» туризм брендини илгари суриш бўйича ишларга хорижий мамлакатлардаги ўзбек диаспорасини кенг жалб этиш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

14.

Янги туризм объектларини намойиш этиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республика ҳудудларидан туризм соҳаси субъектлари учун Самарқанд вилояти бўйлаб мавсум бўлмаган вақтда ахборот турларини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

ташкил этиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси (Г. Исраилова)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

15.

Самарқанд вилоятининг диққатга сазовор туризм жойларининг уч ўлчамли макетларини тайёрлаш ва ташриф учун салоҳиятли объектлар сифатида туристларга намойиш этиш мақсадида уларни аэропортларда, вокзалларда, автобус бекатларда, музейларда ва бошқаларда жойлаштириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь

тайёрлаш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

жойлаштириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

16.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Самарқанд вилоятида мотоклуб ташкил этиш истагини билдирган юридик шахсларга (биринчи 10 лойиҳа учун) 20 млн. сўм миқдорида мақсадли грантлар ажратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

ажратиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

II. Туризм соҳасида янги инфратузилма объектларини ташкил этиш ва қуриш

17.

Маҳаллий ва халқаро даражадаги йирик оммавий тадбирлар ўтказиш учун бир нечта мажлислар залларидан иборат алоҳида конгресс-холлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мазкур объектларни Конгресслар ва Конференциялар халқаро ассоциациясида (ICCA) рўйхатдан ўтишини таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 — 2022 йиллар

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

18.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги илтимосномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарор қабул қилиш йўли билан замонавий гольф-комплексларини ташкил этишни назарда тутувчи аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чоралар кўриш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

ўз вақтида келишиш учун — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

19.

Нуробод тумани Оқсой қишлоғидаги «Ҳазрати Давуд» зиёрат мажмуаси ҳудудида хусусий инвесторлар томонидан арқон йўли, дам олиш маркази, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари ва савдо марказини қуриши учун Нуробод туман ҳокимлиги захирасидан майдони 5 гектар бўлган ер участкасини ажратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил ноябрь

амалга ошириш учун — Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

ўз вақтида келишиш учун — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

20.

Давлат ташкилотлари балансида турган болалар соғломлаштириш оромгоҳларини танлаб олиш, кейинчалик уларни фойдаланиш учун хусусий инвесторларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бериш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2020 йил ноябрь

танлаб олиш учун — Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

21.

ЮНЕСКО билан келишган ҳолда ресавратор ва тарихчиларни жалб этиб, ҳолда «Афросиёб» қадимий шаҳар ҳудудида, қадимги аҳолининг яшаш тарзи ва шароитларини намойиш этувчи тарихий инсталляцияни қайта яратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

22.

ЮНЕСКО билан келишган ҳолда қадимий Самарқанд ҳудудида, қадимий «Амир Темур» дарвозалари, шу жумладан «Арк» қароргоҳига кирувчи «Оқ дарвоза» портали жойлашган тарихий жойда қайта тиклаш ишларини олиб бориш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

23.

Самарқанд шаҳридаги (Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳудудида) буюк диний уламо Шайх Наридин Басир даҳмасини ЮНЕСКО билан келишган ҳолда қайта тиклаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), «Вақф» хайрия жамоат фонди (И. Халилов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

24.

Самарқанд шаҳридаги (Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳудудида) «Амир Темур ҳаммоми»ни ЮНЕСКО билан келишган ҳолда қайта тиклаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

25.

ЮНЕСКО билан келишган ҳолда Самарқанд шаҳрининг тарихий жойида «Афросиёб «қадимги бозори» ва савдо майдонларинини (Ислом Каримов кўчаси) туризм дислокацияси янги объекти сифатида асл ҳолатига келтириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

26.

Қадимий технологиялар ва материаллардан фойдаланган ҳолда Самарқанд шаҳридаги Биби Хоним мажмуаси тарихий кўринишини (гумбазлари қисми) қайта тиклаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

27.

Самарқанд шаҳрининг ЮНЕСКО ҳимоясидаги тарихий қисмининг буфер ва қўриқланувчи ҳудудида видеокузатув камералари, объект тўғрисидаги маълумот, ҳудуд харитаси, ҳимояланувчи ҳудудда ташриф буюрувчилар мажбуриятлари, ушбу қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида маълумот, шу жумладан QR код орқали топиш имкониятини берадиган маълумотларни интернетга жойлаштириш, керакли ахборот бурчакларини ўрнатиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил март

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

28.

Самарқанд вилоятидаги ҳар бир тарихий архитектура ёдгорлигига объект давлат ва ЮНЕСКО ҳимоясида эканлиги ҳақида ахборот мавжуд бўлган мармар пештахта ўрнатиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил декабрь

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

29.

Туристларни жалб қилишга, халқ ижодини сақлаш ва оммалаштириш, «сўзана» маҳсулоти ва бошқа сувенир маҳсулотларини илгари суришга кўмаклашишга қаратилган Самарқанд вилояти Ургут туманида «Сўзана миллий маркази»ни ташкил этиш концепциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамаси фармойишининг лойиҳаси

2020 йил январь

киритиш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов)

ўз муддатида келишиш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Савдо саноат палатаси (А. Икрамов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

30.

Самарқанд вилояти Қўшработ ва Пахтачи туманларида туризм соҳасини (агро ва экотуризм) комплекс ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва киритиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

31.

Ўзбекистондаги барча ёғоч ўймакорлиги миллий мактаблари экспонатлари ва экспозицияларини ўз ичига олган «Ёғоч ўймакорлиги миллий турлари» музейини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2020 йил март

ишлаб чиқиш ва киритиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

32.

Самарқанд шаҳрида йирик маданий-кўнгилочар ва концерт тадбирларини ўтказиш учун 2 минг кишига мўлжалланган амфитеатр қуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва киритиш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

33.

Республика вилоят марказларининг гавжум кўчаларида бепул асосда Самарқанд вилояти туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи баннерлар ўрнатиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил март

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

ўрнатиш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси (А. А бдухакимов)

34.

Мамлакатнинг маҳаллий ахборот каналларида оммабоп йўналишлар ва туризм объектлари намойиш қилинувчи Самарқанд вилояти туризм салоҳияти тўғрисидаги видеороликлар жойлаштириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил март

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов) жойлаштириш учун — МТРК (А. Хаджаев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

35.

Самарқанд вилоятининг табиат масканлари бўйлаб саёҳат, ҳаво шарида учишни, пароплан ва зиплайнларни хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда ташкиллаштиришни ўз ичига олувчи ёшлар учун фаол дам олиш ва кўнгилочар зонасини яратиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2020 йил январь

ишлаб чиқиш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

36.

«Улуғбек расадхонаси» ҳудудида миллий шаклни сақлаган ва туристлар ташриф маскани сифатида фаолиятини таъминлаган ҳолда Астрономия марказини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил март

ишлаб чиқиш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов) ўз муддатида келишиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

37.

Хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда Ургут туманидаги «Қоратепа» сув омбори ҳудуди атрофида экотуризм ва рекреацион туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширишни таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2021 йил май

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

38.

Самарқанд туманида (собиқ «Ёшлик» турбазаси ҳудудида) тематик парк ва карвонсарой яратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил ноябрь

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

39.

Самарқанд шаҳридаги Бобур Мирзо, Орзу Махмудов кўчалари ва «Университет» бульвари кесишган жой ҳудудида «Ипак йўли» туризм таълим паркини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

40.

Самарқанд шаҳрининг ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудидаги, шу жумладан буфер зонасидаги биноларда жойлашган давлат ва хўжалик бошқаруви органларни хатловдан ўтказиш ва рўйхатини шакллантириш.

Хатловдан ўтказиш натижаларига кўра мазкур органларга тегишли биноларни туризм инфратузилмаси объектларига айлантириш мақсадида ажратган ҳолда, муҳофаза қилинадиган ҳудуд ташқарисига кўчириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар бериш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2020 йил январь

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

41.

Валюта айирбошлаш банкоматлари ва шохобчалари ўрнатилиши зарур туризм дестинацияси жойларини аниқлаш учун хатловдан ўтказиш ва хатлов хулосасига кўра уларни ўрнатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2020 йил январь

хатлов ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов) ўрнатиш учун — Марказий банк (И. Норкулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

42.

«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Самарқанд шаҳар Бобур Мирзо кўчасида жойлашган биноси негизида меҳмонхона хўжалиги фаолиятини ташкил этиш. Бунда мазкур бинонинг ташқи фасади «Ипак Йўл» халқаро туризм университети биноларининг ташқи фасади билан уйғунлаштиришга эътибор қаратилсин.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил

амалга ошириш учун — «Ўзсаноатқурилишбанк» (А. Воитов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

III. Ҳудудни кесиб ўтувчи асосий автомагистралларда йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш

43.

Самарқанд вилоятидаги автобус бекатларини хатловдан ўтказиш ва танлов асосида тадбиркорлик субъектларига уларни реконструкция қилиш ва йўлбўйи инфратузилмасини яратиш учун ажратиш бўйича таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов) амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов)

44.

Булунғур, Самарқанд, Ургут, Оқдарё, Каттақўрғон ва Пахтачи туманлари ҳудудларида М-37, М-39 ва А-378 автомобиль магистраллари бўйида йўл бўйи инфратузулмаси комплексларини яратиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов)

45.

Анъанавий «Самарқанд нонлари» савдо нуқталарини яратиш, биринчи навбатда:

Самарқанд тумани «Қуштамғали» қишлоқ фуқаролар йиғини (М-39 автомагистрали бўйида, Эшкак эшиш канали ҳудуди) ҳудудида;

Самарқанд шаҳри М-37 автомагистрали бўйида «Галаосиё» маҳалласида;

Самарқанд шаҳри М-37 автомагистрали бўйида «Самарқанд» автотураргоҳи ёнида;

Самарқанд шаҳри М-37 автомагистрали бўйида «Мотрид» шаҳарчаси ёнида.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

46.

Автотранспорт воситаларида 15 кишигача бўлган йўловчилар (туристлар) ташишга рухсат берилиши учун «Қоратепа-Тахтақорача» («Тахтақорача» довони) йўналиши бўйича М-39 автомобиль йўлини қайта жиҳозлаш юзасидан таъмирлаш ишларини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019-2020 йиллар

амалга ошириш учун — ИИБ (П. Бобожонов), Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов), Қашқадарё вилоят ҳокимлиги (З. Рўзиев)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов)

IV. Этно, агро, экстремал, тоғ ва экологик туризмни ривожлантириш

47.

«Эрганакли», «Фозил Йўлдош», «Қоратери», «Сойгус», «Ғиждувон», «Конигил», «Кулчара-2» қишлоқлари ҳудудида автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш, пиёдалар ўтиш йўлакларини ташкил этиш, оилавий меҳмон уйлари ва умумий овқатланиш шохобчаларини яратишни назарда тутувчи этнотуризм йўналишларини ривожлантириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил май

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

48.

«Кўк-ота», «Саричашма», «Газира», «Жўйи аббос», «Мавлум» қишлоқларида ўзига хос табиат ва агротуризм объектлари билан туристларни таништириш учун қулай шароитлар яратиш орқали агротуризмни ривожлантириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил апрель

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

49.

«Жом», «Миронқул», «Оғалиқ», «Пангат», «Қизилбел» қишлоқларида туризм инфратузилмасини, шу жумладан меҳмон уйлари, кемпинглар, ўтовлар, тоққа чиқиш жойлари ва бошқаларни ташкил этиш орқали экстремал ва тоғ туризмини ривожлантириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил сентябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

50.

«Оманқўтон», «Қоратепа», «Юқори Терсак», «Ўрта Терсак», «Терсак» қишлоқларида экотуристик мажмуалар, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқаларни яратиш орқали экологик туризмни ривожлантириш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил май

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

V. «Samarkand» туризм брендини тарғиб қилиш

51.

Самарқанд шаҳрида II Халқаро гастрономик фестивални ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил апрель

ташкил этиш ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Ошпазлар уюшмаси (А. Умаров), Ресторатор ва отельерлар уюшмаси ( Ф. Абдуллаева)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

52.

Ташриф буюрувчилар ва туристларни Ўзбекистоннинг бой бадиий мероси билан таништиришга кўмаклашувчи биринчи «Art symposium of Samarkand’s architecture, mayolica & mosaic» симпозиумини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил ноябрь

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

53.

Осиё мамлакатлари ўртасида минтақа давлатлари ҳамкорлигини ривожлантиришга, турли халқларнинг маданий анъаналари билан таништиришга, шунингдек қиш мавсумида ёш авлод туристлар оқимини оширишга кўмаклашувчи «Asiavision» — Осиё мамлакатлари ўртасида эстрада қўшиқлари танловини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил май

ташкил этиш учун ва ўтказиш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

54.

Буюк ипак йўли мамлакатларидан иштирокчиларни жалб қилган ҳолда миллий либослар, ниқоблар, рақслар ва миллий ижроларни намойиш этувчи «Silk Road Carnival» карнавалини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил август

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

55.

Буюк ипак йўли мамлакатларидан етакчи раҳбарлар, сиёсий лидерлар ва журналистларни жалб қилган ҳолда иқтисодий, геосиёсий масалалар, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларни муҳокама қилишга қаратилган «Silk Road Congress» конгрессини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил сентябрь

ташкил этиш ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

56.

Ўзбекистон гастрономиясини дунёда оммалаштиришга қаратилган «World Plov Championship» пазандачилик чемпионатини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил ноябрь

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси (А. Умаров)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

57.

Ўзбекистон виночилигини жаҳон бозорларига олиб чиқиш, шунингдек, тайёр маҳсулотни сотиш майдонини яратишга қаратилган виночилик тарихини намойиш этувчи «Sogdian Wine Festival» фестивалини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил май

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), «Ўзшаробсаноат» АЖ (О. Мустафаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

58.

Маданий алмашинув, дўстона алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, барча авлод туристларини жалб қилишга қаратилган «Ethnic Dance Championship» этник рақслар бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил октябрь

ташкил этиш ўтказиш учун — Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

59.

Узоқ масофага триатлон бўйича «Ironman» мусобақалар туркумини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил апрель

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Спорт вазирлиги (Д. Набиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

60.

Хорижий иштирокчилар ва жаҳон ОАВларини жалб қилган ҳолда ҳудудга жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини жалб этишга қаратилган Самарқанд шаҳрининг тарихий объектларидан ўтувчи «Samarkand Marathon» марафонини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил май

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Спорт вазирлиги (Д. Набиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

61.

Кўплаб томошабин ва иштирокчиларни жалб этишга, шунингдек, ушбу мусобақа анъанавий ҳисобланган қардош халқларни яқинлаштиришга қаратилган «Kupkari Tournament» кўпкари турнирини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил март

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Улоқ-кўпкари ва от спорти федерацияси

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

62.

Иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, дипломатия ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қизиқувчи ёшларни жалб қилишга қаратилган «World student summit» саммитини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил ноябрь

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

63.

Рақамли маркетингнинг жаҳон тенденцияларини муҳокама қилиш ва Самарқанд вилоятини жаҳон миёсидаги туризм йўналиши сифатида илгари сурувчи ноёб таркибини яратиш мақсадида «World influencers meet-up» инфлюенсерлар (30 нафардан кўп бўлмаган) қурултойини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил август

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

64.

Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида Қадимий Шарқ бозорини намойиш қилиш мақсадида «Silk Road Bazaar» фестивалини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил сентябрь

ташкил этиш ва ўтказиш учун — Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

VI. Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

65.

«Ипак йўли» Туризм халқаро университетига Сартепа туризм ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини илмий-услубий ва ўқув жараёнларини мувофиқлаштириш ваколатини бериш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2019 йил ноябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

66.

«Ипак йўли» халқар туризм университетининг халқаро стандартларига мувофиқ, шу жумладан таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва туризм соҳасида магистратура ихтисосликларини ўқитиш йўналишларининг фан дастурларини тасдиқлаш ва ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этиб борган ҳолда янги бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб жорий этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил май

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

67.

«Ипак йўли» Туризм халқаро университети биносини реконструкция қилишга Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 17 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратишни таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил сентябрь

амалга ошириш учун — Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (Д. Кучкаров)

68.

«Ипак йўли» Туризм халқаро университетида пулли асосда қисқа муддатли Самарқанд вилояти туризм соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чоралар

2020 йил январь

ташкил этиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси (Г. Исраилова)

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)

Т/р

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳа номи

Лойиҳа қуввати(ўрин)

Умумий қиймати
(млн сўм)

Шу жумладан:

Иш ўринлари

Топшириш муддати

ўз маблағлари (млн сўм)

банк кредитлари (минг АҚШ доллари)

бошқа манбалар(млн сўм)

ЖАМИ ТАКЛИФЛАР (79 та ЛОЙИҲА)

9 466

1 036 181

112 823

98 680

700

2 595

I. МЕҲМОНХОНАЛАР ЛОЙИҲАЛАРИ (51 та ЛОЙИҲА)

5 988

842 038

107 663

78 500

400

1 587

Самарқанд шаҳрида

1 736

143 728

51 350

9 880

406

1.

«Хабиб Лаззат Престиж» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

50

9 362

4 500

520

15

2020 йил 1 чорак

2.

«Империал-777» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

200

3 740

400

25

2020 йил 1 чорак

3.

«Абдувалиев Савлатбек» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

60

2 150

230

12

2020 йил 1 чорак

4.

«Гаффаров Фаррух» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

100

10 740

7 000

400

20

2020 йил 2 чорак

5.

«Мунисбек Голдгруп» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

50

4 150

2 000

230

10

2020 йил 2 чорак

6.

«Sole Vita» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

100

12 805

10 000

300

30

2021 йил 1 чорак

7.

«Браво Мадад» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

160

17 450

8 100

1 000

20

2020 йил 2 чорак

8.

«Фозилов Рушан» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

50

7 272,5

4 000

350

20

2021 йил 2 чорак

9.

«Райхон Тур бизнес» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

50

4 675

500

30

2020 йил 4 чорак

10.

«Парвиз проект сервис» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

100

2 089,5

500

170

36

2020 йил 3 чорак

11.

«Verest Vert» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

200

13 275

8 600

500

40

2021 йил 2 чорак

12.

«Самарканд Бахт Сервис» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

65

19 650

950

2 000

15

2020 йил 4 чорак

13.

«Samarqand savdo IND» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

50

2 870

1 000

200

15

2020 йил 4 чорак

14.

«Asrerisk Samarkand» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

64

4 207,5

450

16

2020 йил 4 чорак

15.

«Лола Бегим плюс» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

50

1 870

200

15

2020 йил 4 чорак

16.

«Хакимов Амриддин» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

50

1 870

200

15

2020 йил 4 чорак

17.

«Насриддинов Умид» ХК (Boutique Hotel)

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

37

2 448

1 700

80

10

2020 йил 4 чорак

18.

«Саттаров Строй групп» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

240

20 700

2 000

2 000

50

2021 йил 3 чорак

19.

«Brothers travel service» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

60

2 402,5

1 000

150

12

2020 йил 4 чорак

Янги меҳмонхоналар ташкил этиш, шаҳар ва туманларда жойлаштириш воситалари қувватини ошириш

4 252

698 310

56 313

68 620

400

1 181

20.

«Лазизбек Тахмина» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

40

3 870

2 000

200

15

2020 йил 3 чорак

21.

«Самарканд миллий уйи» оилавий корхонаси

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, этник марказ ташкил этиш

30

2 570

700

200

20

2020 йил 3 чорак

22.

«Maroqand gold building» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

58

5 675

1 000

500

40

2020 йил 4 чорак

23.

«Пойтахт мавзеси» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

80

19 095

9 745

1 000

20

2020 йил 4 чорак

24.

«Аuto Ubek» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

40

21 700

3 000

2 000

40

2020 йил 3 чорак

25.

«Шухрат Гарант Экспорт» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

100

1 870

200

50

2021 йил 3 чорак

26.

«Sochak Export Enterprises» қўшмакорхонаси

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

150

21 700

3 000

2 000

120

2020 йил 3 чорак

27.

«Хаn Gold» МЧЖ

Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш

40

21 700

3 000

2 000

60

2020 йил 3 чорак

28.

«Икроми Илхом савдо курилиш сервис» МЧЖ

Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш

40

2 741,5

1 526

130

20

2020 йил 2 чорак

29.

«Каримов Иброҳим» ЯТТ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

60

1 247

312

100

10

2020 йил 2 чорак

30.

«Алибек Лазизбек авто техсервис» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

50

9 850

500

1 000

8

2020 йил 3 чорак

31.

«Қоратош меъмори» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

40

267

80

20

10

2020 йил 3 чорак

32.

«Строй град» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

65

13 155

1 000

1 300

15

2020 йил 4 чорак

33.

«Нагматов Обруйжон Обиджон угли» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

40

1 452,5

50

150

5

2020 йил 2 чорак

34.

«Narpay Elita Don» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

54

21 700

3 000

2 000

20

2021 йил 2 чорак

35.

«Narpay Iftixor sanoati» МЧЖ

Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш

80

21 700

3 000

2 000

30

2020 йил 3 чорак

36.

«Oqtosh Diyorbek Nur» МЧЖ

Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш

80

21 700

3 000

2 000

20

2020 йил 4 чорак

37.

«Хўжақулов Санжар» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, соғломлаштириш марказини ташкил этиш

80

1 822

700

120

15

2020 йил 3 чорак

38.

«Эргаш хожи ота» даволаш маркази

Тиббий туризм, соғломлаштириш марказини ташкил этиш

80

7 272,5

4 000

350

15

2020 йил 3 чорак

39.

«Назар ота родон сувлари» МЧЖ

Тиббий туризм, соғломлаштириш марказини ташкил этиш

40

5 202,5

3 800

150

20

2020 йил 3 чорак

40.

«Gmfr-Al-Bukhariy» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

150

19 700

1 000

2 000

30

2021 йил 3 чорак

41.

«Arafat Furor» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

150

19 700

1 000

2 000

30

2021 йил 3 чорак

42.

«Savob Group» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

150

19 700

1 000

2 000

30

2021 йил 3 чорак

43.

«Al-Bukhari Hotels» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

150

19 700

1 000

2 000

30

2021 йил 3 чорак

44.

«Шодлик» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

65

11 350

2 000

1 000

15

2020 йил 2 чорак

45.

аниқлаштирилмоқда

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

2 000

374 000

40 000

400

2022 йил 1 чорак

46.

«Tour Orient & Travel» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

50

7 675

3 000

500

20

2020 йил 3 чорак

47.

«Зулфия гранд» фермер хўжалиги

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, гастрономик туризмни ривожлантириш

54

9 850

100

1 000

400

25

2021 йил 2 чорак

48.

«Хасанов Сафарали» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

20

2 109

800

140

7

2020 йил 1 чорак

49.

«Абдунаби Маиший сервис» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, дам олиш зонасини ташкил этиш

80

2 202,5

800

150

10

2021 йил 2 чорак

50.

«Очилов Сайхун» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, дам олиш зонасини ташкил этиш

100

3 150,5

1 000

230

20

2021 йил 3 чорак

51.

«Бизнес Пакет» ХК

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш

36

2 883

1 200

180

11

2020 йил 2 чорак

II. ЭКОТУРИЗМ ВА ДАМ ОЛИШ ЗОНАЛАРИ

1 550

128 040

2 600

13 400

150

715

52.

«Сой жилвалари» МЧЖ

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва экотуризм

70

2 805

300

40

2020 йил 2 чорак

53.

«Алибекова Сайёра» ХК

Дам олиш зонасини ташкил этиш ва туристик хизматлар кўрсатиш

60

1 870

200

25

2021 йил 3 чорак

54.

«Sam Yoqut Nur» ФХ

«Registon» экобоғини ташкил этиш

150

5 675

1 000

500

40

2021 йил 2 чорак

55.

«Зарафшон МТБ» ДУК

Экотуристик хизматлар кўрсатиш

65

18 700

2 000

50

2021 йил 2 чорак

56.

«Экотур Самарқанд» МЧЖ

Экотуристик хизматлар кўрсатиш

75

1 870

200

15

2020 йил 3 чорак

57.

«Баҳор Парки» МЧЖ

Экотуристик хизматлар кўрсатиш

150

2 170

300

200

10

2020 йил 3 чорак

58.

«Оқсой ХД» МЧЖ

Осма дор йўлини қуриш, эко ва қишлоқ туризми

100

14 025

1 500

30

2021 йил 3 чорак

59.

«I Tur continental-SEN» МЧЖ

«Ёшлик» турбазаси ўрнида экотуристик мажмуа ва дам олиш зонаси ташкил этиш

300

18 850

2 000

150

150

2021 йил 2 чорак

60.

«Original Maks Luks» ФХ

Экотуристик хизматлар кўрсатиш

100

18 700

2 000

60

2020 йил 3 чорак

61.

«Музаффар Холик Шахноз» оилавий корхонаси

Экотуристик хизматлар кўрсатиш

150

18 700

2 000

100

2020 йил 2 чорак

62.

«Billura» МЧЖ

Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, экотуристик хизматлар кўрсатиш

100

3 337,5

1 000

250

15

2021 йил 2 чорак

63.

«Ургут Экокристал» МЧЖ

Экотуристик хизматлар кўрсатиш

60

2 637,5

300

250

10

2020 йил 3 чорак

64.

«Bro Beans»

Экотуристик хизматлар кўрсатиш

170

18 700

2 000

170

2020 йил 4 чорак

III. ТРАНСПОРТ И ЛОГИСТИКА

1 458

29 512,5

60

3 150

78

65.

«Star Line» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

240

4 675

500

12

2020 йил 3 чорак

66.

«Twelve Stars» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

120

1 870

200

6

2020 йил 3 чорак

67.

«Muxto Nur Trans Service» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

160

3 740

400

8

2020 йил 3 чорак

68.

«Kruiz Tur» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

80

1 402,5

150

4

2020 йил 2 чорак

69.

«Uko Global Light» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

120

2 337,5

250

6

2021 йил 2 чорак

70.

«Farizjon Trans Elita» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

160

3 272,5

350

8

2021 йил 2 чорак

71.

«Xamro Honim» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

320

6 545

700

16

2021 йил 3 чорак

72.

«Golden Will travel» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

98

1 870

200

5

2020 йил 2 чорак

73.

«Zebo-F» МЧЖ

Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш

80

1 870

200

5

2020 йил 2 чорак

74.

«Venetsiya lux» МЧЖ

Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш

80

1 930

60

200

8

2020 йил 2 чорак

IV. ТЕМАТИК БОҒЛАР ВА БОШҚА ДАМ ОЛИШ ЖОЙЛАРИ

470

36 590,5

2 500

3 630

150

215

75.

«LEGO BUILDING DIAMOND» қўшмакорхонаси

Карвон-сарой, тематик боғ ташкил этиш

200

19 350

500

2 000

150

150

2021 йил 2 чорак

76.

«Абсолют строй» МЧЖ

Астрономик марказ ташкил этиш

50

7 545

1 000

700

10

2021 йил 2 чорак

77.

«Ходжиев Махмуджон» ХК

«Silk Road Bazaar» марказини ташкил этиш

20

4 207,5

450

15

2020 йил 2 чорак

78.

«Нажмиддин балиқчилик» МЧЖ

Соғломлаштириш маркази ва мотел ташкил этиш

200

3 337,5

1 000

250

20

2020 йил 2 чорак

79.

«Gold Trаvel» МЧЖ

«Эски маҳалла» лойиҳасини амалга ошириш

2 150,5

230

20

2020 йил 2 чорак

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарорига асосан тузилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан зарур ҳолларда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиш мумкин.

Т/р

Автомобиль йўллари ва пиёдалар кўчаларининг номи

Жами

(км)

Шу жумладан

Сумма
(млн сўм)

2020 й.

2021 й.

Жами:

141,4

129

12,4

100 358

Автомобиль йўллари

1.

Зарафшон миллий боғи орқали Самарқанд ш. — Жомбой туманига олиб борувчи М-39 йўлини реконструкция қилиш.

2,2

2,2

1 320

2.

Сиёб бозори бўйлаб Шоҳи Зинда кўчаси автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

0,3

0,3

180

3.

Нуробод туманидаги «Ҳазрати Довуд» ғорига олиб борувчи автомобиль йўллларини таъмирлаш ва йўл белгиларини ўрнатиш.

6

6

3 600

4.

Самарқанд вилояти «Буз» қишлоғида жойлашган Чинарас сайёҳлик мажмуасигача бўлган автомобил йулига асфальт қопламаси ётқизиш.

1,3

1,3

850

5.

«Эдельвейс» паркига олиб борадиган йўлни таъмирлаш.

14

7

7

8 400

6.

76 — 128 км. участкасидаги Даштобод ш. — Зомин қишлоғи — Бахмал қишлоғи — Ғаллаорол ш. йўналиши бўйича 4Р-40 автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

52

52

31 200

7.

128 — 182 км. участкасидаги Даштобод ш. — Зомин қишлоғи — Бахмал қишлоғи — Ғаллаорол ш. йўналиши бўйича 4Р-40 автомобиль йўлини реконструкция қилиш.

54

54

32 400

Пиёдалар кўчалари

8.

«Университет» булварида пиёдалар кўчасини ташкил қилиш ва пиёдалар учун учта кўприк қуриш.

1,2

1,2

17 000

9.

Ислом Каримов кўчасидаги пиёдалар кўчасини ободонлаштириш.

1,1

1,1

572

10.

Алишер Навоий ва Пушкин кўчаларида пиёдалар кўчасини ташкил этиш.

3,4

3,4

1 768

11.

Имом Бухорий, Қўшхауз, Заргарон кўчалари ва «Регистон» хиёбонлари бўйлаб пиёдалар кўчасини ташкил этиш ва қуриш.

2,9

2,9

1 508

12.

Руҳобод, Регистон ва Бўстонсарой кўчалари бўйлаб пиёдалар кўчасини ташкил этиш ва қуриш.

3

3

1 560