Ҳужжат кучини йўқотган 11.07.2020 10.08.2019 йилдаги 660-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.07.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 437-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртмаларига мувофиқ маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисмини компенсация қилиш учун субсидия маблағлари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча маблағлари ва кейинги йилларда эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг экспорт юкларини ташқи бозорларга етказиб бериш бўйича асосий темир йўл маршрутлари кесимида маҳсулотларни темир йўлда ташиш харажатларини ҳар йил якунига кўра ўрганиб чиқиб, зарур ҳолларда Низомда назарда тутилган бир вагоннинг бир километр темир йўл масофаси учун белгиланган компенсация миқдорига ўзгартириш киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
660-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 660-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган ― Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар ― Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
воситачилик шартномаси ― бир тараф (воситачи) иккинчи тараф (комитент)нинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан экспорт шартномалари тузиш орқали комитент маҳсулотларини маълум бир ҳақ эвазига экспорт қилиш бўйича тузилган шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъект ― Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган, маҳсулотларни хорижий мамлакатлардаги харидорларга экспорт шартномалари (инвойс)га мувофиқ сотувчи, шунингдек, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига биноан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, унинг ваколатли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт-экспедиторлик ташкилоти ― манфаатдор субъектнинг маҳсулотларини темир йўл транспорти орқали экспорт қилишда транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт харажати ― манфаатдор субъект томонидан маҳсулотларни темир йўл транспортида экспорт қилишда темир йўл ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотларига ташиш билан боғлиқ хизматлар учун тегишли шартнома (инвойс)ларга мувофиқ тўланган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия ― давлат томонидан маҳаллий манфаатдор субъектларга тасдиқланган рўйхатга мувофиқ маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига ваколатли органга бериладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация ― манфаатдор субъектга маҳсулотларни темир йўл транспортида экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмини ушбу Низомда белгиланган тартибда қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобига ваколатли орган томонидан тўлаб бериладиган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати ― маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Компенсациятақдим этиш учун асосий шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколатли орган томонидан манфаатдор субъектга компенсация тақдим этилиши учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъект Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош (Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Афғонистон Ислом Республикаси) бўлмаган мамлакатларга экспорт қилинган, тухум (ТИФ ТН коди 0407210000) маҳсулоти бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар белгиланган тартибда экспортга расмийлаштирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар учун камида 30 фоиз тўловлар тушган ёки банк аккредитиви очилган (маҳсулотлар манфаатдор субъектнинг ташқи савдо уйларига консигнация шартномалари асосида чиқарилган ҳолатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт шартномаси (воситачилик шартномаси, инвойс)да маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатлари манфаатдор субъект зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар учун тўловлар манфаатдор субъект томонидан амалга оширилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Компенсация тақдим этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатли орган томонидан транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмига Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этиш бўйича манфаатдор субъектларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт харажатлари бўйича компенсация олиш учун манфаатдор субъект томонидан ваколатли органга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъект билан темир йўллар ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотлари ўртасида тузилган юкни темир йўл транспортида ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъект томонидан темир йўллари ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотларига амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар экспорт қилинган давлат божхона органи ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган темир йўл юкхати нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан маҳсулотлар экспорт қилинган мамлакатдаги юкни қабул қилувчи сўнгги станциягача бўлган темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумот (манфаатдор субъект томонидан темир йўл юкхати ва бошқа тегишли ҳужжатлардаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда темир йўл участкалари бўйича тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Манфаатдор субъектдан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Манфаатдор субъект томонидан компенсация олиш учун ариза ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, манфаатдор субъектлар 2019 йил 1 майдан бошлаб экспорт қилган маҳсулотлари бўйича амалга оширган транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмига компенсация олиш учун ваколатли органга аризалар тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар манфаатдор субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Аризада манфаатдор субъектнинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Компенсация олиш учун ариза ваколатли органга манфаатдор субъект томонидан бевосита тақдим этилаётганда ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Компенсация олиш учун ариза ваколатли органга манфаатдор субъект томонидан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, ваколатли орган 3 иш куни мобайнида манфаатдор субъектга ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан ёзма ёки электрон шаклда қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар ваколатли орган томонидан 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли орган манфаатдор субъект ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 3-бандидаги шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатли орган манфаатдор субъект ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан, Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориб, жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Манфаатдор субъект аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан хулоса ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Манфаатдор субъектнинг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Компенсация беришни рад этишнинг асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Манфаатдор субъектга компенсация беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъект ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра манфаатдор субъектга компенсация беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Манфаатдор субъект компенсация берилишини рад этиш тўғрисида хулоса олганда рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда компенсация олиш учун ваколатли органга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Манфаатдор субъект компенсация берилишини рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, шунингдек, ваколатли органнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Компенсация миқдорини аниқлашва тўловни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Компенсация миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади*:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Kт=(T*k ≤М*V*S) ≤Е
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Kт ― компенсация миқдори, миллий валютада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М ― Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан маҳсулот экспорт қилинаётган мамлакатдаги юкни қабул қилувчи сўнгги станциягача бўлган темир йўл масофаси, километрда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V ― маҳсулотлар экспорт қилинган вагонлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S ― бир вагоннинг бир километр темир йўл масофаси учун белгиланган компенсация миқдори, миллий валютада ― 8 500 сўм/км;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т ― манфаатдор субъектнинг транспорт харажати миқдори, миллий валютада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k ― компенсация коэфиценти ― 0,5;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е ― манфаатдор субъектга экспорт қилинган маҳсулотларнинг умумий қийматига нисбатан ажратиладиган компенсациянинг энг юқори миқдори, миллий валютада ― манфаатдор субъект томонидан компенсация олиш учун тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ экспорт қилинган маҳсулотлар умумий қийматининг 10 фоизи. Экспорт қилинган маҳсулотларнинг миллий валютадаги қиймати, бу маҳсулотларга божхона юк декларацияси расмийлаштирилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Компенсация миқдори формуладаги тенгсизликда аниқланган қийматларнинг энг кичигига тенг бўлади. Мисол учун: Т=113 400 000 сўм, М=10500 км, V=1, S=8 500 сўм, маҳсулотларнинг умумий қиймати 300 000 000 сўм. Бу ҳолатда Т*k=56 700 000 cўм, М*V*S=89 250 000 сўм, Е=30 000 000 сўм. Демак, жами компенсация миқдори қиймат бўйича энг кичик бўлган Е белгисининг қийматига, яъни 30 000 000 сўмга тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хорижий валютада тўлов амалга оширилган транспорт харажатлари учун компенсация миллий валютада амалга оширилади. Хорижий валютада тўлов амалга оширилган транспорт харажатининг миллий валютадаги қиймати манфаатдор субъект томонидан транспорт харажатлари учун тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Манфаатдор субъектнинг транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини компенсация қилиш ваколатли орган томонидан унинг буюртма номаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ажратиладиган субсидиялар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ваколатли орган ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида манфаатдор субъектлар томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш якунларига мувофиқ манфаатдор субъектларга компенсациялар бериш учун Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли орган томонидан тақдим этилган буюртманомани олган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида буюртманомада кўрсатилган субсидия маблағларини ваколатли органнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, молия йили якуни бўйича ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ваколатли орган махсус ғазна ҳисобварағига тушган субсидия маблағларини 3 иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан компенсация берилиши белгиланган тегишли манфаатдор субъектларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Компенсация берилган манфаатдор субъектларнинг реестри ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ваколатли орган томонидан манфаатдор субъектга маҳсулотларни экспорт қилишдаги транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия маблағлари ажратилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмига Давлат бюджети ҳисобига компенсация бериш бўйича манфаатдор субъектларнинг аризаларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

* Манфаатдор субъект ― Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган, маҳсулотларни хорижий мамлакатлардаги харидорларга экспорт шартномалари (инвойс)га мувофиқ сотувчи, шунингдек, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига биноан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, унинг ваколатли вакили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ________________________дан

(манфаатдор субъектнинг номи)‎‎

‎‎‎Ариза

‎‎__________________________________ (манфаатдор субъектнинг номи) томонидан _____________(мамлакат номи) темир йўл транспортида экспорт қилинган, умумий қиймати АҚШ долларига тенг, ТИФ ТН коди ______________ бўлган _______________ (маҳсулотнинг номи) маҳсулот(лар)ини экспорт қилиш учун сарфланган _________________ cўм миқдоридаги темир йўл транспорти харажатларининг 50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига компенсация қилиш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ___________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ___________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги бизнинг ______________________ ҳисоб рақамга ўтказиб беришингизни сўрайман.

‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:
‎1. Экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси.
‎2. Божхона юк декларацияси нусхаси.
‎3. Манфаатдор субъект билан темир йўллар ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотлари ўртасида тузилган юкни темир йўл транспортида ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси.
‎4. Манфаатдор субъект томонидан темир йўллар ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотларига амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.
‎5. Маҳсулотлар экспорт қилинган мамлакат божхона органи ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган темир йўл юкхати нусхаси.
‎6. Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан маҳсулотлар экспорт қилинган мамлакатдаги юкни қабул қилувчи сўнгги станциягача бўлган темир йўл масофаси тўғрисида маълумот.
‎7. Маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.

‎‎
‎____________ раҳбари

‎‎‎______________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Боғланиш учун телефон: +998 (___)__________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация берилган манфаатдор субъектларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Манфаатдор субъект номи

Экспорт шартномаси (инвойс)нинг идентификация рақами ва/ёки воситачилик шартномаси рақами ва санаси

Маҳсулот номи

Маҳсулот ТИФ ТН коди

Божхона юк декларацияси рақами ва санаси

Темир йўл транспорти босиб ўтган жами йўл масофаси, км

Экспортга юк ортиш станцияси номи ва рақами

Экспортга ортилган юкнинг сўнгги етиб бориш станцияси номи ва рақами

Экспорт қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати, сўм

Манфаатдор субъектнинг транспорт харажати, сўм

Бир километр/вагон темир йўл масофаси учун белгиланган компенсация миқдори бўйича ҳисобланган транспорт харажати, сўм

Манфаатдор субъектга тақдим этилган компенсация миқдори, сўм

1.

2.

3.

...

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2019 й., 09/19/660/3534-сон)