Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
«Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган, электрон савдо майдончалари орқали сотиладиган активлари РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Устав жамғармаси (капитали)даги улуши хусусий инвесторларга сотиладиган «Ўзавтосаноат» АЖнинг дилерлик ташкилотлари РЎЙХАТИ

3-ИЛОВА
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»

4-ИЛОВА
Импорт қилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини 120 кунга узайтириш имконияти бериладиган автотранспорт воситалари, тиркамали ва осма техникалар, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар, материаллар ва технологик жиҳозлар РЎЙХАТИ

5-ИЛОВА
«Ўзавтосаноат» АЖнинг 2019 — 2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари РЎЙХАТИ

6-ИЛОВА
Устав капиталларидаги «Ўзавтосаноат» АЖнинг улушлари (улушларнинг бир қисми) инвесторларга сотиладиган корхоналар РЎЙХАТИ

7-ИЛОВА
Автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид чораларни ишлаб чиқиш ва амалда ижро этиш бўйича ишчи гуруҳ ТАРКИБИ

8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон қарорини амалга ошириш бўйича батафсил амалий тадбирлар РЕЖАСИ

9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига киритилаётган ҚЎШИМЧА

а) 2020 йил 1 январга қадар «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг улуши мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича техник топшириқлар оригинал ишлаб чиқарувчи (ОЕМ) ёки автомобиллар лицензиари томонидан тасдиқланган (белгилаб қўйилган) ёки тавсия этилган маҳсулот етказиб берувчиларга нисбатан ёки бундай талаб автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича асосий, лицензион ва инвестициявий битимлар, шунингдек, саноат намуналарини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш бўйича битимлар, автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда техник кўмаклашиш бўйича битимлар билан ўрнатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилмайди;
5. «Ўзавтосаноат» АЖ 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича дилерлик ташкилотларининг устав жамғармалари (капиталлари)даги улушлар сотилишини тезлаштирсин.
5-иловага мувофиқ, «Ўзавтосаноат» АЖнинг 2019 — 2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича «General Motors» компанияси билан музокаралар ниҳоясига етказилиши ва битимлар тузилишини;
5-иловада назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари, шунингдек, инвестиция компаниялари ва жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига энг қулай шартларда камида 700 миллион АҚШ долларини жалб этишни;
автомобиль саноатидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, жумладан 6-иловага мувофиқ автомобиль саноати корхоналарининг устав капиталларидаги «Ўзавтосаноат» АЖнинг улушлари (акциялари)ни сотиш орқали инвесторлар жалб этишни таъминласин.

Т/р

Корхона (объект) номланиши

Асосий фаолият тури

«Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибига

кирувчи корхоналарнинг сотиладиган улуши

1.

«Ист Баттерфляй» МЧЖ

Халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш

«Ўзавтосаноат» АЖ — 100 фоиз

2.

«Ўзавтосаноаттранс» МЧЖ

Транспорт хизматлари кўрсатиш

«Ўзавтосаноат» АЖ — 100 фоиз

3.

«Автосаноат Агро» МЧЖ

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш

«Ўзавтосаноат» АЖ — 81,626 фоиз

«ЎзКорам Ко.» МЧЖ — 9,187 фоиз

«Автосаноат инвест» МЧЖ — 9,187 фоиз

4.

«ЎзНаслэлита» МЧЖ

Гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш

«Ўзавтосаноат» АЖ — 32,09 фоиз

«Сергели Автотехсервис» МЧЖ — 58,68 фоиз

«Автосаноат инвест» МЧЖ — 2,2 фоиз

«Ўзавтосаноат-Лизинг» МЧЖ — 6,97 фоиз

5.

«Зенит» МЧЖ

Кўчмас мулкни ижарага бериш хизматлари

«Ўзавтосаноат» АЖ — 14,7 фоиз

6.

«Олмазор кичик саноат зонаси» АЖ

Кўчмас мулкни ижарага бериш хизматлари

«Ўзавтосаноат» АЖ — 7,68 фоиз

7.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АЖ

Банк хизматларини кўрсатиш

«Ўзавтосаноат» АЖ — 0,000015 фоиз

8.

«Og`irsanoatloyiha» АЖ

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш хизматларини кўрсатиш

«Автосаноат инвест» МЧЖ — 7,95 фоиз

9.

«Қўшкўпир Элита Чорва» МЧЖ

Гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш

«ХАПО» МЧЖ — 100 фоиз

10.

«Нью Джен» МЧЖ

«Гулшан» маданият ва истироҳат боғида дам олишни ташкил этиш

«Автосаноат универсал сервис» МЧЖ — 100 фоиз

11.

«Универсал Теннис Плюс» МЧЖ

«Теннис кортлари» спорт мажмуасида дам олишни ташкил этиш

«Автосаноат универсал сервис» МЧЖ — 100 фоиз

12.

«Агрегат Агротех» МЧЖ

Қишлоқ хўжалиги техникасининг улгуржи савдоси

«Ўз Се-Мюнг» АЖ — 49,2 фоиз

13.

«Олтинкўл Тўқимачилик Саноати» МЧЖ

Чулки-пайпоқ ишлаб чиқариш

«Автосаноат Инвест» МЧЖ — 61,23 фоиз

«Андижон Автотеххизмат» МЧЖ — 36,86 фоиз

14.

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Элбек кўчасида жойлашган 142-бино

Кўчмас мулк

«Автосаноат Инвест» МЧЖ

«Автоолам журнали таҳририяти» МЧЖ

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш
муддати

Бажарилиши устидан
назорат

бошланиши

якунланиши

назорат учун масъул

кўриб чиқиш муддати

I. Автомобиль саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш

1.

2019 — 2023 йилларда, шу жумладан ишлаб чиқариш таннархи бўйича автомобиль экспортини амалга ошириш ва 2019 йил 1 январдан тузилган экспорт шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари томонидан автомобиль экспортининг прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришиш.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2020 йил

31 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

ҳар ойда

2.

Хорижий корпоратив дистрибюторларга реализация ҳажмига қараб табақалаштирилган комиссия мукофотини белгиланган ҳолда, ички бозорда автомобилларни сотиш ҳуқуқини бериб, экспорт бозорларида маҳаллий автомобилларнинг сотилишини таъминлаш учун уларни ҳамкорликка жалб этиш йўли билан автомобиллар экспорт ҳажмини кенгайтириш.

Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2019 йил

31 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

2019 йил декабрь

3.

Жумладан ХХР ҳудудидан юкларни ташиш учун чегирмалар бериш бўйича ХХР ваколатли органлар билан музокаралар олиб бориш орқали юкларни ташиш харажатларини оптималлаштириш.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2020 йил

30 апрель

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов)

2019 йил

декабрь

II. Автомобиль саноатини норматив ва техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш

4.

Автомобилсозлик соҳасида ягона саноат сиёсатини ишлаб чиқиш, шу жумладан технологик операцияларнинг тўлиқ циклини — штамплаш, пайвандлаш, бўяш ва йиғишни амалга оширишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш бўйича тартиб-таомилларни соддалаштириш учун норматив-ҳуқуқий базани жорий этиш.

Масъуллар: Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2020 йил

30 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султанов)

2020 йил

октябрь

5.

Илғор хорижий тажриба асосида эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар хавфсизлиги ва сифати кўрсаткичларини таъминловчи намунавий синов дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2019 йил

1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султанов)

2019 йил

ноябрь

6.

Пискент автомобиль полигони негизида автомобиллар ва унинг эҳтиёт қисмлари синов базасини ташкил қилиш, шунингдек, уни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2020 йил

1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султанов)

2020 йил

декабрь

7.

«Автомобиллар учун ўртача корпоратив ёқилғи тежамкорлик» стандартини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2020 йил

1 март

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султанов)

2020 йил

март

8.

Автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар синовларининг тўлиқ спектрини таъминлаш учун маҳаллий лабораторияларни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Молия вазирлиги (Ишметов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2020 йил

1 январь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султанов)

2020 йил

январь

9.

Юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотадиган расмий дилерлик ташкилотига харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи «TRADE-IN» дастурини 2019 йил 1 октябрдан татбиқ этиш.

Масъуллар: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)

2019 йил

1 август

2019 йил

1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султанов)

2019 йил октябрь

III. Автомобиль саноатининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш

10.

Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун етакчи халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларини танлаш ва битимлар тузиш.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2019 йил

20 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

2019 йил

декабрь

11.

Автомобиль саноати корхоналарининг устав капиталида иштирок этиш учун камида иккита портфель инвесторини жалб этиш.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2020 йил

1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

2020 йил

февраль

12.

Автомобилларнинг янги моделларини ягона унификациялашган платформа негизида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича «General Motors» (АҚШ) компанияси билан музокараларни якунлаш ва 2019 — 2023 йилларда камида 700 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этишни назарда тутувчи манзилли дастурни ишлаб чиқиш.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2019 йил

20 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

2019 йил

декабрь

13.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий банклар ва экспорт-кредит агентликларининг имтиёзли кредит линияларини жалб этиш.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), «Асака» АТБ (Сайдуллаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2019 йил

25 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

2019 йил

декабрь

14.

Франциянинг «BPI France» инвестиция банки билан ҳамкорлик доирасида кичик бизнес корхоналарида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Масъуллар: Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2019 йил

20 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Э. Ғаниев)

2019 йил

декабрь

15.

«Ўзавтосаноат» АЖни халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботлар тузишга ўтказиш ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб этган ҳолда мустақил ташқи аудит ўтказиш.

Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2020 йил

15 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

декабрь

2020 йил

IV. Автомобиль саноатининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш

16.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида «Автомобилсозлик» йўналиши бўйича бўлим ташкил этиш ва амалий тадқиқотларни олиб бориш учун моддий-техник база яратиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов), Турин политехника университети (Саломов)

2019 йил

1 август

2020 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

Ҳар чоракда

17.

Турин Политехника университетида сиртқи ва масофавий таълимни ташкил этиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов), Турин политехника университети (Саломов)

2019 йил

1 сентябрь

2020 йил

1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

Ҳар чоракда

18.

Турин Политехника университети томонидан Андижон машинасозлик институти билан биргаликда ушбу олий ўқув юртларининг ҳар бирида икки йил ўқиш ва икки томонлама диплом олишни назарда тутувчи «2+2» таълим моделини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов), Турин политехника университети (Саломов), Андижон машинасозлик институти (Турдиалиев).

2019 йил

1 сентябрь

2020 йил

1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

Ҳар чоракда

19.

Шу жумладан маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ходимлар малакасини ошириш бўйича қисқа ва ўрта муддатларга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (Мажидов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов).

2019 йил

1 август

2020 йил

1 август

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

Ҳар чоракда

20.

2019-2020 йилларда ХХР, Корея Республикаси, Италия, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларда ишлаб чиқариш, инжиниринг, иқтисодиёт, молия, маркетинг, савдо, ходимларни бошқариш ва бошқа энг муҳим йўналишларда тармоқдаги 200 та ходимнинг малакасини оширишни ташкиллаштириш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (Мажидов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)»Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов).

2019 йил

1 август

2020 йил

15 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

Ҳар чоракда

21.

Инжиниринг соҳасида маҳаллий ва хорижий лойиҳа-конструкторлик компаниялари, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Масъуллар: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Турин политехника университети (Саломов)

2019 йил

1 август

2020 йил

20 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султанов)

Ҳар чоракда

22.

«Ўзавтосаноат» АЖ фаолиятига инжиниринг, маркетинг ва молия соҳасида фаолият юритувчи камида уч нафар юқори малакали хорижий мутахассис жалб қилиш.

Масъуллар: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

1 август
2019 йил

2019 йил

20 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султанов)

2019 йил

декабрь

23.

Самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари — KPI асосида ходимларни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва «Ўзавтосаноат» АЖнинг барча корхоналарида йўлга қўйиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2019 йил

15 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

2019 йил

декабрь

24.

Андижон шаҳрида «Ўзавтосаноат» АЖ корпоратив бандлик марказини ташкил этиш.

Масъул: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2019 йил

1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

2019 йил

октябрь

25.

Автомобиль саноати корхоналарида кадрлар захираларини шакллантириш ва асосий лавозимлар учун ўриндошлик тизими бўйича самарали дастурни жорий этиш.

Масъуллар: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов)

2019 йил

1 август

2019 йил

1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султанов)

2019 йил

октябрь

26.

Турин политехника университети, Андижон машинасозлик институти ва Ўзбекистон Республикасининг ушбу соҳадаги бошқа олий ўқув юртларида таълимнинг илк йилларидан автомобиль саноати корхоналарида малака ошириш ва кейинчалик ишга олиш учун энг иқтидорли талабаларни аниқлаш ва саралаб олиш тизимини жорий этиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (Мажидов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов).

2019 йил

1 сентябрь

2020 йил

1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдуҳакимов)

Ҳар чоракда

V. Молиявий барқарорликни таъминлаш

27.

2019 йил 1 октябрга қадар тузилган етказиб бериш шартномалари бўйича маҳсулотни сотиш қисмида, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун товарлар харид қилишда ҚҚС тўлашдан озод этиш бўйича механизмни амалга ошириш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

а) 2019 йил 1 октябрга қадар тузилган автотранспорт воситалари, шатакка олинадиган ва усти ёпиқ техникаларни етказиб бериш шартномалари сони бўйича ДБҚ ва ДСҚга ахборотлар киритиш;

б) 2019 йил 1 октябрга қадар тузилган етказиб бериш шартномалари бўйича сотилиши керак бўлган автотранспорт воситалари, шатакка олинадиган ва усти ёпиқ техникалар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда харид қилиниши (шу жумладан импорт қилиниши) режалаштирилаётган бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар бўйича ДБҚ ва ДСҚга ахборот киритиш;

в) импорт бўйича локал маҳаллий корхоналарни, шунингдек, маҳаллий етказиб берувчиларни ҚҚС тўлашдан озод этган ҳолда божхона тозалаш тартиб-таомилини ўтказиш.

Масъуллар: «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзоқов), Давлат божхона қўмитаси (Азизов), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев)

2019 йил

1 октябрь

2019 йил

2 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил

октябрь

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳа
қуввати, камида

Амалга ошириш муддати

1.

Хром қисмларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш

600 минг тўплам

2020-2021 йй.

2.

Электр моторчаларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш

250 минг дона

2020-2021 йй.

3.

Автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш

190 минг дона

2021-2022 йй.

4.

Двигателнинг янги турини ўзлаштириш

190 минг дона

2021-2022 йй.

5.

Янги автомобиль моделлари учун пластик ёқилғи бакларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

6.

Янги автомобиль моделлари учун амортизатор қисмларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

7.

Янги автомобиль моделлари учун яримўқларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

8.

Янги автомобиль моделлари учун рул ғилдиракларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

9.

Янги автомобиль моделлари учун орқани кўриш ойнасини (зеркала) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

10.

Янги автомобиль моделлари учун тормоз ва ёқилғи тизимлари трубкаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

11.

Янги автомобиль моделлари учун ҳаво каналларини (воздуховод) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

12.

Янги автомобиль моделлари учун магнитофонлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

13.

Янги автомобиль моделлари учун ойна тозалагич (стеклоочиститель) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

14.

Янги автомобиль моделлари учун ойна ювгич ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

15.

Янги автомобиль моделлари учун каучук тутқичларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

16.

Янги автомобиль моделлари учун машиналар тўхташ тормозларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

190 минг тўплам

2021-2022 йй.

Б. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, гуруҳ раҳбари

Т. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

Р. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Р. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

Ш. Вафаев

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Султанов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

М. Жўраев

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари

А. Ҳайдаров

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Д. Саттаров

Ўзбекистон Республикаси «Ўзстандарт» агентлиги директори

О. Файзибаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

М. Салиев

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари

С. Холхўжаев

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари

Ш. Умурзоқов

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси

А. Шукуров

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари в.б.

М. Анарбаев

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари, гуруҳ котиби

Т/р

Қарор бандлари

Бажариш муддати

Назорат учун масъуллар

Ишчи гуруҳидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ва Вазирлар Маҳкамасидан

1.

1. 2019 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:

енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача ошириш;

енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ўрта ҳисобда 60 фоизгача етказиш;

юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг донагача ошириш;

автомобилларнинг йиллик экспорт ҳажмини 100 минг донагача етказиш;

корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, шунингдек, «ЕRP» автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этиш;

аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқарилишини назарда тутган ҳолда автомобилларнинг моделлар қаторини янгилаш;

«Ўзавтосаноат» АЖ таркибига кирувчи камида иккита акциядорлик жамияти акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) орқали инвесторларни жалб этиш.

батафсил чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш —
2019 йил

1 августгача

Батафсил чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш

Б. Ходжаев,
Ш. Умурзоқов

Г. Саидова,
Э. Ғаниев

2.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ етакчи хорижий компаниялар ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш учун масъул бўлган «Ўзавтосаноат» АЖ ҳузурида доимий фаолият юритувчи лойиҳа офисини ташкил этиш чораларини кўрсин:

Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини 2023 йилгача янада жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

илғор халқаро тажриба асосида замонавий бозор механизмлари ва бошқарув усулларини жорий этиш;

автомобиль саноатининг инвестициявий жозибадорлигини, шу жумладан мотор транспорт воситалари ва уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи барча корхоналар учун солиқ ва божхона режимларини унификациялаш йўли билан ошириш;

эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни ўзлаштириш даражасини ошириш ва импорт ҳажмларини пасайтириш имконини берадиган қўшимча ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришнинг устувор сегментларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш, миллий муҳандислик марказларини ташкил этиш;

автомобиль саноатида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини такомиллаштириш.

2019 йил
1 сентябргача

Батафсил чора-тадбирлар режасининг лойиҳа офиси томонидан бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш

Т. Ишметов,
Р. Гулямов,
Ш. Умурзоқов

Ж. Қўчқоров,
Б. Мавлонов

3.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2020 йил 1 январга қадар «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг улуши мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича техник топшириқлар оригинал ишлаб чиқарувчи (ОЕМ) ёки автомобиллар лицензиари томонидан тасдиқланган (белгилаб қўйилган) ёки тавсия этилган маҳсулот етказиб берувчиларга нисбатан ёки бундай талаб автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича асосий, лицензион ва инвестициявий битимлар, шунингдек, саноат намуналарини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш бўйича битимлар, автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда техник кўмаклашиш бўйича битимлар билан ўрнатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилмайди;

б) 2019 йил 1 октябрдан кейин тузиладиган шартномалар бўйича «UzAutoMotors» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади;

в) 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади;

г) «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган, 1-иловада кўрсатилган активлари қуйидагича сотилиши мумкин:

қўшилган қиймат солиғини (кўчмас мулк учун) ва ҳақиқий қийматини (хўжалик жамиятларидаги улушлар ва акциялар пакети учун) ҳисобга олган ҳолда уларнинг қийматини баҳоламасдан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига бошланғич баҳоси бўйича аукционга қўйиш орқали;

савдога қўйилган вақтдан буён икки ой ичида талабгорлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошланғич баҳосини қадам-бақадам тушириб бориш орқали.

2019 йил
1 сентябргача

Б. Ходжаев,
Д. Султанов

А. Арипов,
Ж. Қўчқоров,
Б. Мавлонов

4.

4. Автосаноат инвест» МЧЖ ва «Ўзавтосаноат» АЖнинг «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Автосаноат инвест» МЧЖнинг тегишли равишда устав капиталини камайтириш ҳисобига «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖнинг устав капиталидаги «Автосаноат инвест» МЧЖ улушини баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.

2019 йил
1 августгача

Б. Ходжаев,
А. Ҳайдаров

Ж. Қўчқоров,
Г. Саидова

5.

5. «Ўзавтосаноат» АЖ 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича дилерлик ташкилотларининг устав жамғармалари (капиталлари)даги улушлар сотилишини тезлаштирсин.

2019 йил
1 сентябргача

Б. Ходжаев,
А. Ҳайдаров

А. Арипов

6.

6. Қуйидагилар:

2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;

импорт қилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини 120 кунга узайтириш имконияти бериладиган автотранспорт воситалари, тиркамали ва осма техникалар, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар, материаллар ва технологик жиҳозлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

«Йўл харитаси»нинг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш

Б. Ходжаев,
М. Салиев

А. Арипов,
Э. Ғаниев

7.

7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ:

а) икки ой муддатда:

тижорат банклари билан биргаликда мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган автомобилларни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий банклар ва экспорт-кредит агентликларининг имтиёзли кредит линиялари жалб этилишини;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш қисмида етакчи хорижий компаниялар билан музокаралар якунланишини таъминласин;

2019 йил
1 сентябргача

С. Умурзоқов,
Ш. Вафаев,
Ш. Умурзоқов

Э. Ғаниев

б) 2019 йил 1 декабрга қадар:

5-иловага мувофиқ, «Ўзавтосаноат» АЖнинг 2019 — 2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича «General Motors» компанияси билан музокаралар ниҳоясига етказилиши ва битимлар тузилишини;

2019 йил
1 декабргача

5-иловада назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари, шунингдек, инвестиция компаниялари ва жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига энг қулай шартларда камида 700 миллион АҚШ долларини жалб этишни;

автомобиль саноатидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, жумладан 6-иловага мувофиқ автомобиль саноати корхоналарининг устав капиталларидаги «Ўзавтосаноат» АЖнинг улушлари (акциялари)ни сотиш орқали инвесторлар жалб этишни таъминласин.

Ижронинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш

8.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖнинг юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотадиган расмий дилерлик ташкилоти (кейинги ўринда — расмий дилер)га харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи «TRADE-IN» дастурини 2019 йил 1 октябрдан татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

«TRADE-IN» дастури доирасида қуйидагилар белгилансин:

а) расмий дилер томонидан жисмоний шахсларнинг илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш учун қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига олган сотилаётган объектнинг сотиш нархи билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ солиққа тортиш базаси бўлиб ҳисобланади;

б) расмий дилерлар томонидан амалга ошириладиган қуйидаги олди-сотди шартномаларига нисбатан мажбурий нотариал расмийлаштирув татбиқ этилмайди:

белгиланган шаклдаги ҳисоб-маълумотномаларни харидорга бериш тартибини жорий этиш орқали илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига;

маҳаллий ишлаб чиқарувчи заводларнинг расмий дилерларидан сотиб олинган янги автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига;

в) расмий дилерлик ташкилоти томонидан илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида йиғим тўланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий заводларнинг расмий дилерларини «TRADE-IN» дастури доирасида сотиб олинган илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиш учун тегишли даражада ҳимояланган ҳисоб-маълумотномалар бланклари билан белгиланган тартибда таъминласин.

2019 йил
1 сентябргача

Ижронинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш

Р. Давлетов,
М. Жўраев,
Ш. Умурзоқов

А. Арипов,
Ж. Қўчқоров

9.

9. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда:

Д. Сатторов,
А. Шукуров

Э. Ғаниев

2019 йилнинг 1 ноябрига қадар эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини таъминлайдиган намунавий тажриба дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2019 йил
1 ноябргача

2019 йилнинг 1 декабрига қадар Пискент автомобиль полигони негизида автомобилларни ва уларнинг эҳтиёт қисмларини синовдан ўтказиш базасини ташкил этиш ҳамда уни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2019 йил
1 декабргача

2020 йил 1 январга қадар автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни тўла-тўкис синовдан ўтказишни таъминлаш учун маҳаллий лабораторияларни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2020 йил
1 январгача

2020 йил 1 мартга қадар «Автомобиллар учун ўртача корпоратив ёқилғи тежамкорлиги» стандартини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

2020 йил
1 мартгача


Ижронинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш

2-илова қуйидаги позиция билан тўлдирилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази