Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари

3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

4-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари

5-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш

6-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлар

7-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

8-боб. Якунловчи қоида

2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилигини, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Агентлик тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш;
Агентлик таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилигини, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентликнинг таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таҳлил қилиш, улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилигини, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази