Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Молиявий ёрдам олиш учун ҳужжатлар

3-боб. Экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби

4-боб. Мақсадли молиявий ёрдам соҳаси ва предмети

5-боб. Молиявий ёрдам миқдори ва шартлари

6-боб. Молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш

7-боб. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби

8-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш СХЕМАСИ

5. Молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилот томонидан Агентликка ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ молиявий ёрдам тўғрисида ариза ва тўлдирилган анкета-талабномани қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
7. Экспорт қилувчи ташкилотдан ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
15. Ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ келадиган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг 5-бобида назарда тутилган миқдордаги харажатларни қоплаш учун товарлар, ишлар (хизматлар) етказиб берувчининг банк ҳисобрақамига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса — қарор қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобрақамига маблағлар ўтказиш орқали молиявий ёрдам кўрсатилади.
18. Харажатларни қоплаш бўйича молиявий ёрдам ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқ қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Экспорт қилувчи ташкилот

Ариза, буюртманома-анкета ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ва тўғридан-тўғри, почта орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этиш, жумладан:

экспорт қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ўтган ва жорий молиявий йилдаги харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан молиявий ёрдам бериш мақсадларига мос келадиган шартномалар (битимлар), тўлов ҳужжатлари ва (ёки) бажарилган ишлар далолатномаси нусхалари;

хорижий мамлакатлардаги кўргазма-ярмаркалар, бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда ҳақиқатда қатнашганликни тасдиқловчи кафолат хати;

экспорт қилувчи ташкилотнинг солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

муддати ўтган кредиторлик ва дебиторлик қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича тақдимот материаллари, брошюралар ва буклетлар намуналари (кўргазма ёки ярмаркада иштирок этганда);

товарлар, ишларни (хизматларни) етказиб берувчиларнинг рақобат варақаси (анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли бозорларга олиб чиқиш учун тақдимотлар
ва реклама кампаниялари ўтказишда)
.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг ихтиёрига
кўра

2-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этишни кўриб чиқади ва бу ҳақида қарор чиқаради.

Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш кунидан кечикмасдан

3-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Экспорт қилувчи ташкилотга қарор тўғрисида билдиришнома юборади.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш
куни мобайнида

4-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдам кўрсатади.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш кунидан кечикмасдан

Буюртманома-анкета


1.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг номи:

2.

Экспортни қилувчи корхонанинг веб-сайти (агар мавжуд бўлса):

3.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг ташкил топган йили:

4.

Жойлашган жойи (почта манзили):

5.

Штат (ишчилар сони):

6.

Ишлаб чиқариш ҳажми (миқдорий ва қиймат жиҳатдан):

7.

Йиллик оборот (млн.сўм):

8.

Мурожаат қилувчи шахс (Ф.И.О., лавозими):

9.

Боғланиш учун маълумотлар (тел., E-mail):

10.

Шунга ўхшаш тадбирларда неча марта ва қайси бирида иштирок этган
(охирги икки йилда):

11.

Тадбирда намойиш этиладиган маҳсулотларнинг рўйхати:

12.

Тақдим этилаётган маҳсулот сертификатлашни талаб қиладими:

13.

Ташкил этиладиган учрашувларда ташриф буюрганларнинг қайси тоифасини (мақсадли аудитория) кўришни хоҳлайсиз (дистрибьютерлар, давлат ташкилотлари, ишлаб чиқарувчилар, консалтинг компаниялар, ассоциациялар вакиллари ва бошқалар):

14.

Маҳсулотлар экспорт �илинадиган мамлакатлар:

15.

Йиллик экспрот ҳажми (минг долларда):

16.

Тадбир ўтказиладиган мамлакатда маҳсулот сотиб оладиган ҳамкорлар мавжудми (хорижий давлатлардаги кўргазмалар-ярмаркалар, бизнес- семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар доирасида):

17.

Тақдим этилган маҳсулотларнинг асосий рақобат устунлигини санаб беринг:


Экспорт қилувчи ташкилот раҳбари


Лавозими_______________________________________
_____________________


Ф.И.О. ______________________________________________________________


Имзо________________________________________________________________


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази