Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида жорий этилган жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича «Хавфсиз пойтахт» концепцияси доирасида куну тун уч сменали патруль режими республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Жамоат жойларида видеокузатув тизимини қўллаш ва фойдаланиш методикаси тасдиқланганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш кучларининг уч сменали режимдаги патрулини таъминлаш орқали сайёҳлар учун дам олишни ташкил этиш дастурларини тасдиқлаган ҳолда Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва сайёҳлар ташриф буюрадиган бошқа жойларда савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тунги вақтда чекланишига йўл қўйилмайдиган зоналарни аниқлаш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар раҳбари томонидан ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талаблар бажарилганлиги ҳақида ҳудудий ички ишлар органларига тегишли маълумот тақдим этилади;
ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда тунги вақтда фаолият юритиш тақиқланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади;
ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талабларга риоя этган ҳолда тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг қонуний фаолиятига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аралашиш тақиқланади;
видеокузатув тизимини ўрнатиш ва ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш тегишли умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
тунги вақтда фаолият юритаётган умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган талаблар бузилса ёки уларнинг тунги фаолияти юзасидан жамоатчилик томонидан мунтазам равишда эътирозлар билдирилса, уларнинг тунги вақтда фаолият юритиш ҳуқуқи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бекор қилиниши мумкин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази