Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорининг 4-банди олтинчи хатбошига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли давлат органлари билан биргаликда АЁҚШларни санитария, экология, ёнғин хавфсизлиги ва савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат қилинишини таъминлаши ва тўлиқ жавоб бериши маълумот учун қабул қилинсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Республика ишчи гуруҳи ҳамраиси

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи ҳамраиси

А.С. Султанов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири

А.К. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

Б.И. Закиров

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

М.Х. Солиев

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Н.С. Отабеков

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

А.У. Аккулов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи

Н.Т. Агзамов

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Б.Б. Эшмуратов

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси

Б.Б. Сидиқов

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

У.Х. Сайидов

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Ф.У. Давруков

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи котиби

лавозими бўйича

капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ўринбосарлари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи,ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ўринбосарлари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари бошлиқлари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари

лавозими бўйича

«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ етказиб бериш ташкилотлари раҳбарлари

лавозими бўйича

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ҳудудий нефть базалари раҳбарлари

лавозими бўйича

«Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий нефть базалари раҳбарлари

лавозими бўйича

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудларда туризмни ривожлантириш бўйича департаментлари директорлари (ҳудудий бошқарма раҳбарлари), ҳудудий ишчи гуруҳлар котиблари

Босқичлар

Тадбирлар

Муддатлар

Субъектлар


1-босқич

Ушбу қарор талабларини бажариш жадвалини ишлаб чиқиш ва Республика ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш

уч кун муддатда

Республика ишчи гуруҳи


2-босқич

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлиши мажбурийлигини назарда тутувчи тегишли ўзгартиришлар, шунингдек, уларни қуриш бўйича талабларни киритиш.

ўн кун муддатда

Қурилиш вазирлиги


3-босқич

АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларни уларнинг молиявий хўжалик фаолиятига аралашмасдан, уларда санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги ҳамда санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2019 йил
15 ноябрга қадар

Ҳудудий ишчи гуруҳлари


4-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг санитария-гигиена шохобчалари санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб бермаслиги масалалари бўйича мурожаатларини қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг call-маркази фаолият кўрсатаётгани ҳақидаги ахборот тарқатилишини таъминлаш.

2019 йил
15 ноябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


5-босқич

АГТКС, АГҚС ва АЁҚШларга, зарурат бўлганда, жамоат мақсадларига мўлжалланган санитария-гигиена шохобчаларини қуриш учун қўшимча ер участкалари ажратиш.

2019 йил
20 ноябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6-босқич

1. Хатлов натижаларига кўра, АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда аниқланган камчиликларни икки ой муддатда бартараф этиш тўғрисида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига назорат учун талаблар юбориш.

2. Аввал қўйилган талабнинг тўлиқ бажарилганлигини ўрганиш ва ушбу талаб бажарилиши таъминланмаган ҳолатда эса, тегишли чоралар қўллаш тўғрисидаги қарорни тегишли органларга юбориш.

3. АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги ахборотни Республика ишчи гуруҳига киритиш.

2019 йил
1 декабрга қадар


2020 йил
10 февралга қадар


2020 йил
20 февралга қадар

Ҳудудий ишчи гуруҳлари


7-босқич

АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг фаолият кўрсатишини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.

2020 йил
1 мартга қадар

Республика ишчи гуруҳи


8-босқич

АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлар ҳудудида санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлашни тўлиқ якунлаш.

2020 йил
1 мартга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9-босқич

Бажарилган ишлар натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига якуний ахборот киритиш.

2020 йил
15 мартга қадар

Республика ишчи гуруҳи


10-босқич

Ҳудудларда савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул wi-fi зоналари, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланган биттадан намунавий АГТКС, АГҚС ва АЁҚС фаолият кўрсатишини ташкил этиш.

2020 йил
1 сентябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11-босқич

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туристик соҳани қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мукофот фонди ва ғолибларга «Quality service» сертификати берилишини назарда тутувчи «Энг яхши АГТКС», «Энг яхши АГҚС» ва «Энг яхши АЁҚС» танловининг ўтказилишини ташкил қилиш.

2020 йилдан бошлаб ҳар йили

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ҳудудий ишчи гуруҳ

а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) олтинчи хатбошига «ёнғин хавфсизлиги» сўзларидан кейин «шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» сўзлари билан тўлдирилсин.
а) 11-банднинг «а» кичик бандига «шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида санитария ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги» сўзлари қўшилсин;
б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги «и» кичик банди қўшилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази