1. | И.Ю. Абдурахмонов | — | Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири, кенгаш раиси |
2. | А.З. Саъдуллаев | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси в.б. |
3. | Қ.С. Санақулов | — | «Навоий КМК» ДК бош директори |
4. | А.Х. Хурсанов | — | «Олмалиқ КМК» АЖ бош директори |
5. | Т.Т. Азаматов | — | «Ўзметкомбинат» АЖ бош директори в.б. |
6. | О.Ш. Темиров | — | «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси |
7. | Ш.Б. Умурзаков | — | «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси |
8. | Б.Б. Сидиков | — | «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси |
9. | У.Х. Сайидов | — | «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси |
10. | А.И. Максудов | — | «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси |
11. | Х.Н. Хасилов | — | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош директори в.б. |
12. | С.Ш. Рашидова | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори |
13. | Ш.Ш. Сагдуллаев | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори |
14. | Ў.Ў. Аблакулов | — | «Artel Engineering and Management» МЧЖ илмий-тадқиқот ривожлантириш маркази директори |
15. | Лавозимига кўра | — | Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, кенгаш котиби |
Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар | |
1. | Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси (кейинги ўринларда — Ёшлар академияси) низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Низомда шу жумладан: номзодларни танлаб олиш ва аъзоликка қабул қилиш мезонларни аниқ кўрсатиб ўтиш; Ёшлар академиясининг Васийлик кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйиш. | Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш. | 2019 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
2. | Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини самарали ташкил этиш. | 1. Жамғарма тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Жамғармани Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий тузилмаси биносида жойлаштириш. | 2019 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
3. | Жамғармага тегишли манбалардан маблағларни узлуксиз келишини таъминлаш. | 1. Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этган хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналар рўйхатини мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхатни тегишли хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарга юбориш. 3. Хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари соф фойдасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмаларни доимий равишда Жамғарма ҳисобига ўтказиш. | 2019 йил | Инновационривожланишвазирлиги хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналар |
Ҳар йил давомида | ||||
4. | Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармасини (кейинги ўринларда — Бошқарма) ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Бошқармани юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш. 2. Бошқармани 2019 йил якунига қадар бўлган иш режасини тасдиқлаш. 3. Бошқарма ишини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича зарур чораларни кўриш. | 2019 йил | Инновацион |
5. | Ёшлар академияси фаолиятига ҳамда академия аъзолигига қабул қилиш шартларига доир материалларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш ишларини ташкил этиш. | 1. Ёшлар академияси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, телерадиоканалларда интеллектуал йўналишдаги телерадиодастурларни ташкил этиш ва эфирга узатиш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда ёшларни ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш бўйича учрашувлар ташкил этиш. 3. Ёшлар академияси фаолияти бўйича мақолалар чоп этиш, реклама роликлари, тематик кўрсатувлар ва эшиттиришлар тайёрлаш ва эфирга узатиш. | 2019 йил | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси |
6. | Иқтидорли ёшларни Ёшлар академияси фаолиятига мақсадли жалб этиш. | 1. Иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоаларни саралаш бўйича танлов эълон қилиш ва ўтказиш. 2. Иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш. | 2020 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги
|
7. | Ёшлар академияси аъзолари учун замонавий инфратузилмага эга шароитлар яратиш ҳамда уларнинг интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш. | 1. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, Илғор технологиялар маркази ва «Яшнобод» инновацион технопаркининг бинолари, лабораториялари, акселератори ва коворкинг марказларини Ёшлар академиясига бепул фойдаланишга бериш бўйича ташкилий-амалий чораларни кўриш. 2. Танлов натижаларига кўра Ёшлар академиясининг аъзоларини «Ғоялар генераторлари», «Стартаплар», «Бизнес вакиллари» ва «Бўлажак академиклар» платформаларига бириктириш. | 2020 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
8. | Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда амалий, инновацион ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш. | Хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш соҳасида инновацияларни кенг тарғиб қилиш ва юқори технологияларни жалб қилиш мақсадида Ёшлар академияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандумларни тузиш. | 2019-2020 | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
9. | Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган «ақлли шаҳар» ҳудудида замонавий инфратузилмага эга кичик ва ихчам «Science Park» (Сайнспарк) ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | Ташкилий-амалий чоралар. | 2020 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
10. | Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Ёшлар академияси аъзоларига бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш, шу жумладан, бизнес-режалар ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, суғурта, бухгалтерия, ҳисобот бериш, бизнес шерикларни, мини-теxнологиялар ва ускуналарни топиш билан боғлиқ xизматларини ташкил этиш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш. | 1. Ёшлар академияси аъзоларининг рўйхатини ва ўқув режасини шакллантириш (йўналишлар бўйича) ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тақдим этиш. | 2020 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
2. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси масъул ходимларини жалб этган ҳолда маҳорат дарсларини ташкил қилиш. | Режа асосида | |||
11. | Иқтисодиётнинг реал сектори ташкилотлари фаолиятига инновацияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш. | Иқтисодиётнинг реал сектори ташкилотларининг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимига қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш. | 2020 йил | Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), |
12. | Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш. | 1. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ёш олимлар илмий-техник лойиҳалари танловини ўтказиш. 2. Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Yoshlar-kelajagimiz» Давлат дастури асосида ажратилган маблағлар ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳаларини молиялаштириш. 3. Ёшлар академияси аъзолари томонидан инновацион, амалий ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан маҳорат дарсларини ташкил этиш. 4. Ёшлар академиясига хорижий ва маҳаллий етакчи олимлар, мутахассислар ҳамда ватандошларни жалб қилиш. 5. Ёшлар академиясининг иқтидорли ва фаол аъзоларини аниқлаш ва рағбатлантириб бориш. | 2020 йил давомида | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
13. | «Innoweek» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ёшлар академияси аъзоларининг ишланмалари ва маҳсулотлари кўргазмасини, шунингдек, «Ёш академиклар форумини» ташкил қилиш. | 1. Ёшлар академияси аъзоларининг ишланмалари ва маҳсулотларини танлаб олиш ва кўргазмага тайёрлаш. 2. Кўргазма ва форумни ташкил қилишда замонавий технологиялар, шу жумладан «сунъий интеллект»дан фойдаланиш. 3. Чет элдаги ёш олимлар, академиклар ва инноваторларни кўргазмага ҳамда форумга таклиф этиш. | Тадбир доирасида | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
14. | Ёшларни аниқ фанлар бўйича билимларини янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятда нуфузини ошириш мақсадида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида «International Robotics Challenge» халқаро робототехника танловини юқори савияда ташкил қилиш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. 2. Халқаро робототехника танловини ўтказиш бўйича дастурини шакллантириш, шу жумладан чет элдан ташриф буюрадиган меҳмонлар рўйхатини тузиш. 3. Халқаро робототехника танловини юқори савияда ўтказиш ва уни миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш, шунингдек, мазкур жараёнга Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг фаол иштирокини таъминлаш. | 2019 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
15. | Ёшлар академиясининг халқаро алоқаларини ривожлантириш. | Халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган ташкилотлар, университетлар, илмий марказлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, уларнинг олимлари ва мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар, шунингдек, долзарб илмий-инновацион йўналишлар бўйича конференциялар, семинарлар ва танловлар ўтказиш бўйича режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Режани тасдиқлаш — 2019 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
Тадбирларни ўтказиш — режа асосида | ||||
16. | Ёшлар академияси аъзоларининг малакасини ошириш ва хорижий стажировкаларга юбориш. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида Ёшлар академияси аъзоларининг ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малакасини ошириш ва уларни хорижий стажировкаларга юбориш бўйича режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Режани тасдиқлаш — 2020 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
Тадбирларни ўтказиш — режа асосида | ||||
17. | Ёшлар академиясини жойлаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тегишли чораларни кўриш. | Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш. | 2019 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |
18. | Ёшларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Ёшлар академияси» фаолиятига 2019-2020 йилларда жалб этиш бўйича «Йўл харита»да кўрсатилган чора-тадбирларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажариш. | Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш. | 2019 йил | Инновацион ривожланиш вазирлиги |