Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш


Малака ошириш ҳақида
СЕРТИФИКАТ
(тавсифи)

Давлат намунасидаги малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғоздаги варақда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун ― қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун ― оч кулранг рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг юқори қисми марказида лотин ёзуви ҳарфларида «INSON HUQUQLARI BO’YICHA O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY MARKAZI» сўзлари босилади, пастроқда ― «Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT», пастроқда ― лотин ёзуви ҳарфларида MO қисқартмаси ва олти рақамли сондан иборат сертификат рақами босилади. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули ― офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.





INSON HUQUQLARI BO’YICHA O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY MARKAZI


Malaka oshirish haqida

SERTIFIKAT
MO № 000000

____________________________________________________________________________________________

(Mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ yil ___________________ dan 20 ___ yil ________ gacha

Inson huquqlari boiycha O’zbekiston Respublikasi Milliy markazda jami ___ soatli

____________________________________________________________________________________________

(Malaka oshirish kursining nomi)

bo`yicha malakasini oshirdi.

Muhr o`rni

Markaz direktori ______________

Sana ________________
Qayd raqami ________________


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази