Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларни қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг юқори авлодли ва сифатли уруғликлари билан етарли миқдорда таъминлаш, уруғчиликнинг миллий брендини яратиш, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида уруғчилик кластерларини ташкил этиш, соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Уруғчилик соҳасидаги зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

Уруғчилик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар халқаро стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилиш асосида уруғчилик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

2019 йил

ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров),

Уруғчиликни ривожлантириш маркази

(Намазов),

тегишли вазирликлар ва идоралар

2.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларининг бирламчи уруғликлари ва дурагайларини етиштириш тизимини шакллантириш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бирида 3 тадан ихтисослаштирилган элита уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг ҳар бирига унумдор, сув билан яхши таъминланган майдонлардан 100 гектардан ер ажратиш ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Марказ)нинг ҳудудий бошқармалари тасарруфига ўтказиш бўйича қарорлар қабул қилиш.

2. Ихтисослаштирилган элита уруғчилиги хўжаликларининг ҳар бирида 40 гектар майдонда уруғлик пахта, 40 гектар майдонда уруғлик ғалла ва 20 гектар майдонда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг суперэлита ва элита уруғликларини етиштириш.

2019 йил

ноябрь




2020 йилдан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

тегишли вазирликлар ва идоралар

3.

Уруғчилик хўжаликлари ўртасида тендер танловини ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

Марказ ва уруғчилик субъектлари ўртасида шартнома муносабатларини шакллантириш.

1. Уруғчилик хўжаликлари танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.

2. Марказ ва уруғчилик субъектлари ўртасида уруғлик материаллари етиштириш бўйича шартномалар тузиш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил
июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Намазов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

4.

Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинларининг биттадан нави бўйича уруғлик майдонларини жойлаштириш ва истиқболли навлар уруғини етиштиришни ташкил этиш ҳамда нав агротехникасини ишлаб чиқиш.

1. Амалдаги қўлланмаларга қатъий риоя этган ҳолда ҳудудларда экинларнинг биттадан навлари уруғларини етиштиришни ташкил этиш.

2. Истиқболли деб топилган ва янги навларнинг экин майдонларини қабул қилинган схемалар асосида босқичма-босқич кенгайтириб бориш.

3. Оригинаторлар билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғчилик майдонлари учун илмий-асосланган агротехникани ишлаб чиқиш ҳамда уруғчилик хўжаликларида унга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.

2020 йилдан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

тегишли вазирликлар ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

5.

Уруғлик пахта хом ашёси ва уруғлик донни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш.

1. «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўздонмаҳсулот» АКга қарашли ташкилотларнинг уруғлик цехлари ва омборларини белгиланган тартибда 10 йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан Марказга сотиш.

2. Уруғлик пахта хом ашёси ва уруғлик донни техник пахта хом ашёси ва товар дондан алоҳида қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш тизимини жорий қилиш.

2020 йил
июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Хайдаров),

«Ўзпахтасаноат» АЖ (Мақсудов), «Ўздонмаҳсулот» АК (Пўлатов),

тегишли вазирликлар ва идоралар

6.

Элита уруғчилик лабораториялари ва уруғлик тайёрлаш цехларини модернизация қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ҳамда тегишли ташкилотларга таклиф киритиш.

1. Элита уруғчилик лабораториялари биноларини капитал таъмирлаш, янгиларини қуриш, уруғлик тайёрлаш цехларини модернизациялаш ҳамда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини харид қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган замонавий марказий синов лабораториясини ташкил қилиш учун талаб этиладиган маблағлар манбаларини аниқлаш.

2020 йил

март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Молия вазирлиги (Турсунов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдураҳманов),

тегишли вазирликлар ва идоралар

7.

Қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш ишларини жадаллаштириш, уруғдорилагичлардан самарали фойдаланиш, уларни ишлатиш меъёрлари ва тайёрлаш технологияларига қатъий риоя қилиш.

1. Уруғлик чигит ва уруғлик донни дорилашда замонавий технологиялар
ва кимёвий препаратлардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган самарали уруғдорилагичларни яратиш ва синаш ишларини жадаллаштириш.

3. Уруғдорилагичларни ишлатиш меъёрлари ва тайёрлаш технологияларига қатъий риоя қилиш.

2020 йил

июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ (Исаев),

тегишли вазирликлар ва идоралар

8.

Сабзавот, полиз, дуккакли дон, мойли ва озуқа экинлари навлари ва дурагай уруғчилиги тизимини такомиллаштириш, элита, юқори репродукцияли ҳамда дурагай уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш.

1. Сабзавот, полиз, дуккакли дон, мойли ва озуқа экинларига бўлган талабдан келиб чиқиб навларнинг элита, юқори репродукцияли ҳамда дурагай уруғликларини халқаро стандартлар талаблари асосида етиштиришга ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликларини ташкил этиш, ички эҳтиёжни таъминлаш ва экспортга чиқаришни ошириш.

2. Сабзавот, полиз, дуккакли дон, мойли ва озуқа экинлари навларининг оригинал ва элита уруғликларини етиштириш усулларини такомиллаштириш, уруғликларни тайёрлашда инновацион ва илғор хорижий технологияларни татбиқ қилиш.

2020 йилдан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

тегишли вазирликлар ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

9.

Селекция ва уруғчилик соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, олим ва мутахассисларга шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш, уруғчилик соҳасида ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

1. Элита хўжаликлари, уруғчи ва уруғшунос мутахассисларнинг малакаси, касб маҳорати ва улар томонидан етиштирилган маҳсулот сифатига қараб моддий рағбатлантириш чораларини кўриш.

2. Уруғчилик соҳасига ёш кадрлар ва мутахассисларни жалб қилиш, уларни маҳаллий ва халқаро институтларнинг грант маблағлари ҳисобига хорижий мамлакатларда малака оширишини ташкил этиш.

3. Уруғчилик соҳаси ривожланган мамлакатлар илмий муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

2020 йилдан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),

тегишли вазирликлар ва идоралар

10.

Уруғчилик бўйича ҳалқаро ташкилотларга (ISTA, OECD. ISF, IPPC ва ҳ.к.) босқичма-босқич аъзо бўлиш, уруғчилик соҳасида фаолият юритаётган йирик хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш.

1. Уруғчилик бўйича ҳалқаро уруғчилик ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш ва уларга аъзо бўлиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2019 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов),

Уруғчиликни ривожлантириш маркази

(Намазов),

тегишли вазирликлар ва идоралар

11.

Уруғлик етиштириш, истеъмолчиларга етказиш, импорт ва экспорт билан шуғулланувчи хусусий фирма ҳамда корхоналар ишини мувофиқлаштириш.

1. Хусусий уруғчилик фирма ва корхоналари билан қонунда белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш.

2. Уруғликларни экспорт қилиш механизмларини ишлаб чиқиш, халқаро бозорга «Uzbek seeds» миллий бренди остида уруғликларни экспорт қилиш чораларини белгилаш.

2020 йил

август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Умурзоқов),

Интеллектуал мулк агентлиги (Файзуллаев),

тегишли вазирликлар ва идоралар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази