Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Инвестиция лойиҳаларини назорат ва мониторинг қилиш соҳасида ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида

ИЛОВА
«Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламенти

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ахборот тизимининг мақсади

3-боб. Ахборот тизимининг функционал роли

4-боб. Ходимлар малакасига қўйиладиган талаблар, уларни тайёрлаш тартиби

5-боб. Ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш

6-боб. Ахборот тизимида лойиҳа ва комплекс тармоқ жадвалини шакллантириш

7-боб. Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни келишиш

8-боб. Ахборот тизимида лойиҳани амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш

9-боб. Ўзгартиришларни амалга ошириш

10-боб. Ахборот тизимида лойиҳани ёпиш (якунлаш)

11-боб. Якунловчи қоида

ИЛОВA
Лойиҳа ташаббускорлари ва давлат органларининг «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ўзаро ҳамкорлик СХЕМАСИ

икки йил давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан мазкур қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган мақсадлар, шунингдек, хорижий грантлар ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш учун йўналтирилган харажатлари қопланишини таъминлансин.
2019 йилнинг 1 декабрига қадар мазкур қарорнинг 3-бандида белгиланган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ барча ҳисоб-китоблар якунига етказилгандан сўнг — ахборот тизими бўйича лицензия ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига белгиланган тартибда берилишини таъминлайди.

Босқич

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддати


1-босқич

(фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

Ахборот тизимида фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтказиш учун расмий ариза юбориш.

Зарур бўлганда


Тизим оператори
(«UZI
NFOCOM» МЧЖ)
лойиҳа ташаббускори билан биргаликда

1. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида фойдаланувчини унинг расмий аризасига кўра рўйхатдан ўтказади.

2. Назоратчи ахборот тизимида фойдаланувчини унинг расмий аризасига кўра рўйхатдан ўтказади.

3. Тасдиқловчи ахборот тизимида фойдаланувчини унинг расмий арзасига кўра рўйхатдан ўтказади.

Ходимлар ўқитилгандан (тренинг) сўнг уч иш куни мобайнида


2-босқич

(лойиҳани яратиш ва лойиҳа маълумотларини тўлдириш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган Инвестиция дастурига ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилгандан сўнг ахборот тизимида лойиҳа паспорти яратилади ва лойиҳанинг мажбурий жиҳатлари — мақсад, соҳа, лойиҳанинг бошланиш ва тугаш саналари, лойиҳа иштирокчилари тўғрисидаги зарур маълумотлар ва бошқа маълумотлар киритилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг етти иш куни мобайнида


Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Янги лойиҳанинг киритилган маълумотларини кўриб чиқиб, тасдиқлаш.

Лойиҳа паспорти киритилгандан сўнг икки иш куни мобайнида


3-босқич

(комплекс тармоқ жадвалини шакллантириш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида амалга ошириладиган лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалини шакллантиради.

Лойиҳа ахборот тизимда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта ичида


Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Молиялаштириш манбаига кўра, амалга ошириладиган лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвали ахборот тизими орқали кўриб чиқилади ва келишилади.

Хабар олингандан сўнг уч иш куни мобайнида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси

Ахборот тизимида амалга ошириладиган лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Хабар олингандан сўнг уч иш куни мобайнида


4-босқич

(комплекс тармоқ жадвалини бажариш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

1. Маълумотлар диспетчери вазифаларни комплекс тармоқ жадвалида назарда тутилган кетма-кетликда бажаради.

2. Назоратчи вазифаларнинг комплекс тармоқ жадвалида назарда тутилган кетма-кетликда бажарилишини назорат қилади.

3. Тасдиқловчи комплекс тармоқ жадвалида назарда тутилган кетма-кетликда бажарилган вазифаларни тасдиқлайди.

Хар бир вазифа тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатда бажарилиши шарт


5-босқич

(ҳужжатларни экспертизага киритиш)

Экспертиза органлари

Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказади ва унга тегишли хулосаларни бириктиради.

Тегишли ҳужжатларни олгандан сўнг белгиланган тартибда


6-босқич

(амалдаги маълумотларни ҳар ой киритиш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

1. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимига жалб қилиш ва ўзлаштириш (молиялаштириш) бўйича амалдаги маълумотларни ҳар ой киритади.

2. Назоратчи ахборот тизимига жалб қилиш ва ўзлаштириш (молиялаштириш) бўйича амалдаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилишини назорат қилади.

3. Тасдиқловчи ахборот тизимига жалб қилиш ва ўзлаштириш (молиялаштириш) бўйича амалдаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилганини тасдиқлайди.

Хар ойнинг 3-санасига қадар


7-босқич

(амалдаги маълумотларни киритиш)

Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1. Мониторинг мутахассиси амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ҳақиқий маълумотларни мониторинг ва назорат қилади.

2. Мониторинг бўлими раҳбари амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ҳақиқий маълумотларни кўриб чиқади.

3. Вазир ўринбосари амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ва назорат қилинган ҳақиқий маълумотларни тасдиқлайди.

Хар ойнинг 10-санасига қадар


Давлат статистика қўмитаси

Амалга оширилган ҳар бир лойиҳа бўйича киритилган ҳақиқий маълумотларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги биринчи ойнинг
7-кунигача


8-босқич

(лойиҳа маълумотларини ўзгартириш)

Лойиҳа(лар) ташаббускор(лари)

1. Маълумотлар диспетчери амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартиришни бошлайди.

2. Назоратчи амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш ҳақида сўровномани назорат қилади.

3. Тасдиқловчи амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисида назорат қилинган сўровномани тасдиқлайди.

Зарур бўлганда икки иш куни ичида


Зарур бўлганда икки иш куни ичида


Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1. Мониторинг мутахассиси амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқади.

2. Мониторинг бўлими раҳбари амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисидаги сўровнома назорат қилинишни таъминлайди.

3. Вазир ўринбосари амалга ошириладиган лойиҳа бўйича маълумотларни ўзгартириш тўғрисидаги сўровномани тасдиқлайди.

Хабар олгандан сўнг икки иш куни ичида


9-босқич

(лойиҳани ёпиш/якунлаш)

Ташаббускор(лар) лойиҳа(лар)

1. Маълумотлар диспетчери ахборот тизимида (ҳисоботда) лойиҳанинг амалга оширилишини ёпади (якунлайди).

2. Назоратчи лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни назорат қилади.

3. Тасдиқловчи лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисида назорат қилинган ҳисоботни тасдиқлайди.

Иш тугаганидан сўнг бир иш куни ичида


Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги
ёки

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1. Мониторинг мутахассиси лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади.

2. Мониторинг бўлими раҳбари лойиҳа якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни назорат қилади.

3. Вазир ўринбосари лойиҳанинг амалга оширилиши якунлангани тўғрисида назорат қилинган ҳисоботни тасдиқлайди.

Олинган хабардан сўнг уч иш куни ичида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази