Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш
манбаи

Масъуллар

1. Сирдарё вилоятида захирада турган қишлоқ хўжалиги ерларини самарали фойдаланиш учун
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиш

1.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга фойдаланиш учун Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерлардан 10000 гектар, шу жумладан 7545 гектар фойдаланилмаётган, 2455 гектар фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдонини ажратиш тўғрисида вилоят ва туман ҳокимлигининг қарорини қабул қилиш.

2019 йил
30 августгача

-

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,
Мирзаобод тумани ҳокимлиги

2.

Сирдарё вилоятида фойдаланишдан чиқиб кетган ва туман ҳокимликлари захирасида турган 4121 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида чорвачилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мазкур лойиҳаларга талабгорлардан аризалар қабул қилиш;

талабгорлар ўртасида танлов ўтказиш ва ғолиб ташаббсукорларни аниқлаш.

2019 йил

31 август

-

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманлари ҳокимликлари

3.

Танловда ғолиб деб топилган талабгорларга Боёвут туманида 953 гектар, Гулистон туманида 586 гектар, Оқолтин туманида 272 гектар, Сардоба туманида 955 гектар, Сирдарё туманида 1095 гектар ва Ховос туманида 260 гектар захирада турган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисида туман ҳокимларининг қарорларини қабул қилиш.

2019 йил

10 октябрь

-

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманлари ҳокимликлари

2. Сирдарё вилоятида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиладиган
қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

4.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиб бериладиган қишлоқ хўжалиги экин ерларида текислаш, чуқур шудгорлаш ва шўр ювиш тадбирларини амалга ошириш.

2019-2020 йиллар

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда ташаббускорларнинг
ўз маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар

5.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиб бериладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида:

коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш;

шунингдек, суғориш тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш.

2019-2020 йиллар

Ҳар йиллик Инвестиция дастурлари,
давлат бюджети маблағлари,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда ташаббускорларнинг

ўз маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар

6.

Ташқи бозор талабини ўрганган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмларини кўпайтириш учунилғор хорижий тажрибалар асосида 200 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларини шакллантириш;

шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш чораларини кўриш.

2019 йил
30 сентябрь

2020 йил
31 декабрь

Ташаббускорларнинг
ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,
туман ҳокимликлари ва ташаббускорлар

3. Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган ерларда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш
ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

7.

Ташаббускорларга ажратиладиган ер майдонларининг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ушбу майдонларга юқори даромадли, шунингдек, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва экишни ташкил этиш.

2020 йилдан бошлаб мунтазам равишда

Ташаббускорларнинг
ўз маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,
туман ҳокимликлари ва ташаббускорлар

8.

Сирдарё вилояти туманларида 150 гектарга «люффа», 150 гектарга «индигома», 230 гектарга «топинамбур», 1750 гектарга «ширинмия» ўсимликларини экиш;

мазкур экинларни экиш учун талаб этиладиган уруғликларни (кўчатларни) ташаббускорларга етказиб бериш.

2020 йилдан бошлаб

Ташаббускорларнинг
ўз маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,
туманлар ҳокимликлари ва ташаббускорлар,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

9.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш.

Доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Сирдарё вилояти ҳокимлиги,
туман ҳокимликлари

10.

Пиллачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида Боёвут туманида 3 гектар, Гулистон туманида 2 гектар ва Оқолтин туманида 9 гектар ер майдонини туманлар «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятларига ажратиб бериш.

2019 йил
10 сентябрь

-

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,
Боёвут, Гулистон ва Оқолтин туман ҳокимликлари

туман «Агропилла» МЧЖлар

Ажратилган ер майдонларида тутнинг серҳосил навлари плантациялари барпо этиш.

2020 йил
1 апрель

11.

Мирзабод туманида 150 минг бош парранда боқишга мўлжалланган замонавий паррандачилик комплексини қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2020 йил

31 декабрь

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,
Мирзаобод тумани ҳокимлиги

12.

Ташаббускорларга ажратилган жами 3929 гектар, жумладан Боёвут туманида 919 гектар, Гулистон туманида 565 гектар, Оқолтин туманида 220 гектар, Сардоба туманида 973 гектар, Сирдарё туманида 991 гектар ва Ховос туманида 2601 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида жами 36 та, шундан 31 та қўйчилик ва эчкичилик, 5 та йилқичилик ва туячилик лойиҳаларини амалга ошириш.

2019-2020 йиллар

Тижорат банкларининг кредитлари ва ташаббускорларнинг
ўз маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзчорванасл» агентлиги,
туманлар ҳокимликлари,
ташаббускорлар

13.

Қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик ва туячилик лойиҳаларини амалга ошириш учун ташаббускорларга банк кредитлари ажратиш ва четдан зотдор қўй, эчки ва туя олиб келиш.

2020 йил

март,

шартнома асосида

Тижорат банкларининг кредитлари ва ташаббускорларнинг
ўз маблағлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзчорванасл» агентлиги,
туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази