15.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3175
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қарори, 15.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3175
Кучга кириш санаси
15.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали талабалари томонидан амалиёт ва касбий стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3175]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4166-сон «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали талабалари томонидан амалиёт ва касбий стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2019 йил 22 июль,

5-сон

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия қўмондони Б. ТАШМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиясининг 2019 йил 22 июлдаги 5, 58ҚҚ, 17-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали талабалари томонидан амалиёт ва касбий стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4166-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июндаги «Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби ва ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисида»ги 490-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университетнинг Ихтисослаштирилган филиали (кейинги ўринларда — Филиал) талабаларининг амалиёт ва касбий стажировка ўташ тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Амалиёт ва касбий стажировка ўташнинг асосий мақсади талабалар томонидан эгалланган назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, касбий маҳорат ҳамда амалий иш кўникмаларини шакллантириш, таълим олувчиларнинг аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини такомиллаштиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт — 1-курс талабалари томонидан олинган назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, касбий фаолият ҳақида бошланғич маълумотларни олиш ҳамда соҳа мутахассислиги бўйича амалий кўникма ва маҳорат ҳосил қилиш мақсадида ташкил этиладиган ўқув жараёнининг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий стажировка (кейинги ўринларда — стажировка) — 2-курс талабалари томонидан олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари фаолияти билан яқиндан танишиш, касбий маҳоратни янада ривожлантириш, назорат ҳужжатларини ёзиш кўникмаларини шакллантириш, халқ билан мулоқот маданиятини ошириш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини такомиллаштиришга йўналтирилган ўқув жараёнининг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи ташкилот — талабалар томонидан амалиёт ўталаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, адвокатлик тузилмаси, хўжалик бошқаруви органи, молия-банк ва бошқа муассасаларнинг юридик хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи махсус ташкилот — талабалар томонидан стажировка ўталаётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари — ўқув юкламасига амалиёт (стажировка) раҳбарлиги киритилган Филиал профессор-ўқитувчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари — талабаларни амалий кўникмаларга ўргатиш ва Филиалдаги амалиёт (стажировка) раҳбари билан биргаликда эгалланган билимларни баҳолаш масъулияти юкланган қабул қилувчи ташкилот ходими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Амалиёт (стажировка) узлуксиз ҳамда назарий билимлар навбатланиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалиёт (стажировка)ни ўташ Филиал томонидан ўқув режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Амалиёт қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг амалий фаолияти ҳақида тасаввурга эга бўлиш ҳамда бирламчи касбий маҳорат ва кўникмаларини эгаллаш, иш ҳужжатларини ўрганишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Стажировка қабул қилувчи (махсус) ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари билан яқиндан таништириш, соҳа мутахассислиги бўйича касбий маҳорат ҳамда амалий иш кўникмаларини ўрганиш, аҳоли билан узвий боғлиқ ҳолда ишлай олиш кўникмаларини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини такомиллаштиришни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировка ўқув режасига асосан, қоида тариқасида, талабаларнинг асосий яшаш жойлари бўйича Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари томонидан танланган ички ишлар органларида ёҳуд Миллий гвардия томонидан белгиланган Миллий гвардия бўлинмаларида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Амалиёт (стажировка) ўқув режасида назарда тутилган муддатларда ўтказилади. Амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурида амалиёт (стажировка)нинг ўташ муддати ва жойи белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабаларни амалиёт (стажировка)ни ўташдан озод қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Амалиёт (стажировка) ўташ якунлангач, талаба томонидан амалиёт (стажировка) даврида бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрланади ҳамда Тайёрлаш курслари деканатига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисидаги ҳисоботда бажарилган иш, ўрганилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади. Ҳисобот талаба томонидан имзоланади ҳамда қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Амалиёт (стажировка) ўташнинг нормал кунлик давомийлиги 6 (олти) соатни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари ҳисоботга талабанинг ижобий ва салбий фазилатларини, унинг ўзлаштирувчанлик қобилияти ва бошқа маълумотларни ёритувчи ёзувларни киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қабул қилувчи (махсус) ташкилотлар талабани амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурида кўзда тутилмаган вазифаларни бажаришга жалб қилиши, шунингдек Филиални ҳабардор қилмаган ҳолда амалиёт (стажировка) жойини ўзгартириши ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Амалиёт (стажировка)ни ўташнинг босқичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Амалиёт (стажировка) уч босқичга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тайёрлов босқичида ўқув режасига асосан амалиёт (стажировка)ни ўташнинг биринчи кунида Филиалдан ва қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарлари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда талабалар ушбу Низом қоидалари билан ҳамда амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури билан танишадилар, унинг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, уларни бажариш бўйича қўлланмаларни оладилар, амалиёт (стажировка) ўташ ҳамда амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисида ҳисобот тузиш тартиби ҳақида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалиёт (стажировка)ни ўташнинг бошида талабалар қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишадилар ҳамда Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари ва қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан биргаликда амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалини тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Амалиёт (стажировка)ни ўташнинг асосий босқичида талаба бевосита қабул қилувчи (махсус) ташкилотда амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурини бажариш режа-жадвалида кўрсатиб ўтилган ишни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон амалиёт (стажировка)нинг якуний босқичи ҳисобланиб, унда талабалар томонидан амалиёт (стажировка) ўташ жараёнида бажарилган ишларнинг натижалари таҳлил қилинади ва баҳоланади. Амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон Филиал вакиллари орасидан тузилган комиссия томонидан ёзма равишда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг вакили амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонда Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан биргаликда қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабаларнинг амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳони қуйидаги баҳолаш мезонларига асосан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарий ва амалий билимлари даражасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган саволларни тўғри таҳлил қила олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба томонидан амалиёт ва стажировка давомида тўпланган материалларнинг тузилиши, даражаси ва сифати ҳамда амалиёт (стажировка) давомида ўрганилган масалаларнинг кенг ёритиб берилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Амалиёт (стажировка)ни ўташда талабага қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Талаба:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка) бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши ва Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарининг тегишли кўрсатмаларини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш ва ўташни назорат қилиш бўйича тадбирларда иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарининг талаби билан кўриб чиқиш учун амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисидаги ҳисоботини ўз вақтида тақдим қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги ўқув ва амалий фаолиятда фойдалана олиши мумкин бўлган материаллар тўпламини юритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички меҳнат тартиб қоидалари ва қабул қилувчи (махсус) ташкилот ходимлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларга риоя қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Амалиёт (стажировка) тугаганидан кейин талаба амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонни ўтказиш кунида Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарига ўталган амалиёт (стажировка) тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Талаба амалиёт (стажировка)ни ўтагандан сўнг Филиалда амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳон топширишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Талаба амалиёт (стажировка) ўташ жараёнида Филиалдан бириктирилган ёки қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарининг фаолиятидан норози бўлиб, асосли сабаблар мавжуд бўлганда бу ҳақда Филиалнинг Тайёрлаш курслари деканига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Амалиёт (стажировка)ни ташкиллаштиришнинг шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Амалиёт (стажировка)ни барча босқичларда ташкил этиш талабалар томонидан касбий фаолиятни эгаллашда узлуксизлик ва изчилликни таъминлашга йўналтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Профессор-ўқитувчиларнинг амалиёт (стажировка)даги ўқув юкламаси ўқув режада кўрсатилган ўқув педагогик соатлар (ҳафталар)дан ва амалиёт (стажировка)ни ўташ туридан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш учун олдиндан Филиал директори томонидан амалиёт ёки стажировка муддати ва уни ўташ жойи, моддий таъминот, Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарларини турар жой билан таъминлаш, масъул шахслар ва жўнатилаётган талабаларнинг, Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарларининг таркибий рўйхати бўйича белгиланган буйруқ қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Талабаларни амалиёт (стажировка) ўташга тайёрлаш ва жой-жойига тақсимланишини таъминлаш ҳамда натижасини мувофиқлаштириш Филиалнинг Тайёрлаш курслари деканати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка)га кетаётган талабаларга амалиёт (стажировка) ўташ бўйича зарур йўл-йўриқлар кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг амалиёт (стажировка) ўташ жойига етиб келишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи (махсус) ташкилот раҳбари ҳамда бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан алоқалар ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларга амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурини бажариш бўйича услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка)нинг бутун даври учун талабаларга индивидуал режа тузади, қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан биргаликда ишнинг ҳажми ва таркибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка)ни ўташ жойларига талабаларни тақсимлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка) муддатларига ва унинг таркибига риоя қилиниши, шунингдек амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури бажарилишининг талабаларни амалиёт (стажировка) ўташ жойларига бориш йўли билан назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка) ўтаётган талабанинг асосли эътирози юзасидан қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган раҳбарни ўзгартиришни сўраб Филиал раҳбариятига билдирги киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қабул қилувчи (махсус) ташкилот раҳбари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал билан амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида шартнома тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи (махсус) ташкилотда амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш тўғрисида буйруқлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан қабул қилувчи (махсус) ташкилотда амалиёт (стажировка) ўташ учун масъул шахсларни тайинлайди, шунингдек амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурида белгиланган тадбирларни бажаришлари устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурига мувофиқ амалиёт (стажировка) ўташ учун шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал томонидан қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарини ўзгартиришни сўраб қилинган мурожаатни ўрганиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларга техника хавфсизлиги бўйича, ёнғин хавфсизлиги бўйича, шунингдек қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг ички тартиб қоидалари ва фаолиятини тартибга солувчи бошқа локал ҳужжатлари ҳамда иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқ беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи (махсус) ташкилотнинг белгиланган объектлари бўйича талабаларни тақсимлайди, унинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларга амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш имкониятини яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар томонидан амалиёт (стажировка)ни ўташ дастурининг бажарилиши учун зарур шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларга тизим фаолияти ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилаётган иш устидан доимий назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба иш кунининг белгиланган давомийлигига риоя этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалиёт ва стажировка ўташ тўғрисида ҳисоботни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарини талаба томонидан амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури бажарилмаётганлиги ҳамда меҳнат интизомининг бузилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари билан доимий алоқани ушлаб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи (махсус) ташкилотдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбари талабага амалиёт (стажировка)ни ўташ дастури билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажариш топшириғини бериши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Амалиёт (стажировка)нинг ўташ жойини белгилаш Филиал билан қабул қилувчи (махсус) ташкилот ўртасидаги шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал ва қабул қилувчи (махсус) ташкилот амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартномада шартнома предметини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, амалиёт (стажировка)ни ташкил этиш тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини, шартномани бекор қилиш асосларини, шунингдек тарафларнинг жавобгарлигини келишиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Амалиёт (стажировка) бошланиши вақтидан бошлаб талабаларга қабул қилувчи (махсус) ташкилотда белгиланган тартибда таништирилиши шарт бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда қабул қилувчи (махсус) ташкилотда амалда бўлган бошқа ҳужжатлар татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Амалиёт (стажировка) бўйича қўйилаётган баҳо таълим бўйича баҳоларга тенглаштирилади ва талабалар умумий ўзлаштиришининг якунларини чиқаришда инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Амалиёт (стажировка) якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олиниши талабани академик қарздор сифатида тегишли ўқув курсида қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узрли сабабларсиз амалиёт (стажировка)га келмаслик ўқув интизомини бузиш сифатида талабани белгиланган тартибда Филиал талабалари сафидан четлаштирилишига асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Моддий таъминот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Амалиёт ва стажировкани ўташ даврида талабаларда стипендия олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Филиалдан бириктирилган амалиёт (стажировка) раҳбарларининг Филиал жойлашган жойдан амалиёт (стажировка)ни ўташ жойигача бориш билан боғлиқ бўлган хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан яшаш ва суткалик харажатлар, ўрнатилган тартибда Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мазкур Низом Тошкент давлат юридик университети билан келишилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Е. КАНЬЯЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 19 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2019 й., 10/19/3175/3561-сон)