Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Ижро
муддати

Ижроси устидан назоратни ташкил қилиш

ижро учун масъул

назорат учун
масъул

I. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Э. Ғаниев

2.

«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

2019 йил 1 декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Э. Ғаниев

3.

Қонун ҳужжатларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, ахборот бермаганлик ёки била туриб нотўғри ахборот берганлик, Агентлик кўрсатмаларини бажармаганлик, шунингдек, унинг ходимлари фаолиятига аралашганлик ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун жавобгарликларни кучайтириш, юридик шахсларга жарималар қўллашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил
1 январь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Бош прокуратура (С. Саидкаримов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Э. Ғаниев

4.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил
1 ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Э. Ғаниев

5.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан чакана савдо шохобчаларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини амалга ошириш ва уларни истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва белгиланган стандартларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан (тестдан) ўтказишни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (Н. Атабеков), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

Э. Ғаниев

6.

Қонун ҳужжатларининг истеъмолчиларга таъсирини баҳолаш тизимини ва тегишли методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш.

2020 йил
1 апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Э. Ғаниев

II. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш соҳасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик

7.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасининг ҳолати қониқарлилиги юзасидан ижтимоий сўровномалар ўтказиш жадвалини тузиш (йўналишлар бўйича).

Жадвалга мувофиқ фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш, уларни таҳлил қилиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2019 йил
1 декабрь

ҳар чоракда, 2020 йил
1 январдан бошлаб

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Э. Ғаниев

8.

Истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиёти, суддан ташқари ва судгача ҳал қилинган истеъмолчилар иштирокидаги низоларни ҳал қилишнинг қўлланиладиган механизмлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилишда экспертлар жамияти ва жамоатчилик бирлашмаларини жалб қилиш бўйича мониторинг ўтказиш.

мониторинг — доимий

ҳар чоракда — Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

Э. Ғаниев

9.

Айрим истеъмолчилар, уларнинг гуруҳи ва истеъмолчиларнинг номуайян доиралари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича суд амалиётини умумлаштирган ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солишда энг яхши халқаро амалиётларни таҳлил қилган ҳолда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимининг институционал, ташкилий ва ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлар киритиш.

ҳар чоракда 2020 йил
1 январдан бошлаб

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Олий суд (Х. Ёдгоров),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

Э. Ғаниев

10.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан товарлар (ишлар, хизматлар) устидан лаборатория тадқиқотларини, экспертиза (тестлар) ўтказиш соҳасида Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги билан масъул давлат ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тартибини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (Н. Атабеков), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров)

Э. Ғаниев

11.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги нуқтаи назаридан товарлар (ишлар, хизматлар) устидан экспертиза (тестлар) ўтказиш амалиётини жорий қилиш.

ҳар чоракда

Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (Н. Атабеков), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров)

Э. Ғаниев

12.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вакилларини мутахассис сифатида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича суд муҳокамаларида иштирок этиши амалиётини ташкил қилиш.

ҳар чоракда

Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Олий суд
(Х. Ёдгоров),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Э. Ғаниев

13.

Истеъмолчилар номуайян доирасининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ташаббуси билан даъво аризаларини юбориш механизмини жорий этиш.

2020 йил
1 апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Олий суд
(Х. Ёдгоров),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Э. Ғаниев

III. Истеъмолчиларга уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам бериш, шунингдек, аҳолининг истеъмол билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни амалга ошириш

14.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва истеъмолчилик ҳуқуқи асосларини ўрганиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш.

2020 йил
1 август

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

А. Абдухакимов

15.

Аҳолининг истеъмол билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган қуйидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

телевидение ва радиоканалларда, даврий нашрларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятини, ушбу соҳадаги муаммо ва камчиликларни ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, истеъмол маданияти ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш ва тизимли равишда ёритиб борилишини таъминлайдиган махсус дастурлар (рукнлар) ташкил қилиш;

истеъмолчилар ҳуқуқлари ва аҳолининг истеъмол маданиятини шакллантириш масалаларини тизимли ва таҳлилий ёритишга бағишланган теледастурлар чиқишини кенгайтириш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий масалалари бўйича кундалик ҳаётда кўп учрайдиган савол ва жавоблар кўринишидаги махсус қўлланмалар (брошюралар) тайёрлаш ва уларни аҳоли ўртасида, биринчи навбатда умумий таълим мактабларида бепул тарқатиш.

2020 йил
31 декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев)

А. Абдухакимов

16.

Истеъмолчилар учун одатдаги ҳаётий вазиятларни ҳал қилиш, истеъмолчилар ўртасида низоларни судгача ҳал этиш имкониятлари, товарларнинг инсон соғлиғига таъсири ва бошқалар тўғрисида маълумот берувчи, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари базасини, шунингдек, қўшимча ҳуқуқий маълумотлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган тизимни (электрон платформа, онлайн форум) ўз ичига олган ягона онлайн платформа ҳамда бепул маслаҳатлар портали яратиш.

2020 йил 1 март

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

А. Абдухакимов

IV. Тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштириш, реклама соҳасида ноҳалол рақобат ва нотўғри рекламага йўл қўймаслик

17.

Электрон тижорат ва улар билан боғлиқ ҳисоб-китоблар соҳасида битимларнинг хавфсизлигини оширишга қаратилган тавсиялар тайёрлаш.

2020 йил
1 октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

Э. Ғаниев

18.

Маркетинг ва реклама соҳасида халқаро тадбирлар (кўргазма, конференция, форум) ўтказилишини ташкиллаштириш. Хусусан,
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида «MAKON Marketing Forum 2019»;


Тошкент шаҳрида «ADWEEK IV- маркетинг ва реклама ҳафталиги»;


«II-Тошкент реклама фестивали»ни ўтказиш.



2019 йил октябрь-ноябрь


2020 йил март-апрель


2020 йилмарт-апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев), Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов)

Э. Ғаниев

19.

Реклама қонунчилигига мувофиқлик юзасидан реклама эскизлари (видео, аудио ва бошқа материаллар) лойиҳалари бўйича хулосалар бериш тартибини жорий қилиш.

2020 йил
1 февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Э. Ғаниев

V. Оммавий ахборот воситалари, ишбилармон жамоатчилиги билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида уларнинг жамоатчилик учун фойдали бўлган фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

20.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бўйича кўнгиллилар ҳаракатини ташкил этиш.

2020 йил
1 февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий
ассоциацияси (А. Каримов)

А. Абдухакимов

21.

Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган «Сифат куни» марафони — ҳар йиллик тадбирини ташкил қилиш.

2020 йил
1 апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий
ассоциацияси (А. Каримов)

А. Абдухакимов

22.

«Ташаббус» кўрик-танлови доирасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини жалб қилган ҳолда «Йилнинг энг яхши маҳсулоти» номинациясида номзодларни танлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

2020 йил
1 февраль

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

А. Абдухакимов

VI. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, ваколатли давлат органлари ва хорижий мамлакатларнинг нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш

23.

Қуйидаги Келишувлар бўйича давлат ички тартиб-таомилларни бажариш:

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида МДҲ иштирокчи давлатларининг асосий ҳамкорлик йўналишлари ҳақида;

Реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида МДҲ иштирокчи давлатларининг ҳамкорлиги тўғрисида.

2020 йил
1 май

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов)

Э. Ғаниев

24.

БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) фаолият йўналишлари доирасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг фаол иштирокини таъминлаш, шу жумладан ЮНКТАД илғор халқаро тажрибасининг виртуал каталогида «Ўзбекистон» бўлимини шакллантириш.

2020 йил
31 декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов)

Э. Ғаниев

25.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини судгача ҳимоя қилишнинг хорижий тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали низоларни судгача ҳал қилиш учун онлайн хизматлар яратиш ва уларнинг тизимли ишлаши бўйича таклифлар киритиш.

2020 йил
31 декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов)

Э. Ғаниев

VII. Бошқа ташкилий масалалар

26.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат телефон алоқаси билан таъминлаш.

2019 йил
15 октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

А. Арипов

27.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 3-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

2019 йил
15 октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Хайдаров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев)

А. Арипов

28.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида ушбу Фармонни 2019 йилда амалга ошириш бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги харажатлари учун маблағлар ажратиш ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутиш.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминлаш ҳамда 3 та хизмат, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган хизмат енгил автомобилларни сақлашга лимит белгилаш.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига биноан эгаллаб турган ҳудудини таъмирлаш, моддий-техника базасини шакллантириш мақсадида мебель, ускуналар ва ахборот коммуникация технологияларини сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратиш.

молиялаш-тириш бўйича буюртма (талабнома) келиб тушганда

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Д. Қўчқоров

29.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасини шакллантиришга қуйидаги қўшимча манбаларни киритишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарорига қўшимчалар киритилсин:

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, нархлари тартибга солиниши белгиланган товарларнинг нархларини (устама ва тарифлар) оширганлик учун ундирилган асоссиз олинган даромадлар суммасининг 100 фоизи;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, шунингдек, Агентлик тақдим этган кўрсатмаларни бажармаганлик учун Агентлик ёки Агентлик киритган даъволар бўйича суд томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган жарима маблағларининг 100 фоизи;

ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун тушадиган ойлик йиғим маблағларининг 45 фоизи;

«Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида ер участкалари ва давлат мулки бўлган объектларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон савдолар ўтказиш натижасида тушадиган йиғим суммасининг 40 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тушадиган давлат активларини сотиш суммасининг 4 фоизи.

2019 йил
15 октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Д. Қўчқоров


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази