Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Art Soft Нolding» MЧЖни 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича агросаноат корхоналаридан иборат таркибда ташкил этиш;
10. «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти ва тижорат банклари ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сон қарорига мувофиқ «Мингбулоқ Агросервис МТП» ва «Поп Агросервис МТП» масъулияти чекланган жамиятларга янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни ва уларнинг «Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятининг вилоят филиали олдидаги қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш бўйича лизинг мажбуриятларини ҳамда кафиллик учун суғурта полислари «Art Soft Нolding» MЧЖ номига белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш ишларини ташкил қилиш тавсия этилсин.
11. Белгилаб қўйилсинки, «Art Soft Нolding» MЧЖга Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 2 ва 13-бандлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган имтиёз ва шартлар татбиқ этилади.
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон Фармонининг 1-банди «б» кичик бандига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали инвестициявий (камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда «Art Soft Нolding» MЧЖга ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил қилиш ва маҳсулотларни экспорт қилишга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида илғор хорижий тажриба асосида ҳар томонлама мукаммал бўлган «Бизнес маркази» қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкаси ажратилишини таъминласин.

Т/р

Инвестиция лойиҳасининг номи

Лойиҳанинг ҳисоблаб чиқилганқиймати* (эквивалентда млн доллар)

шу жумладан:

Йиллик қуввати

Амалга ошириш муддатлари

халқаро молияинститутлари кредитлари (млн доллар)

лойиҳа ташаббус-корининг ўз маблағлари (млн доллар)

тўғридан-тўғри хорижий инвестиция (млн доллар)

1.

Қишлоқ хўжалиги ва бошқа зарур техника ҳамда ирригация-мелиорация тармоқларида ишлайдиган махсус техника сотиб олиш.

11,5

-

2,5

9,0

842 та турли русумдаги махсус техника ва бошқа механизмлар сотиб олиш орқали Мингбулоқ туманида 30 минг 387 гектар,
Поп туманида 31 минг 476 гектар, жами 62 минг 349 гектар ер майдонида тизимли ишлар амалга оширилади ва 6 610 та янги ишўринлари яратилади.

2019 - 2020 йиллар мобайнида

2.

«Art Soft Enginering» МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва таъмирлашни ташкил этиш.

22,0

11,1

7,2

3,7

Махсус қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмларни (культиватор, борона, сеялка, пуркагич ва шу кабилар)ишлаб чиқариш ва капитал таъмирлаш йўлга қўйилади ва 110 та янги ишўринлари яратилади.

2020 - 2021 йиллар мобайнида

3.

«Art soft fiber» МЧЖ томонидан пахта тозалаш, қабул қилиш ва пахта хом ашёсини қайта ишлашни ташкил этиш.

8,9

7,4

1,5

-

Мингбулоқ туманидаги «Гулбоғ пахта тозалаш» ва «Поп пахта тозалаш» корхоналарини реконструкция қилиш натижасида етиштирилган пахта хом ашёсини сифатли қайта ишлаш таъминланади.

2019 йил

4.

«Art soft seeds» МЧЖ томонидан пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштирувчи ва тайёрловчи замонавий уруғчилик корхонасини ташкил этиш.

10,0

8,5

1,5

-

Қишлоқ хўжалиги экинлари суперэлита уруғликларини тайёрловчи замонавий уруғчилик корхонаси ва унинг лабораторияси ташкил этилади ҳамда 130 та янги иш ўринлари яратилади.

2019 йил

5.

«Art soft agro consulting» МЧЖ томонидан илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириш ҳамда суғурта ва молиявий масалалар билан шуғулланишни ташкил этиш.

1,0

0,5

0,2

0,3

Илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш орқали янги инновацион лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда соҳада суғурта ва молиявий хизматларни янада ривожлантиришга эришилади.

2019 йил

6.

«Artsoft oil» МЧЖ томонидан ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.

16,2

12,2

2,0

2,0

Қабул қилинган техник чигитни қайта ишлаш ҳисобига 19,0 минг тонна ёғ, 84 минг тонна шрот ва шелуха ишлаб чиқарилади.

2019 - 2021 йиллар

7.

«Art soft flour» МЧЖ томонидан дон қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.

8,0

6,0

2,0

-

Корхона замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади(йиллик қуввати 112,5 минг тонна) ҳамда сифатли ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

2020 йил

8.

«Artsoft feed» МЧЖ томонидан омухта ем ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.

8,0

6,0

2,0

-

Парранда, балиқ ва чорва моллари учун омихта ем маҳсулотлариишлаб чиқарилади ҳамда 300 та янги иш ўринлари яратилади.

2020 йил

9.

«Art soft livestock» МЧЖ томонидан чорвачилик комплекси сут ва гўшт етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.

18,0

-

7,0

11,0

Хориждан 7 минг бош қорамол келтирилади, 1,5минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 25 минг тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

2020 — 2022 йиллар

10.

«Art Soft Greenhouse» МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона комплексини қуриш ва ишга тушириш.

7,6

-

3,6

4,0

20 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона комплекси ташкил қилинади ва 100 та янги иш ўринлари яратилади.

2020 — 2022 йиллар

11.

«Art soft laboratory» МЧЖ томонидан тупроқ таркибини текшириш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ун ва ёғ) сифатини текшириш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.

3,0

2,5

0,5

-

Тупроқ таркиби текширилади, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қлинади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ун ва ёғ) сифати текширилади.

2019йил

Жами

114,2

54,2

30,0

30,0

1. 1-илованинг рус тилидаги матнида 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. 2-илованинг рус тилидаги матнида 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази