Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
13. Тасарруфида олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган докторантлар, мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек мазкур Низомда белгиланган, бир нафар илмий раҳбар ҳамда бир нафар илмий консультантга бириктириладиган докторантлар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб таянч докторантурага, докторантура ва мақсадли докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар.
14. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар бўйича қабул квотаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади ҳамда ҳар йили 1 июндан кечикмасдан тегишли равишда тасарруфида олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юборилади.

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш муддати

1-босқич

Буюртмачи

ташкилот

1. Тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасига мақсадли докторантурага квота ажратиш юзасидан хат юбориш.

2. Хатга буюртмачи ташкилот биринчи раҳбари томонидан имзоланган мақсадли докторантурага кириш учун номзодларга берилган тавсияномаларни илова қилиш.

Ҳар йили
10 апрелга қадар

2-босқич

Манфаатдор олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси

Тегишли ихтисослик бўйича ички имкониятлардан келиб чиқиб, мақсадли докторантурани амалга ошириши ёки амалга ошира олмаслиги тўғрисида буюртмачи ташкилотга ёзма жавоб юбориш.

Ҳар йили
25 апрелга қадар

Мақсадли докторантурага қабул қилувчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси

Тасарруфига кирадиган вазирлик, идора ёки ташкилотга мақсадли докторантурага қабул қилиш юзасидан квота ажратиш бўйича мурожаат қилиш.

Ҳар йили
1 майга
қадар

3-босқич

Тасарруфида олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси мавжуд бўлган вазирлик, идора
ва ташкилотлар

Инновацион ривожланиш вазирлигига қуйидагилар бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қилиш:

олий малакали илмий, илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжлар;

амалдаги олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги;

таълим олаётган докторантлар, мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари;

битта илмий раҳбар ҳамда битта илмий консультантга бириктириладиган докторантлар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб таянч докторантурага, докторантура ва мақсадли докторантурага Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси.

Ҳар йили
15 майга

қадар

4-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Вазирлик, идора
ва ташкилотлар

1. Докторантура қабул квотасини тасдиқлаш ҳамда тегишли равишда тасарруфида олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юбориш.

2. Тегишли ихтисослик бўйича тасдиқланган қабул квотаси тўғрисидаги маълумотни тасарруфида бўлган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига етказиш.

Ҳар йили
1 июнга
қадар

Ҳар йили

15 июнга

қадар

5-босқич

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси қабул комиссияси

Мақсадли докторантурага ўқиш учун талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш.

Ҳар йили
15 сентябрдан 15 октябргача

6-босқич

Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси

Мақсадли докторантурага кириш имтиҳонларини ташкил этиш, номзодлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар, ўқиш муддати, докторантурадан четлатиш, илмий раҳбар ва консультантларни тайинлаш, четлатиш,ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобот тақдим этиш.

Белгиланган муддатларда

1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
3. 14-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
4. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази