10.08.2019 йилдаги 672-Ф-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармойиши

Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида аҳолининг даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ёшларимизни ватанпарвар ва фидоий этиб тарбиялаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва тозалик, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2019 йилнинг 15 — 30 август кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиш ҳамда 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2019 йилнинг 15 — 30 август кунлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи гуруҳи (А. Раматов), Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, таълим муассасалари, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда ободонлаштириш жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалк хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотларни, шунингдек, республиканинг барча аҳолисини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ўз ташаббусига кўра ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағларни 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлар ва ёлғиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уй хўжалиги ишларига кўмаклашишда қўллаб-қувватлаш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини яхшилаш, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика ва ҳудудий кенгашларни қўллаб-қувватлаш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ободонлаштириш ва тозалик ойлиги давомида, айниқса умумхалқ хайрия ҳашари кунлари жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланишни назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига 17-18 август кунлари ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарини ҳамда ободонлаштириш ва тозалик ойлигининг боришини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
672-Ф-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 672-Ф-сон фармойишига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилнинг 15 — 30 август кунлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август кунлари умумҳалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири, ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Ш.С. Жавлонов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бошқаруви раиси, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3.

И.У. Маджидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

4.

А.Қ. Шадманов

соғлиқни сақлаш вазири

5.

М.Х. Салиев

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

6.

О.Р. Исаков

молия вазири ўринбосари

7.

М.У. Жўраев

ички ишлар вазири ўринбосари

8.

Ш.И. Жалилов

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси

9.

А.З. Саъдуллаев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

10.

Б.Х. Махмадалиев

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари

11.

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари

12.

Ж.Э. Узаков

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, ишчи гуруҳи масъул котиби