Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

3. Маслаҳат кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

1.

Куранбаев Кахрамон Кучкарович

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Маслаҳат кенгаши раиси

2.

Узаков Жамолиддин Эркинович

Вазирлар Маҳкамаси котибияти бош мутахассиси

3.

Неъматов Илҳомжон Тўйчиевич

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Ташпўлатов Азиз Анварович

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Холмухамедов Муродулло Махмудович

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар таълими маркази директори

6.

Мухитдинов Эркин Мадорбекович

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Назарбеков Озодбек Ахмадович

маданият вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Умаров Олимжон Мухаммаджанович

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Мансуров Юлбарсхон Набиевич

инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

10.

Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари

11.

Зиядуллаев Махмуджон Джуракулович

Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари

12.

Акбаров Саидакбархон Тохир ўғли

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари в. б.

13.

Ташкенбаев Улуғбек Негматович

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

14.

Курбанов Рустам Джавдатович

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

15.

Абулҳасан Нуриймон Абдураҳим

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари

16.

Турсунқулов Ўткир Назирович

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари

17.

Бекмуродов Адхам Шарипович

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори

18.

Жавлонов Шавкат Сардорович

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

19.

Жалилов Актам Ташназарович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори

20.

Нуритдинов Хайрулла Бокиджонович

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

21.

Меликулов Жуманазар Хаитович

Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари

22.

Илҳомжонов Баҳром Маҳкамжонович

«Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши» ННТ раиси

23.

Лавозимга кўра

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси, Маслаҳат кенгаши котиби

Т\р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Хорижий мамлакатларда ўқиётган, меҳнат қилаётган ёшлар билан ишлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни тизимли йўлга қўйиш

1.

Хорижий мамлакатлардаги ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш, АҚШ, Европа мамлакатлари, Канада, Япония, Корея Республикаси, Хитой, Туркия, Австралия, Россия, Қозоғистон ваТожикистонга хизмат сафарларини ташкил этиш.

ташкилий тадбирлар

2019-2020 йй.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари
ва консуллик муассасалари

2.

Ўзбекистон республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ҳар чоракда бир маротаба «Ёшлар билан очиқ мулоқот кунлари» ни ташкил этиш ва улар билан долзарб мавзуларда суҳбатлар ўтказилиши.

ташкилий тадбирлар

ҳар чоракда

Ташқи ишлар вазирлиги,
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари
ва консуллик муассасалари,
Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси,

Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

3.

Хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туркум қўлланмалар, видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил давомида

Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

4.

Хорижда ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум қилинган ўзбекистонлик ёшларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва адвокат ёллаш бўйича амалий кўмак бериш.

ташкилий тадбирлар

доимо

Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

5.

Чет элда вафот этган ўзбекистонлик ёшларнинг жасадларини юртимизга қайтариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

таҳлилий маълумот

2019 йил
август

Маслаҳат кенгаши,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

II. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг моддий-техника базасини такомиллаштириш

6.

Ассоциацияни ички локал тармоқ, Интернет тармоғига уланиш тезлиги камида 100мб/с бўлган Интернет хизмати, сифатли алоқа, замонавий компьютер воситалари, халқаро видеоалоқа ва ҳимоя тизими билан белгиланган тартибда таъминлаш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил
август

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Ассоциациянинг мурожаатига асосан унинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари ва филиалларини очиш, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини ташкил этиш, бино ва бошқа зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

ташкилий тадбирлар

доимо

Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси,
Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

8.

Ассоциация ваколатига кирадиган масалалар юзасидан амалий, консультатив ва методик ёрдам кўрсатиш учун куну тун хизмат кўрсатувчи ишонч телефони ва махсус веб-порталнинг ишга туширилишини таъминлаш ҳамда уларнинг таҳлилини йўлга қўйиш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил
сентябрь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

9.

Хориждаги ўзбекистонлик ёшларга қулайлик яратиш мақсадида белгиланган тартибда махсус веб-портал орқали интерактив хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасининг мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлари, хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари веб-саҳифаларини веб-порталга боғлаш, тезкор савол-жавоблар саҳифасини жорий этиш ҳамда ёшларнинг хориждаги фаолиятига доир қонунчилик базасини жойлаштириш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил
август

Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

III. Хорижий мамлакатларда ўқиётган, меҳнат қилаётган ёшлар билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш

10.

Хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган, маълум натижаларни қўлга киритган ўзбекистонлик ёшлар иштирокида «Ёш ватандошлар» халқаро фестивалини ташкил этиш.

ташкилий тадбирлар

2020 йил
февраль

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари

Маслаҳат кенгаши,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси,
Ташқи ишлар вазирлиги
,
«Эл-юрт умиди» жамғармаси

11.

Хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган Ўзбекистонлик ёшлар орасида маданий-маърифий тадбирлар (концертлар, фильмлар намойиши, таниқли шахслар ва олимлар билан учрашувлар), шунингдек, уларни Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга чорловчи тадбирлар ташкил этиш.

ташкилий тадбирлар

доимо

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси,
Маданият вазирлиги,
«Ўзбеккино» миллий агентлиги,
Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси,
«Эл-юрт умиди» жамғармаси,
Ташқи ишлар вазирлиги

12.

Хорижда таълим олган ва олаётган ўзбекистонлик ёш мутахассисларни танлов асосида вазирлик ва идораларга ҳамда
олий таълим муассасаларига жалб этиш ва уларга муносиб иш ўринларини излаб топиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида «Career bridge» иш ўринлари ярмаркасини ташкил қилиш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил
сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ташқи ишлар вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар
ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

13.

Хорижий мамлакатларга таълим олиш ва меҳнат қилиш учун жўнаб кетаётган ёшлар иштирокида Андижон, Қарши, Термиз, Самарқанд, Урганч шаҳарларида «Life abroad» форумини ташкил этиш ва ўтказиш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил сентябрь-октябрь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари

Ўзбекистон ёшлари
умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

14.

Хорижда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган, юқори натижаларга эришаётган чет эл фуқароси бўлган этник ўзбеклар ҳамда Ўзбекистон фуқароларига бағишланган китоб тайёрлаш ва чоп этиш

ташкилий тадбирлар

2020 йил февраль

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази