Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ ҳаражатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Субсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхатини шакллантириш

3-боб. Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуғини бурғулаш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби

4-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаш схемаси

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича субсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхатини шакллантирувчи ишчи гуруҳининг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон қарорининг ижросини таъминлаш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан суғориш тик қудуқларини бурғулашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон қарори билан тасдиқланган чорвачилик фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига озуқабоп экинлар етиштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мажбуриятлари билан лалми ва яйлов ер участкалари ажратилган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда озуқабоп экинлар етиштирувчилар деб аталади) суғориш тик қудуқларни бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
5. Суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича субсидия олувчи озуқабоп экинлар етиштирувчилар рўйхати ушбу Низомга 2-иловадаги намунавий таркибда тузиладиган ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) томонидан шакллантирилади.
7. Ишчи гуруҳ озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг беш кун муддатда:
15. Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуғини қурган озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан суғориш тик қудуғини бурғулаш бўйича мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда кўрсатилган майдондан кўпроқ майдонда бурғуланган суғориш тик қудуқларига сарфланган харажатлар ишчи гуруҳнинг тегишли хулосаларига асосан келгуси йил учун аниқ рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, белгиланган тартибда қоплаб берилади.


«Тасдиқлайман» Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари – ишчи гуруҳ раҳбари ____________ _____________
(имзо, муҳр) (Ф.И.О.)
20___ йил «____»_________

__________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулашга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи

ХУЛОСАСИ

__________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да Озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғулашга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ ___________ тумандаги лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш суғориш тик қудуғини қурган (бурғулаган) озуқа экинлар етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)нинг 20___ йил ________ даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:
лалми ва яйлов ер участкаларида суғориш тик қудуқларини қурган (бурғулаган) озуқа экинлар етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)нинг 20____ йилда __________ га майдонда озуқа экинлар етиштириш учун жами қиймати ___________ сўм бўлган лойиҳа асосида ___________ пудрат ташкилоти билан суғориш тик қудуғини қуриш (буруғлаш) учун жами қиймати ___________ сўм бўлган шартнома тузган;
20____ йилда _________ га лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш мақсадида сув чиқариш қобилияти ____м3/сек ва чуқурлиги ____ метр бўлган суғориш тик қудуғини ишга туширган.

ХУЛОСА:

___________ озуқа экинлар етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)га жами ____ сўм миқдорида субсидия тўлаш мақсадга мувофиқ.

Ишчи гуруҳ аъзолари:

Т/р

ф.и.о.

Имзо

Лавозими

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

2.

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи

3.

Қорақалпоғистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

4.

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоят иқтисодиёт ва саноатбош бошқармаси бошлиғи

5.

 

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи

6.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи

7.

Ҳудудий гидрогеология экспедиция раҳбари

8.

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори

9.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ва вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази