01.08.2019 йилдаги 643-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда Жиззах вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда, бунинг натижасида йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 76 млрд сўм ва экспорт ҳажми 20 млн АҚШ долларидан юқори бўлган 5 мингдан ортиқ кичик корхоналар ташкил этилди ва фаолият юритмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, айрим туманлар раҳбарлари томонидан саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш масаласида тизимли ва амалий чоралар кўришга зарур эътибор қаратилмаяпти, вилоятнинг мавжуд ишлаб чиқариш, хом ашё ва экспорт имкониятидан етарли даражада фойдаланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятини қўшимча қувватлардан фойдаланган ҳолда хом аёшни чуқур қайта ишлаш бўйича қўшимча қувватларни ташкил этиш, юқори технологияли ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали комплекс ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва ҳудуд аҳолисининг фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ушбу қарорга 1-иловага* мувофиқ ер участкалари ҳисобига «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда «Жиззах» ЭИЗ деб аталади) ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қуйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиззах» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Жиззах» ЭИЗ қатнашчилари томонидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан тушган маблағлар янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш учун мақсадли сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах вилоятидаги фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари негизида ташкил этиладиган кичик саноат зоналари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар рус тилидги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қуйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига 5 йилга узоқ муддатли ижарага берилади, кейинчалик бизнес-режаларни бажариш, иш ўринлари ташкил этиш ва сақлаш, барча турдаги солиқларни ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан мулк ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлиги учун ижара муддати даврида ижарага берилган майдонда амалга ошириладиган фаолият турига қараб, ортиб борувчи коэффициентлар қўлланилади, ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жиззах вилоят ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига «Жиззах» ЭИЗ ҳудудининг чегараларини аниқлаш ва белгилаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда «Жиззах» ЭИЗнинг кенгайтириладиган ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига «Жиззах» ЭИЗ ҳудудининг бош режаси ишлаб чиқилиши таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Жиззах вилоятидаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши билан биргаликда Жиззах вилоятидаги «Жиззах» ЭИЗ ва кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳалар доирасида объектларни қуриш ёки модернизация қилиш ва ўз вақтида ишга тушириш бўйича тасдиқланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда тизимли назорат қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган Жиззах вилояти кичик саноат зоналари ҳудудининг архитектура режаси ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда инвесторлар билан ишлаш ва барча алоқадор давлат тузилмаларининг ишларини «ягона дарча» тамойили бўйича мувофиқлаштириш, шу жумладан, Жиззах вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларидан ташқарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таъсирчан механизмни ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Жиззах вилоят ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
643-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/643/3505-сон)