Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»

2-ИЛОВА
2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

3-ИЛОВА
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун устав капиталининг минимал миқдорлари

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ТАРКИБИ

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4412-сон қарорини амалга ошириш бўйича батафсил амалий тадбирлар режаси

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро этиш муддати

Ижро учун масъуллар

Назорат учун масъуллар

I. Суғурта соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

суғурта соҳасидаги асосий тушунчалар (суғурта тарифи, суғурта мукофоти, суғурта қиймати, суғурта суммаси, суғурта тўлови, франшиза ва бошқалар)ни белгилаш;

суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш асосларини, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш;

икки томонлама суғурта, биргаликда суғурта қилиш, қайта суғурта ва суғурташерикчилигининг ўзига хосхусусиятлариҳамдауларни ташкил этиш тартиби;

суғурта ташкилотларини акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этиш бўйича талаб;

суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг фаолият юритиши ва уни тартибга солиш тизимини жаҳон суғурта амалиётини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштириш;

ваколатли давлат органининг ваколатларини кенгайтириш, шунингдек, суғурта соҳасида пруденциал назорат усулларини, корпоратив бошқарувнинг замонавий механизмларини жорий қилиш;

суғурталовчи лицензиясинингамал қилишинитугатиш, уни бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ва механизмларини, шунингдек, суғурта портфелини ёки суғурта шартномалари бўйича суғурта мажбуриятларини бошқа суғурта ташкилотларига ўтказиш тартибини аниқлаштириш;

суғурта хизматларининг электрон турлари, шу жумладан онлайн суғурталашнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари билан давлат органлари ўртасида суғурта соҳасида ўзаро электрон ахборот алмашинувнинг ўзига хос хусусиятлари;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарларига ва бош бухгалтерларига қўйиладиган малака талаблари.

Амалга ошириш шакли: қонун лойиҳаси

2020 йил январь

ишлаб чиқиш учун —

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

ўз вақтида келишиш учун манфаатдор вазирликлар
ва
идоралар

Вазирлар Маҳкамаси(Ж. Қўчқоров)

2.

«Мажбурий суғурта турлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

мажбурий суғурта турлари, уларнинг умумий тамойиллари, асосий тушунчалар, мажбурий суғурта турлари субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

мажбурий суғурта турларини амалга ошириш шартлари ва тартиби;

зарарлар (зиён, шикаст)ни компенсация қилишни кафолатлаш, шунингдек, мажбурий суғурта шартномаларини тузиш устидан назорат қилиш механизмлари;

мажбурий суғурта турлари бўйича ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш.

Амалга ошириш шакли: қонун лойиҳаси

2020 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун —

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси

(Л. Зокиров)

мувофиқлаштириш учун —

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

ўз вақтида келишиш учун манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

3.

Қуйидагиларга қаратилган ихтиёрий пенсия суғуртаси механизмларини такомиллаштириш:

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ихтиёрий пенсия суғуртасининг янги турлари ва механизмларини жорий этиш йўли билан фуқароларнинг пенсия таъминоти даражасини ошириш;

ҳаёт суғуртаси бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасини ташкил қилиш, уни молиялаштириш манбаларини ва Жамғарма маблағларидан фойдаланиш мақсадларини белгилаш;

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил

июль

ишлаб чиқиш учун —

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

ўз вақтида келишиш учун манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

4.

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга, шу жумладан қуйидагиларга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензия талаблари ва шартларини такомиллаштириш, шу жумладан суғурталовчи иштирокчилари (таъсисчилари, акциядорлари)нинг молиявий барқарорлигига қўйиладиган талабларни назарда тутиш;

лицензия олиш учун лицензияловчи органга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини мақбуллаштириш;

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Суғурта фаолияти классификаторини қайта кўриб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил

июнь

ишлаб чиқиш учун — Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

ўз вақтида келишиш учун манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

5.

Суғурта (қайта суғурта) ташкилотларининг инвестиция инструментлари рўйхатини кенгайтириш ва уларнинг,
шу жумладан ипотека, лизинг ва микромолиялаш, қимматли қоғозлар ва бошқа бозорлардаги инвестиция фаолиятини ривожлантириш.

Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил октябрь

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

суғурталовчиларнинг инвестиция фаолияти объектлари рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун —

Марказий банк (М. Нурмуратов),

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (О. Назиров)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

6.

Суғурта полислари бланкларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш ҳамда суғурталовчилар ва суғурта воситачиларининг бу борадаги масъулиятини оширишга қаратилган Суғурта полислари бланкларини тайёрлаш, сақлаш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

март

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

7.

Суғурта шерикчилиги ишини ташкил этишнинг умумий шартлари, унинг иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва улар томонидан шерикчилик доирасида қарорлар қабул қилиш механизмларини назарда тутувчи Суғурта шерикчилигини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил ноябрь

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

монополияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш механизмларини жорий қилиш учун —

Монополияга қарши курашиш қўмитаси(Н. Шарипов)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

II. Суғурта фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш

8.

Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар)нинг тўлов қобилияти нормативлари ва уларни аниқлаш тартибини, шунингдек, суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар)нинг активларини жойлаштириш ва қайта суғурталаш амалиётлари бўйича талабларни такомиллаштириш, унда шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

Суғурта назорати халқаро ассоциациясининг асосий суғурта тамойиллари ва стандартларини инобатга олган ҳолда, умумий суғурта ва ҳаётни суғурта қилиш тармоқларидаги суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида алоҳида низомлар ишлаб чиқишни;

суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) капиталининг етарлилиги кўрсаткичини ҳисоблаш тартибини, шунингдек,суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) томонидан унга риоя қилиниши устидан мониторинг тизимини;

активлар сифатини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришни;

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта) шартномаси бўйича, республикадан ташқарига қайта суғурталаш учун бериладиган суғурта мажбуриятларининг энг кўп ҳажмини камайтириш масаласини қайта кўриб чиқиш;

Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил ноябрь

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

9.

Суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини ҳисоблаш методикасини, уларни шакллантириш ва жойлаштириш тартибини такомиллаштириш, унда шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

Суғурта назорати халқаро ассоциациясининг асосий суғурта тамойиллари ва стандартларини инобатга олган ҳолда, умумий суғурта ва ҳаётни суғурта қилиш тармоқларидаги суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида алоҳида низомлар ишлаб чиқишни;

суғурта захираларинингҳисобини юритиш ва улар бўйича ҳисоботлар тузишнинг замонавий механизмларини;

хавфларни ва суғурталовчиларнинг ишончлилик даражаси пасайишини барвақт аниқлаш тизимини;

соғлом бозор рақобати тамойилларини бузиш ва асоссиз равишда паст суғурта тарифларини қўллашга қарши курашиш,суғурта захираларининг қабул қилинаётган суғурта хавфларига мос равишда тўлиқ шакллантирилишини таъминлаш;

пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлажак ҳосилини суғурталаш шартномалари бўйича барқарорлик захирасини шакллантириш.

Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

март

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

10.

Суғурталовчиларнинг юқори турувчи бошқарув органларига тўғридан тўғри бўйсунадиган, шунингдек, суғурталовчи тўлов қобилиятининг йўқлиги аломатлари ва нормативларнинг бузилганлиги аниқланган тақдирда ваколатли давлат органига бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган, суғурта ташкилотларида алоҳида актуарий штатини ташкил қилишни назарда тутувчи «тайинланган актуарий» институтини жорий этиш.

Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил ноябрь

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

11.

Суғурталовчиларнинг суғурта, молиявий ва бошқа ҳисоботларини, шу жумладан уларни унификациялаш ва ҳисобот юритишнинг электрон шаклларини жорий қилишни инобатга олган ҳолда мақбуллаштириш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси

ишлаб чиқиш:

2019 йил ноябрь


амалга
ошириш:

2019-2020 йиллар

биргаликда ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш учун —

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

12.

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлажак ҳосилини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта харажатларининг бир қисмини бюджетдан субсидиялаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия тузиш.

Амалга ошириш шакли: комиссия таркиби

2019 йил август

тасдиқлашни ташкил этиш учун — Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

тасдиқлашга тайёрлаш учун

«Ўзагросуғурта» АЖ
(С. Отамуратов)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

III. Суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш

13.

Янги таҳрирдаги Суғурта агентлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни инобатга олиш:

суғурта агентлари фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишнинг замонавий методларини жорий қилишни;

суғурталовчилар ва суғурта агентлари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмларини жорий қилишни;

сертификатланган суғурта маслаҳатчилари ва фирма суғурта агентлари институтларини ташкил қилишни.

Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

июль

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

14.

Аджестер, сюрвейер ва ассистанс хизматлари соҳаларидаги субъектлар ишини ташкил қилишни тизимлаштириш ва истеъмолчилар манфаатлари учун ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича ягона талабларни жорий этишга қаратилган Аджестер, сюрвейер ва ассистанс хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил август

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

монополияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш механизмларини жорий қилиш учун —

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

15.

Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмасининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш бўйича зарур чоралар кўриш орқали унинг суғурта фаолиятини ривожлантиришдаги ролини кучайтириш.

Амалга ошириш шакли: комплекс чора-тадбирлар

ишлаб чиқиш:

2019 йил декабрь


амалга ошириш:

2019-2020 йиллар

ишлаб чиқиш
ва мувофиқлаштириш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш учун —
Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси(Ф. Иминов)

(келишув асосида)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

16.

Ички суғурта бозори сиғимини ошириш, шунингдек, қайта суғурта соҳасида самарали фаолиятни ташкил қилиш борасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, кейинчалик қуйидаги имкониятлар ва истиқболлар тўғрисида тегишли таклифларни ишлаб чиқиш:

фақатгина қайта суғурта фаолиятини амалга оширувчи суғурта ташкилотини, шу жумладан етакчи халқаро суғурта компанияларини иштирокчи сифатида жалб қилган ҳолдатузиш;

суғурта (қайта суғурта) брокерларига сертификат бериш, шунингдек, хорижий суғурта (қайта суғурта) брокерлари республика ҳудудида фаолият кўрсатиши учун уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини жорий қилиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил октябрь

умумлаштириш ва тайёрлаш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

халқаро суғурта компанияларини жалб қилиш қисмида таклифлар тайёрлаш учун —

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги(С. Умурзаков)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

17.

Актуар фаолиятини ташкил қилиш соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш асосида, шу жумладан актуар ташкилотлари ва актуарийларнинг вазирликлар ва идоралардан статистик маълумотларни олиш имкониятини кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил декабрь

умумлаштириш ва тайёрлаш учун Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

18.

Нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Актуарийлар жамиятини ташкил қилиш ва унинг фаолиятини қуйидагиларга кўмаклашишга йўналтириш:

республикада актуар фаолиятини ривожлантириш;

актуарийлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

суғурта ташкилотларининг тўлов қобилияти даражасини таъминлаш ва ошириш борасида уларнинг ўзини ўзи бошқариш механизмини яратиш ва «тайинланган актуарий» институтини жорий қилиш;

суғурта ташкилотларида суғурта хавфларини баҳолаш ва бошқариш бўйича ишни ташкил қилиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил январь

ташкиллаштириш
ва кўмаклашиш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

ташкиллаштириш учун

актуарийлар

(келишув асосида)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

IV. Суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини, тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини ошириш

19.

Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга қайта суғурталовчи (қайта суғурта брокери) томонидансуғурта хавфларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал қайта суғурталаш бўйича офертани Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган суғурта ташкилотларига юбориш механизмини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил сентябрь

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

20.

Суғурта ташкилотлари томонидан халқаро рейтингларни олиш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган комплекс
чора-тадбирлар
ни амалга ошириш:

суғурта ташкилотларининг ишончлилиги ва молиявий барқарорлигини аниқлаш мақсадида уларни рейтинг баҳолашдан ўтказиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

миллий ва халқаро рейтинг агентликлари томонидан суғурта ташкилотлари ўртасида рейтингларни олиш борасида тушунтириш ишларининг олиб бориш;

суғурта ташкилотларини «due diligence» текширувидан ўтишга ва халқаро рейтингларни олишга рағбатлантириш.

Амалга ошириш шакли: комплекс чора-тадбирлар

ишлаб чиқиш:

2020 йил январь


амалга ошириш:

2020 йил давомида

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

21.

Суғурта ташкилотларининг кредит дастурларида иштирок этиши учун тижорат банклари томонидан мустақил равишда уларни очиқ ва шаффоф рейтинг баҳолаш амалиётини жорий қилиш.

Бунда тижорат банклари томонидан суғурта ташкилотларига қўйиладиган тавсия этиладиган талаблар ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини ва бизнес-хатарларга бардошлилигини таҳлил қилиш методикасини ўз ичига олган суғурта ташкилотларини рейтинг баҳолаш бўйича намунавий методикани ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Амалга ошириш шакли: намунавий методика

2020 йил

июнь

ишлаб чиқишни биргаликда ташкиллаштириш учун —

Марказий банк (И. Норқулов), Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

амалиётга жорий этиш учун

Ўзбекистон банклар ассоциацияси
(Б. Ҳамидов), тижорат банклари(келишув асосида)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

22.

Суғурта ташкилотларида суғурта хавфларини баҳолаш
ва бошқариш
, шунингдек, истеъмолчиларга тақдим қилинаётган суғурталовчиларнинг жорий молиявий ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалга ошириш шакли: методик тавсиялар

2020 йил

июль

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун —

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

23.

Давлат улуши бўлган суғурта ташкилотларининг акцияларини хусусий, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш шарти билан қўшимча эмиссия қилиш орқали уларнинг устав капиталларини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: жамиятнинг олий бошқарув органи қарори

2020 йил

июль

умумлаштириш ва тайёрлаш учун

Давлат активларини бошқариш агентлиги(А. Ҳайдаров)

таклифлар тайёрлаш учун

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)

V. Суғурта хизматларининг истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқларини
ҳимоя қилишни кучайтириш, суғурта
ни оммалаштириш ва суғурта маданиятини ривожлантириш

24.

Ижтимоий сўровномалар ўтказиш орқали суғурта бозорини мониторинг қилиб, суғурта маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар графиги

ишлаб чиқиш:

2019 йил ноябрь


амалга ошириш:

2019-2020 йиллар

ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш учун
— Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

таклифлар ва тавсияларни
ўз вақтида кўриб чиқиш учун
— Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

25.

Жамиятда суғурта маданиятини ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини оширишга, шунингдек, суғуртани оммалаштириш ҳамда республика ҳудудларида унинг салоҳиятини кенгайтиришга йўналтирилган реклама-маърифий ишларни ташкил қилиш, шу жумладан:

«учрашувлар», брифинглар, конференциялар, шунингдек, амалий семинарлар ўтказиш;

махсус таълим ва ахборот телекўрсатувлар тайёрлаш;

реклама, шу жумладан ижтимоий-йўналтирилган реклама кампаниясини ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: медиа режа

ишлаб чиқиш:

сентябрь

2019 йил


амалга ошириш:

2019-2020 йиллар

ишлаб чиқиш
ва мувофиқлаштириш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

амалга оширишга кўмаклашиш учун

МТРК (А. Хўжаев),

«UzReport» АА (Р. Жўраев)

(келишув бўйича),

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасига (Ф. Имино�)

(келишув бўйича)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

26.

Суғурта бозори ва умуман суғурта тўғрисидаги аълумотларниИнтернет тармоғида эълон қилиш амалиётини, шу жумладанқуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни батафсил очиб бериш йўли орқали такомиллаштириш:

суғурта мукофотлари, қабул қилинган мажбуриятлар, тўланган суғурта қопламалари (суғурта суммалари), тузилган шартномалар сони суғуртанинг турлари ва класслари, шу жумладан ҳудудлар ва суғурта ташкилотлари кесимида;

суғурта бозорипрофессионал иштирокчиларининг молиявий ва инвестициявий фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, шунингдек, бошқа сон ва сифат кўрсаткичлари;

суғурта шартномаларини тузиш тўғрисидаги жамоат оферталари, шунингдек, суғурта хизматлари кўрсатишнинг асосий шартлари.

Амалга ошириш шакли: жадваллар, диаграммалар, инфографика, маълумотнома ва бошқа материаллар

2019 йил октябрдан бошлаб ҳар чоракда

амалга ошириш

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

27.

Оммавий ахборот воситаларида суғуртанинг афзалликлари тўғрисидаги, замонавий суғурта хизматлари ҳақидаги маълумотларни, суғурта шартномаларини тузиш ва суғурта қопламаларини (суғурта суммалари) тўлаш тартибини, шунингдек, суғурта хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кенг ёритишни ташкиллаштириш.

Амалга ошириш шакли: кўрсатувлар,видеороликлар, реклама компаниялари, эълон қилиш ва бошқалар

2019-2020 йиллар

биргаликда ташкиллаштириш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

амалга оширишга кўмаклашиш учун
МТРК (А. Хўжаев),

«UzReport» АА (Р. Жўраев)

(келишув бўйича),

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасига (Ф. Иминов)

(келишув бўйича)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

28.

Халқаро ва хорижий ташкилотлар, суғурта фаолияти субъектлари ва бошқа молия ташкилотлари вакиллари иштирокида:

«Ўзбекистоннинг замонавий суғурта бозори» халқаро конференциясини;



«Суғурта ва қайта суғурта бўйича Тошкент халқаро форумини»
ва бошқа халқаро ишбилармонлик тадбирларини;

халқаро майдонларда Ўзбекистон суғурта бозори роуд-шоусини ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалга ошириш шакли: конференциялар, форумлар, роуд-шоу, презентациялар

ҳар йили:



2019 йил

ноябрдан


2020 йил

апрелдан


2020 йил

январдан бошлаб

ташкиллаштириш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги,

ташкиллаштиришга
кўмаклашиш учун

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),

«SAIPRO» ахборот-рейтинг агентлиги (Б. Холбоев) (келишув бўйича)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

VI. Суғурта хизматлари ҳажми, кўламини кенгайтириш ва суғурта хизматлари сифатини ошириш

29.

Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини жадал ривожлантиришни амалга ошириш мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича тармоқ жадвалларини ҳар йили тасдиқлаш ва бажарилишини таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: тармо� жадв�ллари

ишлаб чиқиш:

ҳар йили
1 февралга қадар


амалга ошириш:

2020 — 2022 йиллар

ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

30.

Суғурта хизматларининг, айниқса бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини суғурталашнинг, микросуғурталаш, шунингдек, ҳаётни суғурталаш хизматларининг янги инновацион турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан:

а) умумий суғурта тармоғида:

банк фаолиятини (BBB — Banker’s Blanket Bond), шунингдек, бошқа кредит ташкилотлари фаолиятини комплекс суғурталаш;

авиа ва темир йўл рейсларининг бекор қилиниши ва (ёки) кечиктирилишидан суғурталаш;

кибер-хатарларни суғурталаш;

б) ҳаётни суғурта қилиш тармоғида:

суғурталанган шахснинг хорижда даволанишини ташкил этиш имконияти билан онкологик ва кескин касалликлардан суғурталаш;

пул маблағларининг индексация ва хеджинг қилиниши тизими орқали фарзандининг олий таълим олиши учун ҳаётини жамғариб бориладиган суғурталаш;

бола туғилишида ва суғурталанган шахснинг балоғат ёшига етишида суғурта суммасини тўлашни назарда тутадиган ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш;

ҳаётни инвестицион суғурталаш (Unit Linked)

Амалга ошириш шакли: янги суғурта маҳсулотлари

2019-2020 йиллар

ташкил этиш
ва мувофиқлаштириш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

амалга оширишга тегишли
қисмида кўмаклашиш учун

Марказий банк (И. Норқулов),

Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Содиқов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

амалга ошириш учун

суғурта ташкилотлари,
актуар ташкилотлар

(келишув бўйича)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

31.

Янги ва замонавий сотиш инструментларини жорий этиш йўли орқали суғурта маҳсулотларини сотиш каналларини кенгайтириш, жумладан:

«Cashback» тизими мобил иловасини қўллаш ва бонуслар бериш;

суғурта агентлари ва субагентларни жалб қилган ҳолда суғурта полисларини чакана сотиш ва тармоқ маркетинг тизими учун онлайн-платформа яратиш.

Амалга ошириш шакли: суғурта маҳсулотлари сотишнинг янги каналлари

2019-2020 йиллар

ташкил этиш учун
Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

амалга оширишда
кўмаклашиш учун

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Содиқов),

амалга ошириш учун

суғурта ташкилотлари

(келишув бўйича)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

32.

Экспорт қилинаётган товарларни бир вақтнинг ўзида юк сифатида суғурталаш механизмини жорий этиш ва миллий экспорт қилувчиларнинг кафолатланган суғурта ҳимояси билан таъминлашни инобатга олган ҳолда, капиталлар, товарлар ва хизматларниэкспортқилувчиларгасуғурта қопламасини тақдим этиш тартибини такомиллаштириш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил

март

биргаликда ишлаб чиқиш учун

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

33.

Экспорт қилувчилар ва инвесторларнинг хавфларини қоплаш глобал суғурта дастурларини ишлаб чиқиш ва қуйидагиларни комплекс суғурталашни назарда тутиш:

мулкниҳамда бизнеснинг тўхтаб қолишидан;

логистик, тижорат ва экспорт-кредит хавфларини;

ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини.

Амалга ошириш шакли: комплекс суғурта маҳсулотлари

2020 йил

январь

биргаликда ишлаб чиқиш
ва жорий этишни ташкил қилиш

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

34.

Миллий экспорт қилувчиларни, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчиларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда экспорт суғуртаси механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, экспорт қилувчиларнингэкспорт суғуртасишартномаларини тузиш бўйичахаражатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартибини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2019 йил

октябрь

умумлаштириш ва тайёрлаш учун

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),

харажатларни компенсация
қилиш қисмида таклифларни тайёрлаш учун

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

35.

Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини касалликлар, кесувчи предметлар билан уларга қасддан бўлмаган зиён келтириш, табиий ва техноген кўринишдаги ҳолатларда уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш, касалга учраши натижасида улардан ажралиб қолиш ёки мажбуран уларни (мажбур бўлган ҳолатда) ўлдиришдан суғурталаш механизмларини кенгайтириш йўли билан чорвачилик соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш.

Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил сентябрь

ишлаб чиқиш учун —

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

(Б. Норқобилов)
амалга оширишни
ташкил этиш учун

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Вахобов)

36.

Импорт қилинадиган мева ва бошқа турдаги кўчатларни, уларни ташиш чоғида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги хавфларидансуғурталаш механизмларини жорий этиш истиқболларини ўрганиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2020 йил

июнь

биргаликда тайёрлаш учун

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Хўжаев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.
Бакиров)

методик жиҳатдан
кўмаклашиш учун

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Вахобов)

37.

Индекс суғуртасини амалга оширишнинг замонавий ҳолати ва механизмларини, шунингдек, мазкур суғурта турини республика қишлоқ хўжалиги соҳасига жорий этиш истиқболларини ўрганиш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2020 йил

декабрь

умумлаштириш ва тайёрлаш учун —Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Хўжаев)

методик жиҳатдан
кўмаклашиш учун

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Вахобов)

38.

Мажбурий суғуртанинг янги турларини, шу жумладан давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кўчмас мулк ва қишлоқ хўжалиги хавфларини суғурталашни жорий этиш соҳасида таклифлар тайёрлаш.

Амалга ошириш шакли: таклифлар баён этилган таҳлилий маълумот

2020 йил

март

умумлаштириш ва тайёрлаш учун Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

тегишли қисми бўйича таклифларни тайёрлаш учун —

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Хўжаев),

Давергеодезкадастр

(А. Абдуллаев)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

VII. Суғурта фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш соҳасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш

39.

Тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари ўртасида қарздорлар, суғурта қилдирувчилар, суғурталанган мулк, суғурта ҳодисалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маълумотлар тўғрисида ахборотни электрон ўзаро алмашишни ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар комплекси

ишлаб чиқиш:

2019 йил

декабрь


амалга ошириш:

2019-2020 йиллар

биргаликда ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш учун

Марказий банк (И. Норқулов),

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги,
Кредит бюроси (Р. Абдукаримов)

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

40.

Суғурта бозори профессионал иштирокчилари фаолияти юзасидан ҳисоб ва ҳисобот юритиш, масофадан туриб назорат қилиш, онлайн-мониторинг қилиш бўйича интеграцияланган ахборот тизимини яратиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш:

суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғурта ва молиявий ҳисоботларини онлайн-шакллантириш, уларнинг фаолиятини пруденциал (превентив) усулда тартибга солиш;

суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ягона электрон реестрини шакллантириш ва юритиш;

суғурта соҳасида маълумотнома ва классификаторларни ўз ичига олган ахборот-маълумот тизимини яратиш;

корпоратив ахборот порталини яратиш.

Амалга ошириш шакли: комплекс чора-тадбирлар

ишлаб чиқиш:

2020 йил

март


амалга ошириш:

2020-2021 йиллар

биргаликда ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

техник жиҳатдан
кўмаклашиш учун

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.
Содиқов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

41.

Е-полисларни сотиш ва расмийлаштириш қоидаларини, шунингдек, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш механизмлариниўз ичига олган ҳолда электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда қуйидаги механизмларни яратиш назарда тутилади:

Е-полисларни сотувчи суғурталовчиларда тегишли ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

суғурта қилдирувчилартомонидан масофавий технологияларни қўллаган ҳолда Е-полисларнинг ҳақиқийлигини текшириш;

тегишли маълумотлар базалари ўртасида шартномалар (Е-полислар) тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тарзда ўзаро алмашиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

январь

ишлаб чиқиш учун

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси (Л.
Зокиров)

мувофиқлаштириш учун

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

техник жиҳатдан
кўмаклашишучун
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.
Содиқов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

42.

Интернет тармоғидаЎзбекистоннинг ягона суғурта порталини яратиш, бунда фойдаланувчиларни қуйидагилар билан таъминлаш:

суғурта бозорининг ҳолати, шу жумладан суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари, улар фаолиятининг статистик ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

суғурта шартномаларини тузиш, суғурта қопламаларини (суғурта суммаларини) тўлаш тартиби ва механизмларини ўз ичига олган ҳолда суғурта хизматлари тўғрисида маълумотлар;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари билан қайта алоқа ўрнатиш;

интерактив суғурта хизматлари, шу жумладан суғурта шартномаларини тузиш, суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларига мурожаат қилиш;

кейинчалик тегишли сертификатларни берган ҳолда суғурта иши бўйича ўқитишнинг онлайн-курсларини ўташ имкониятлари.

Амалга ошириш шакли: Интернет-портал

2020 йил

ноябрь

амалга оширишни
ташкил этиш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

амалга оширишда
кў��клаши� учун

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.
Содиқов)

амалга ошириш учун

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасига (Ф. Иминов)
(келишув бўйича)
,

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси (Л. Зокиров)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

VIII. Суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

43.

Миллий суғурта бозорининг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда суғурта ишининг тор мутахассисларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан биргаликда ўқитишнинг махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

Амалга ошириш шакли: ўқитиш дастури

ишлаб чиқиш:

2019 йил

ноябрь


амалга ошириш:

2019 — 2021 йиллар

ишлаб чиқиш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

амалга оширишга
кўмаклашиш учун

Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги (И.
Маджидов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

44.

«Суғурта алифбоси» мавзуси бўйича мактабдан бошлаб ва то олий таълим муассасасигача фуқароларнинг суғурта ва молиявий саводхонлигини ошириш механизмларини жорий этиш.

Амалга ошириш шакли: ўқитиш дастурлари

2020 йил январдан

ишлаб чиқиш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

амалга оширишга
кўмаклашиш учун

Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги (И.
Маджидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

45.

Суғурта ишининг тор мутахассисликлари бўйича профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва мутахассислар малакасини баҳолашнинг мустақил тизимини яратиш.

Амалга ошириш шакли: стандартлар, методик тавсиялар

2020 йил февраль

ишлаб чиқиш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

методик жиҳатдан
кўмаклашиш учун

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Қудбиев)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

46.

Суғурта бозори профессионал иштирокчилари ходимларининг профессионал этикаси қоидаларини жорий этиш.

Амалга ошириш шакли: қоидалар

2020 йил апрель

биргаликда ишлаб чиқиш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасига (Ф. Иминов)
(келишув бўйича)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

47.

Олий таълим соҳасида хорижий давлатлар ҳукуматлари,шунингдек, чет эл олий таълим муассасалари билан ҳамкорли� қилиш доирасида республикада суғурта иши мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган илғор хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини (факультетларини) ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш ва тегишли таклифлар киритиш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва умумлаштириш —Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

амалий кўмаклашиш учун

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),
Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги (И.
Маджидов)

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

48.

Суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг профессионал даражасини ошириш бўйича таълим курслари ва амалий тренинглар ташкил этиш, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш амалиётини чет элда ўтказиш учун халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш.

Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

амалга ошириш учун

Суғурта бозорини

ривожлантириш агентлиги

амалий кўмаклашиш учун — Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А.
Бекмуродов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

Ж. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

лавозим бўйича

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

Т. Ишметов

молия вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича

иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

Б. Юсупалиев

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

К. Шарипов

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

О. Умаров

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

Х. Мелиев

адлия вазирининг ўринбосари

Ш. Вафаев

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

С. Холхўжаев

Марказий банк раисининг ўринбосари

М. Мирзаев

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Н. Шарипов

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси

А. Хайдаров

Давлат активларини бошқариш агентлигининг директори

О. Назиров

Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг директори

А. Бекмурадов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори в.б.

лавозим бўйича

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби

Т/р

Қарорнинг бандлари

Амалга ошириш шакли ва ижро муддати

Назорат учун масъул

Ишчи гуруҳдан

Вазирлар Маҳкамаси
ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан

1.

1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши жаҳон тажрибаларини изчил жорий этиш;

тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали суғурта бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган суғурта фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш;

суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини, тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг активлари сифатини яхшилаш, шунингдек суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини ривожлантириш;

суғурта брокерлари фаолиятини фаоллаштириш, суғурта агентларининг ишлаш тизимини такомиллаштириш, банксуғурта механизмларини жорий этиш, шунингдек умуман суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш;

суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ва суғуртага бўлган ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

янги инновацион суғурта маҳсулотларини жорий этиш ва талаб юқори бўлган анъанавий маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмларини, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш;

суғурта фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш соҳасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш;

суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш;

миллий суғурта бозорининг ижобий имижини шакллантириш ва юқори даражада ушлаб туриш ҳамда инвестициявий жозибадорлигини, шу жумладан миллий суғурта бозорини халқаро ва хорижий суғурта бозорлари билан интеграциялаш орқали ошириш.

Суғурта бозорини
ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари кесимида батафсил

чора-тадбирлар режаси

ишлаб чиқиш:

2019-2020 йиллар учун —
2019 йил 1 сентябргача;


амалга ошириш:

2019-2020 йиллар давомида

Т. Ишметов,

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори

Ж. Қўчқоров,

Г. Саидова

2.

2. Қуйидагилар:

2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ;

2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, шунингдек мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун шахсий масъулият юклансин.

Суғурта бозорини
ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари кесимида батафсил

чора-тадбирлар режаси


ишлаб чиқиш
:

2019-2020 йиллар учун —
2019 йил 1 сентябргача;


амалга ошириш:

2019-2020 йиллар давомида

Т. Ишметов,

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори

Ж. Қўчқоров,

Г. Саидова

3.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:

суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти турларига боғлиқ ҳолда дифференциацияланган устав капитали минимал миқдорларини 3-иловага мувофиқ 2020 — 2022 йилларда босқичма-босқич ошириш тўғрисидаги;

даромадларнинг 20 фоизигача миқдоридаги ажратмалар ҳисобига, уларни чегириладиган харажатларга киритган ҳолда шакллантириладиган суғурта ташкилоти захира жамғармасининг чекланган миқдорини суғурта ташкилоти устав фондининг 50 фоизигача ошириш тўғрисидаги;

суғуртанинг айрим турлари бўйича электрон полисларни («Е-полис»), шу жумладан Интернет, мобил иловалар, инфокиосклар орқали расмийлаштириш механизмини жорий этиш, уларни қоғоз шаклидаги суғурта шартномаларига (полисларига) тенглаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Комплекс

чора-тадбирлар

I босқич —

2020 йил 1 июлгача;

II босқич —
2022 йил 1 июлгача

2020 йил 1 январгача

2020 йил 1 январгача

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори



М. Мирзаев

О. Умаров,

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори

Ж. Қўчқоров,

Г. Саидова

4.

4. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

юридик шахслар — суғурта (қайта суғурта) брокерлари ва суғурта агентлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси комиссия мукофотининг 13 фоизи миқдорида белгиланади;

суғурта (қайта суғурта) ташкилотининг бошқа суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари устав фондларида иштирок этишига йўл қўйилмайди, суғуртанинг бошқа тармоқларидаги суғурта ташкилотлари устав фондларида уларнинг ўзаро иштирокини чеклаш шартларида иштирок этиш бундан мустасно;

ваколатли давлат органи суғурталовчилар томонидан қўлланилаётган суғурта тарифларини, истеъмолчиларнинг суғурта хизматлари сифатидан қониқиши даражасини, шунингдек суғурта маҳсулотларининг самарадорлигини таҳлил қилиш асосида суғурта захираларининг қабул қилинаётган таваккалчиликларга мақбуллигини таъминлайдиган суғурта захираларининг минимал даражасини белгилайди.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил 1 январгача

2020 йил 1 январгача





2020 йилдан
йилига
кўпи билан бир марта



М. Мирзаев

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори



лавозим бўйича
— Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори

Ж. Қўчқоров,

Г. Саидова

5.

5. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ қайта суғурталовчи (қайта суғурта брокери) суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича офертани (қайта суғурталаш шартномаларини тузиш таклифларини) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурталаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган суғурта ташкилотларига юбориши шарт. Бунда:

оферта шартлари суғурта мажбуриятларини хорижий суғурта ташкилотларига қайта суғурталашга бериш шартларига мувофиқ бўлиши керак;

оферта акцепти ёки акцептни рад этиш қайта суғурталовчилар — маҳаллий суғурта ташкилотлари томонидан, агар офертада акцепт учун кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, икки иш кунидан кечикмаган ҳолда амалга оширилади;

суғурта мажбуриятлари қайта суғурталовчи — маҳаллий суғурта ташкилоти томонидан ўзининг ушлаб қолиш ҳажми доирасида қабул қилинади;

қайта суғурталовчи — маҳаллий суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда ва асосий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўловини амалга оширишда қайта суғурталаш шартномаси шартлари доирасида қайта суғурта қилдирувчининг қарорларига амал қилади.

Белгилансинки, ушбу банд талаблари облигатор қайта суғурталашга татбиқ этилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва инвестиция битимларида ўзгача тартиб назарда тутилган бўлса, қўлланилмайди.

Қайта суғурта
қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари
ва стандартлари тўғрисидаги низом
га ўзгартиш ва қўшимчалар

2019 йил 1 октябргача

Т. Ишметов

Ж. Қўчқоров,

Б. Мавлонов

6.

6. Белгилаб қўйилсинки, жисмоний шахслар даромадларининг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича суғурта мукофотларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган қисми юзасидан солиқ имтиёзлари қуйидаги шартларда қўлланилади:

а) суғурта суммаси шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бирйўла тўланганда. Бунда суғурта бадалларини тўлаш суғурта суммасини тўлаш санасидан олдинги 12 ойлик даврда ўсиб бормайдиган тартиб бўйича амалга оширилган бўлиши керак.

Шартнома бўйича суғурталанган шахснинг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича муайян ёшгача ёки санагача яшашидан бошқача тарздаги суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда суғурта қопламасини ёки суғурта суммасини тўлаш кўрсатиб ўтилган имтиёз қўлланилган ҳолда шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан амалга оширилиши мумкин;

б) рента (аннуитет) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бошланганда. Бунда жорий рентани (аннуитетни) тўлаш санасида шартнома бўйича ҳақиқатда жамланган маблағлар (захира) суммаси кўрсатиб ўтилган рента (аннуитет)нинг тўрт бараваридан кам бўлмаслиги керак;

в) рентани (аннуитетни) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан бошланганда. Бунда дастлабки рентани (аннуитетни) тўлаш бошланадиган пайтда ҳақиқатда тўланган суғурта бадаллари суммаси шартнома бўйича суғурта мукофотининг йиллик миқдоридан кам бўлмаслиги керак ва ренталарни (аннуитетларни) тўлаш ушбу банднинг «б» кичик банди талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан олдин тўхтатилиши ёки ушбу банд талаблари бузилиши муносабати билан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинган ва бюджетга ўтказилганда суғурталовчи томонидан суғурталанувчига олинган суғурта мукофотлари суммаси, жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолинган солиқ ва қайтариладиган маблағлар тўғрисида маълумотнома берилади.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил 15 августгача

Т. Ишметов

Ж. Қўчқоров,

Г. Саидова

7.

7. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ходимларини соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларининг «Суғурта иши» таълим йўналиши бўйича сиртқи ва кечки бўлимларга тест синовлари ўтказилмасдан, белгиланган қабул квоталаридан ташқари пулли-контракт асосида қабул қилиш тартиби жорий этилсин.

Бунда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш суҳбат якунлари бўйича ва қуйидагилар:

ходимда умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ва суғурта бозорида камида 2 йил амалий иш стажи мавжуд бўлиши;

контракт иш берувчи — суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан кафолатли тўланиши ва ходим — битирувчи ўқишни тамомлагандан кейин суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси штатида 3 йил мобайнида мажбурий ишлаб бериши шарти билан амалга оширилади.

Комплекс

чора-тадбирлар

2020 йил 1 майгача

К. Шарипов,

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори

А. Абдухакимов,

Б. Мавлонов

8.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда суғурта бозори мутахассисларининг хорижий таълим ва бошқа ташкилотларда таълим олиши, малака ошириши ва стажировка ўташи тизимли асосда ташкил этилишини белгиланган тартибда таъминласин.

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасига суғурта бозори мутахассисининг чет элда ўқиши, малакасини ошириши ёки стажировка ўташи зарурлигини асослантирган ҳолда унга нисбатан тавсия хатини белгиланган тартибда «Эл-юрт умиди» жамғармасига киритиш ҳуқуқи берилсин.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил 1 сентябргача,

келгусида - ҳар йили

А. Бекмурадов,

Т. Ишметов,

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори

Ж. Қўчқоров,

Б. Мавлонов

9.

9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2019 йил 30 ноябрга қадар Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматининг техник кўмагида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастурига суғурта фаолияти соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш бўйича алоҳида йўналиш киритиш масаласини кўриб чиқсин.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил 30 ноябргача

Ш. Вафаев,

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори

Э. Ғаниев,

Б. Мавлонов

10.

10. Молия вазирлигинингЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 1 октябргача

Т. Ишметов

Ж. Қўчқоров,

Б. Мавлонов

11.

11. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан суғурта фаолияти соҳасидаги статистик ва молиявий кўрсаткичларни мунтазам эълон қилиш йўли билан таъминлаш;

суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;

суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан чет элда, шунингдек халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш;

суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш, шунингдек самарали суғурта фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган норматив ва талабларга риоя этилишини назорат қилиш;

суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш;

суғурта бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, масофавий назорат қилиш ва тезкор онлайн-мониторингини олиб бориш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган анъанавий турларини ривожлантиришга ва янги турларини жорий қилишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги фаолияти соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш;

хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан суғурта фаолияти соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 1 октябргача

Т. Ишметов

Ж. Қўчқоров,

Б. Мавлонов

12.

12. Белгилансинки:

Агентлик суғурта бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш қисмидаги барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Агентликни сақлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

Агентликка Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошчилик қилади;

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади;

Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 1 октябргача

Т. Ишметов

Ж. Қўчқоров,

Б. Мавлонов

13.

13. Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизими бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида 28 бирлик этиб белгилансин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 1 октябргача

Т. Ишметов

Ж. Қўчқоров,

Б. Мавлонов

14.

14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 30 ноябрга қадар:

мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини;

Сирдарё вилоятида 2020 йилдан бошлаб «даволанган ҳолат» учун тиббий хизматлар тўлови механизмини ва «жон боши нормативи» асосида молиялаштириш тизими методологиясини, шунингдек 2021 йилдан бошлаб — мажбурий тиббий суғурта тизимини тажриба-синов тарзида жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2019 йил 30 ноябргача

Б. Юсупалиев,

Т. Ишметов

А. Абдухакимов,

А. Даминов

15.

15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:

а) икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини, шу жумладан Агентлик тузилмаси ва Агентлик тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутган ҳолда;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;

б) 2020 йил 1 январга қадар суғурта ташкилотларининг фаолиятини таваккалчиликка қаратилган ёндашув асосида тартибга солишга йўналтирилган, суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилияти бўйича халқаро стандартларни суғурта фаолиятига босқичма-босқич жорий этиш стратегияси лойиҳасини киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 1 октябргача



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2019 йил 1 октябргача


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2020 йил 1 январгача

Т. Ишметов,

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори

Ж. Қўчқоров,

Б. Мавлонов

16.

16. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ;

ушбу қарорни амалга ошириш бўйича Батафсил амалий тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ (Ж. Қўчқоров):

ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар сўзсиз ижро этилишининг мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини, шунингдек уларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишининг ташкил этилишини;

2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб борилишини;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда мазкур қарорнинг ижроси юзасидан ахборот киритиб борилишини таъминласин.





доимий равишда





доимий равишда



ҳар чорак якуни
бўйича ойнинг
5 санасигача

лавозим бўйича — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори,

Т. Ишметов

Ж. Қўчқоров,

Г. Саидова

17.

17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ҳамда мавзули кўрсатувлар ва эшиттиришларни ташкил этсин.

Чиқишлар ва тематик
кўрсатувлар

2019 йил 5 августгача

Т. Ишметов,

Н. Шарипов,

О. Назиров,

Б. Юсупалиев

Ж. Қўчқоров,

Б. Мавлонов


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази