Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон ва «Хитой Халқ Республикасида олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 майдаги ПҚ-4308-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали механизмларни жорий этиш ва Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ лойиҳа доирасида лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари харид комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланиши маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этиш.

Корхона Уставини келишиш ва имзолаш, давлат рўйхатидан ўтказиш

2019 йил

III-IV чораклар

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги

2.

Вазиятларни бошқариш ягона маркази ва Маълумотларни қайта ишлаш маркази (асосий ва захира) биноларини қуриш бўйича муҳандислик-қидирув ишларини олиб бориш, дастлабки маълумотларни тўплаш, ҳисоботларни тузиш.

Муҳандислик-қидирув ишлари натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш

2019 йил

III-IV чораклар

Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат экология қўмитаси, «Ўзстандарт» АЖ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги

3.

Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш

2019 йил
IV чорак—
2020 йил
I чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, «Ўзстандарт» АЖ,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

4.

Тошкент шаҳрида Вазиятларни бошқариш ягона маркази ва Маълумотларни қайта ишлаш маркази биноларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш

2019 йил
IV чорак —
2020 йил
IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, ФВВ, Қурилиш вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

5.

Асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича контракт лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

Асбоб-ускуналарни етказиб беришга контрактни имзолаш

2019 йил

III-IV чораклар

Ахборот технологиялари вазирлиги

6.

Тошкент шаҳрида Вазиятларни бошқариш ягона маркази ва Маълумотларни қайта ишлаш маркази биноларини қуриш.

Қурилиш-монтаж ишларини бажариш

2020 йил

IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

7.

Видеокузатув тизими техника ва асбоб-ускуналари, дастурий таъминот маҳсулотларини ўлчаш бўйича лабораторияни аккредитациядан ўтказиш.

Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш

2020 йил

IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

8.

Вазиятларни бошқариш ягона маркази ва Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асбоб-ускуналарини монтаж қилиш, ўрнатиш ва синов режимида ишга тушириш.

Ишга тушириш — созлаш ишларини бажариш

2019 йил
IV чорак—
2020 йил
II чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги

9.

Интеграцияланган тизимларни, шу жумладан, Вазиятларни бошқариш ягона маркази, Маълумотларни қайта ишлаш маркази ҳамда Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимининг бошқа компонентларини ишга тушириш.

Тошкет шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини ишга тушириш

2020 йил

IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

10.

Лойиҳа доирасида фойдаланиладиган дастурий таъминот ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома тайёрлаш

Доимий равишда

Ахборот технологиялари вазирлиги

11.

Жамоат жойларида экодатчиклар, видеокузатув камераларини ва «ақлли» светофорлар ўрнатиш бўйича муҳандислик-қидирув ишларини олиб бориш, маълумотларни тўплаш, ҳисоботлар тузиш.

Муҳандислик-қидирув ишлари натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш

2020 йил
II чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат экология қўмитаси, «Ўзтрансгаз» АЖ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

12.

Видеокузатув камералари, экодатчиклар ва «ақлли» светофорларни ўрнатиш.

Ишга тушириш ― созлаш ишларини бажариш

2020 йил
III-IV чораклар

Ахборот технологиялари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ИИВ, Давлат экология қўмитаси

13.

Республиканинг бутун ҳудудида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома тайёрлаш

2020 йил
IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Изоҳ. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарори билан ташкил этилган «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш комиссияси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таклифлари асосида қабул қилинадиган қарорига асосан, хитойлик ҳамкорлар билан музокаралар натижаларига кўра белгиланадиган механизмлар ва муддатларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази