Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумийқоидалар

2-боб. Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби

3-боб. Аутсорсинг хизмати кўрсатишда озиқ-овқатлар сифатига ва хавфсизликка қўйиладиган талаблар

4-боб. Овқатланувчиларнинг овқатланиш тартибини режалаштириш, назорат қилиш ва мониторингни амалга ошириш

5-боб. Овқатланувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш

6-боб. Аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

7-боб. Объектлар ва моддий-техника воситаларидан фойдаланиш

8-боб. Якунловчи қоидалар

ШАРТНОМАНИНГ ПРОГНОЗ СУММАСИ

Бозордаги ўртача нархлар бўйича 1-меъёр. «Умумқўшин паёги» қийматининг ҳисоб-китоби

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари ва аутсорсер ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 379-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

__________ — муассаса (ҳарбий қисм) шахсий таркибининг аутсорсинг шартлари асосида овқатланишини ташкил этиш учун
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

______________ шаҳри20___ йил «_____» ______________
Кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги номидан Низом асосида фаолият юритувчи ______ — муассаса бошлиғи (ҳарбий қисм командири) _________________________
________________________________________________________________________________ бир томондан

(Ф.И.О.)

ва кейинги ўринларда Аутсорсер деб аталувчи _______________________ номидан Устав (ишончнома) асосида фаолият юритувчи директор ________________________ иккинчи томондан, кейинчалик Томонлар деб аталади,
(Ф.И.О)
ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

I. Шартнома предмети

1.1. Пулли хизмат кўрсатиш Шартномасига кўра Аутсорсер Буюртмачининг топшириғи бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида қайд этилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса — ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Аутсорсер мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб у тугагунига қадар ҳар куни _______ — муассаса (ҳарбий қисм) шахсий таркибини озиқ-овқат паёкларининг белгиланган меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этган ҳолда Буюртмачи билан келишилган таомномага мувофиқ уч (тўрт) маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш мажбуриятини (кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади) ўз зиммасига олади.
1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:
20 ___ йил «____» _____________дан 20 ___ йил «____» _____________гача.
1.3.1. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактурани имзолаганидан ҳамда Буюртмачи томонидан Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига пул маблағлари ўтказилгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.

II. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

2.1. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:
2.1.1. Таомни ва тайёр маҳсулотни сифатли тайёрлаш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шахсий таркибнинг тегишли тоифалари учун таъминот меъёрларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг таом тайёрлаш ва овқатланишни ташкил этишга тааллуқли қисмларидаги талабларга тўлиқ мос келадиган Хизматлар кўрсатиш.
2.1.2. Овқатланувчиларнинг овқатланишини ташкил этишда тегишли сифат сертификатлари билан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш.
2.1.3. Давлат стратегик захираси ва Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти Марказий базасида сақланаётган озиқ-овқат захираларини янгилаш учун Буюртмачининг бўлинмаларидан айрим ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда харид қилиш.
2.1.4. Аутсорсер томонидан Буюртмачи бўлинмаларидан алоҳида ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини (масалан, қорамол ва қўй-эчкилар, от гўшти, мол ёғи ва муассаса (ҳарбий қисм) ёрдамчи хўжалигида етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ) харид қилиш.
2.1.5. Хизматларни мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш.
2.1.6. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур Шартнома шартларига амал қилмасдан, овқат сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул бартараф этиш.
2.1.7. Таомни тайёрлаш жараёнига фақат белгиланган тартибда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга рухсат этиш.
2.1.8. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, ички кун тартибига риоя қилиш мажбуриятини юклаш.
2.1.9. Хизматларни бевосита кўрсатиш.
2.1.10. Хизматлар нархини оширмаган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан:
солиқлар тўлаш;
белгиланган тартибда у билан меҳнат шартномаси тузган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш;
озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш;
озиқ-овқат маҳсулотларини савдо шохобчаларидан хизмат кўрсатиш жойигача етказиш;
совутувчи компрессорлар ва бошқа жиҳозларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш, қайта тўлдириш;
ижарага олинган бино, хона, мебель, инвентарь ва бошқаларни зарур ҳолатда сақлаш ва жорий таъмирлаш.
2.1.11. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда Буюртмачидан ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлар ва ошхона мебелини қабул қилиб олиш.
2.1.12. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини узлуксиз ташкил этишни таъминлаш.
2.2. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
2.2.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаш.
2.2.2. Аутсорсерга шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида «ноль» ставкаси бўйича ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебель анжомларини вақтинча фойдаланишга бериш.
2.2.3. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда Аутсорсерга ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебелини топшириш.
2.2.4. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Аутсорсерни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш.
2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
2.3.1. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда бажарилаётган ишларнинг юритилиши ва сифатини исталган вақтда текшириш.
2.3.2. Буюртмачи Шартномани бажаришни рад этиши тўғрисидаги хабарномани олгунига қадар Аутсорсерга кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаб, исталган вақтда Шартномани бажаришдан бош тортиш.

III. Шартноманинг нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби

3.1. Мазкур Шартноманинг нархи 1-иловага мувофиқ _________________________________________________

сон билан

____________________________________________________________________________________________

сўз билан

сўмни ташкил этади.
3.2. Аутсорсерга олдиндан 15 фоиз миқдоридаги тўлов 5 банк куни ичида ўтказилади.
3.3. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича 85 фоиз миқдорида ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ўн кунда камида бир марта амалга оширилади.
3.3.1. Овқатланадиган бир киши учун кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи Аутсорсер етказиб берувчидан харид қилган ва тегишли меъёрлар бўйича тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги нархи (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари баённомаси билан расмийлаштирилган, баённомаларда кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан баланд бўлмаслиги керак) овқатланувчиларнинг сонига кўпайтириш йўли билан Буюртмачи томонидан белгиланади. Ҳосил бўлган якуний сумма 20 фоиз устама ҳақи миқдорига кўпайтирилади (яъни, умумий сумма аутсорсернинг 20 фоизлик устама ҳақига кўпайтирилади).
3.3.2. Овқатланувчиларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва овқатланадиган бир кишига кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик таомномага (озиқ-овқат маҳсулотларининг тақсимотига) мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда тўланиши лозим бўлган суммани кўрсатган ҳолда бажарилган ишларнинг йиғма далолатномасини тузади ва ҳисоб-фактурани расмийлаштиради ҳамда улар Аутсорсер раҳбари ва муассаса (ҳарбий қисм) командири томонидан имзоланади.
3.3.3. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.
3.3.4. Мазкур Шартномага 2-иловада кўрсатилган Шартнома прогноз суммасини ҳисоблаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўзгарганда ёки бошқа асосли ҳолатларда Томонлардан бирининг ташаббуси билан бир ойда бир марта қайта кўриб чиқилиши мумкин.

IV. Томонларнинг мажбуриятлари

4.1. Аутсорсер Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиши бўйича Шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолатларда Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларни зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф этишдан озод қилмайди.
4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмагани ёки тегишли даражада бажарилмагани учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар.
4.4. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби

5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмайдиган ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф этиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун судга берилади.

VI. Форс-мажор ҳолатлар

6.1. Томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолат енгиб бўлмас куч, яъни табиий офаатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга орқага сурилади

VII. Якунловчи қоидалар

7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартномага барча иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил этади.
7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор-бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас.
7.3. Ушбу Шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.

VIII. Мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати

8.1. Ушбу Шартнома икки томонлама имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва 20 __ йил 31 декабргача амал қилади.

IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

«Аутсорсер»

«Буюртмачи»

________________________________________

________________________________________

(сўм)

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Меъёр бўйича бир суткада 1 кишига

1 (кг, дона) нархи

Умумий сумма

1.

1-нав буғдой унидан тайёрланган нон

гр

2.

1-нав буғдой уни

гр

3.

Ҳар хил ёрмалар

гр

4.

Дуккаклилар

гр

5.

Гуруч

гр

6.

Олий навли макарон маҳсулотлари

гр

7.

Гўшт

гр

8.

Парранда (товуқ, индюк), қуён гўшти

гр

9.

Тозаланган бошсиз балиқ

гр

10.

Ўсимлик ёғи (кунгабоқар ёғи)

гр

11.

Сариёғ

гр

12.

Ошхона маргарини

гр

13.

Сигир сути

гр

14.

Товуқ тухуми

дона

15.

Шакар

гр

16.

Йодланган ош тузи

гр

17.

Чой

гр

18.

Дафна барги, кашнич (уруғи), зира

гр

19.

Қалампир

гр

20.

Хантал кукуни

гр

21.

Сирка (уксус)

гр

22.

Томат пастаси

гр

23.

Сабзавотлар, шу жумладан:

гр

картошка

гр

карам

гр

қизил лавлаги

гр

сабзи

гр

пиёз

гр

бодринг, помидор, бақлажон, саримсоқ пиёз ва кўкатлар

гр

ошқовоқ, турп, шолғом

гр

24.

Янги узулган мева ва резавор мевалар

гр

25.

Мева-сабзавотлар ва резавор мевалардан тайёрланган шарбат

гр

26.

Таркибида витамин бўлган дорилар, драже

дона

Паёкнинг якуний суммаси:

Паёкнинг умумий суммасидан 20 фоиз устама ҳақ:

20 фоиз қўшилганда паёкнинг якуний суммаси:


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази