Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида

ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ер кадастрига доир ахборотни шакллантириш ва янгилаб бориш

3-боб. Ер кадастрига доир ахборотдан вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланиш шартлари

4-боб. Якунловчи қоида

ИЛОВА
Ер кадастрига доир ахборотни шакллантириш, янгилаб бориш ва фойдаланиш СХЕМАСИ

ягона электрон ахборот маркази аgroonline.uz дастури (аgroonline.uz дастури) — Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 10 августдаги 645-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган ягона электрон ахборот марказининг agroonline.uz дастури;
ер кадастрига доир ахборотдан ушбу Низомга иловада келтириб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан фойдаланиш;
а) ушбу Низомга иловада келтириб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Ер кадастрига оид ахборотни agroonline.uz дастури орқали шакллантириш ва янгилаб бориш

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари

ер участкасининг ердан фойдаланувчилари бўйича номи, хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари ва турлари;

тупроқнинг унумдорлиги (балл бонитети), сифат хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, шу жумладан, уларнинг манбаи, йил мавсумлари бўйича сув билан таъминланиш кўрсаткичлари;

суғориш учун сув чиқариш усуллари (оқар сув ёки насос орқали етказиб бериш усули), илғор ва замонавий технологиялар, шунингдек, томчилатиб суғоришнинг жорий қилинганлиги;

тупроқларнинг мелиоратив ҳолати, ер ости сувларининг сатхи ва таркиби, коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолати;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланганлик даражасини пасайтириш бўйича жорий йил ва келажакка мўлжалланган Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;

суғориш тармоқлари ва иншоотларини, насос станцияларини капитал ва жорий таъмирлаш дастурлари.

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга экилиши белгиланган (экинларни жойлаштириш режаси, жумладан, асосий, такрорий, оралиқ ва қатор ораси) қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари бўйича, шу жумладан, уруғлик экинлари турлари;

мавжуд боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа мевали дарахтзорларнинг ҳолати (интенсив усулда экилган боғлар, токзорлар ва тутзорлар);

мавжуд чорва моллари ва паррандалар тўғрисидаги маълумотлар (тури, бош сони, йўналиши ва ихтисослашуви), шунингдек, балиқчилик ва асаларичилик тўғрисидаги маълумотлар;

вақтинча тарқатилмасдан турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар (қайси йўналишдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари, ташкилотлар ва муассасалар ташкил этиш таклифи) тўғрисидаги маълумотлар;

фермер хўжаликлари йўналиши (ихтисослиги), шу жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари;

фаолият юритаётган, шу жумладан, зарар билан фаолият юритаётган паст рентабелли ҳамда ўз фаолиятида замонавий техника ва технологиялардан кенг фойдаланиб юқори рентабеллик даражасига эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар.

Доимий ҳар чоракда биринчи ойнинг 5 санасига янгилаб борилади

2-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ягона электрон ахборот маркази

Ер кадастрига доир ахборотни умумлаштиради ва вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига электрон шаклда тақдим этиб боради.

Ҳар чоракда биринчи ойнинг 5-кунигача янгилаб борилади

3-босқич

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий веб-сайтлари

Ер кадастрига доир ахборот тушганидан сўнг ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиради, бунда: фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборот, очиқ ер кадастрига доир ахборотдан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг, шунингдек, очиқ ер кадастрига доир ахборотдан барча юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши имкониятини яратади.

3 иш куни мобайнида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази