Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлар ва тупроқнинг ифлосланиши (эмиссия) манбалари мониторинги

3-боб. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги

4-боб. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари (табиий сув оқимлари) ва тупроқ ифлосланиши мониторинги, шунингдек, фон мониторинги

5-боб. Асосий коллекторларнинг коллектор-дренаж сувлари сифат таркибининг мониторинги

6-боб. Ернинг ифлосланиш мониторинги

7-боб. Ер ости сувлари ифлосланиши ва хавфли геологик жараёнлар мониторинги

8-боб. Атроф табиий муҳитнинг санитария-гигиеник мониторинги

9-боб. Атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторинги

10-боб. Атроф табиий муҳит мониторингининг натижалари

11-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Республикада атроф табиий муҳитнинг мониторинги маълумотларини тўплаш ва умумлаштириш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «2016 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 23 августдаги 273-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
52. Ер ости сувлари ифлосланишининг мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости сувларининг давлат мониторинги тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда, республика ҳудудида ер ости сувлари, шу жумладан минерал, термал ва саноат сувларининг сифат ҳолатини мунтазам кузатиш тизимини ифода этади.
57. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги 909-сон қарори билан тасдиқланган тартибда, ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати (кейинги ўринларда Давлат кузатиш хизмати деб аталади) томонидан ўтказилади.
68. Ушбу Низомнинг 67-бандида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари):

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати


1-босқич

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари

1. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш манбаларидан намуна олиш ва таҳлил қилиш.

2. Оқова сувлар, ер усти сувлари (оқова сувлар ташлаш манбалари жойлашган ҳудудларда) ва ер ости сувлари (аниқланган ва потенциал ифлослантирувчи манбалар жойлашган ҳудудларда) намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.

3. Тупроқни потенциал ифлослантирувчи манбалари жойлашган ҳудудларда тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.

4. Идоравий мансуб ҳудудларда ёввойи ўсимликлар мониторинги.

5. Идоравий мансуб ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳити мониторинги.

ҳар ой

ҳар чорак


йилига икки марта


ҳар йили

ҳар йили


«Ўзгидромет» маркази

1. Автоматик станциялар ёрдамида атмосфера ҳавоси сифатининг назорати

2. Республиканинг асосий сув оқимларида ер усти сувлари намуналарини олиш ва таҳлил қилиш

3. Тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.

4. Йирик шаҳарлар атрофидаги тупроқдан саноат токсикантларига намуна олиш ва таҳлил қилиш

5. Фон мониторинги ўтказилганда:

атмосфера ҳавоси;

ер усти сувлари;

атмосфера ёғингарчиликлари;

тупроқ ва ўсимликлардан намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.

онлайн-режимда
ҳар ой

йилига икки марта

ҳар йили


ҳар ой суткасида камида уч марта ҳар ой

ёғинлар ёғишига қараб ҳар йили


Сув хўжалиги вазирлиги

Қуйидаги объектларда сув намуналарини олиш ва таҳлил қилиш:

республиканинг асосий коллекторлари;

мелиоратив қудуқлар.

ҳар ой

ҳар йили


Давергеодезкадастр

1. Қишлоқ хўжалиги ерлари тупроғидан намуна олиш ва таҳлил қилиш.

2. Табиий яйловлар ўсимликлари мониторинги.

йилига икки марта

ҳар йили


Давлат геология қўмитаси

1. Ер ости сувлари намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.

2. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги.

мониторинг дастурига биноан


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Аҳоли пунктларининг селитеб ҳудудида, саноат корхоналарининг санитария-ҳимоя зоналарида, транспорт интенсив ҳаракатланадиган асосий магистраллар, чорраҳалар ва туманларда, автомагистралларга туташиб кетган турар жой туманларида атмосфера ҳавоси намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.

2. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти ва рекреацион фойдаланиш манбалари ҳисобланган очиқ сув ҳавзалари сувидан намуналар олиш ва таҳлил қилиш.

мониторинг дастурига биноан



мониторинг дастурига биноан


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Ер фонди ва идоравий мансуб объектлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги.

ҳар йили


Хўжалик юритувчи субъектлар

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ифлосланиш манбаларида намуналар олиш ва таҳлил қилиш.

мониторинг дастурига биноан


Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, «Мўйноқ аквасаноат» ДУК

Тасарруфидаги кўлларда ҳайвонот дунёси мониторинги.

ҳар йили


2-босқич

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари

1. Олинган натижалар маълумотларини атроф-муҳит ифлосланиши манбалари мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

2. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги натижаларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

сутка мобайнида


30 сутка мобайнида


«Ўзгидромет» маркази

Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ҳолати ва фон мониторинги маълумотларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

сутка мобайнида


Сув хўжалиги вазирлиги

Олинган сув намуналари натижалари бўйича маълумотларни атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

сутка мобайнида


Давергеодезкадастр

1. Олинган тупроқ намуналари натижалари бўйича маълумотларни атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

2. Ўсимлик дунёси мониторинги натижаларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

сутка мобайнида


30 сутка мобайнида


Давлат геология қўмитаси

Олинган сув намуналари натижалари бўйича ва хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотларни атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

сутка мобайнида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Атмосфера ҳавосидан ва сув ҳавзалари сувидан олинган намуналар натижалари бўйича маълумотларни атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

сутка мобайнида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги натижаларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

30 сутка мобайнида


Хўжалик юритувчи субъектлар

Атроф-муҳит ҳолати бўйича олиб борилаётган кузатувлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига юбориш.

ҳар йили 1 мартгача


Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, «Мўйноқ аквасаноат» ДУК

Ҳайвонот дунёси мониторинги натижаларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.

30 сутка мобайнида


3-босқич

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари

1. Атроф-муҳит ифлосланиши манбалари мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юбориш.

2. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш учун Марказга юбориш.

ҳар чорак

ҳар йили
10 февралгача


«Ўзгидромет» маркази

1. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ифлосланиши монитори?ги ҳамда фо? мо?иторинги бўйича умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш.

2. Тупроқ ифлосланиши тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш.

ҳар чорак


ярим йилда бир марта


Сув хўжалиги вазирлиги

Муайян ҳудудда коллектор-дренаж сувларининг ифлосланиши мониторинги ва атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш бўйича умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш.

ҳар чоракда


Давергеодезкадастр

1. Ерлар ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.

2. Ишониб топширилган ҳудуддаги ўсимлик дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юбориш.

ярим йилда бир марта


ҳар йили 10 февралгача


Давлат геология қўмитаси

1. Ер ости сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.

2. Хавфли геологик жараёнлар мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.

ҳар чоракда


ҳар чоракда


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги ва санитария-гигиена мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.

ҳар чоракда


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.

ҳар чоракда


Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, «Мўйноқ аквасаноат» ДУК

Ишониб топширилган ҳудуддаги ҳайвонот дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юбориш.

ҳар йили 15 февралгача


4-босқич

Давлат экология қўмитаси

Атроф табиий муҳит мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (қоғоз шаклида) юбориш.

ҳар йили 1 майгача


5-босқич

Давлат экология қўмитаси

Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузани тайёрлаш ва нашр этиш.

ҳар йили 15 майгача

Кириш қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарорини амалга ошириш мақсадида» сўзлари «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тўғрисидаги низомни амалга ошириш мақсадида» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази