08.07.2019 йилдаги 564-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида «Angren Pack» ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3997-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Тошкент вилоятида қоғоз маҳсулотлари, шу жумладан гофрланган картон ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва саноат тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ «Angren Pack» ХК АЖ устав капиталидаги биржа савдоларига қўйилган қиймати 5,39 млн АҚШ доллари миқдоридаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизи (101 598 дона акция) сотилмагани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 октябрда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Россиянинг «Николь Пак УК» компанияси МЧЖ (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) ўртасида «Angren Pack» ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизини (101 598 дона акция) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан «ноль» харид қийматида сотиб олиш тўғрисида келишувга эришилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг «Angren Pack» ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизини (101 598 дона акция) инвесторга тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали қуйидаги инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан «ноль» харид қийматида сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) камида 25,0 млн АҚШ доллари, жумладан, «Angren Pack» ХК АЖ инфратузилмаси ва биноларини қайта тиклаш, шунингдек, қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун 11,5 млн АҚШ доллари ва жамият айланма маблағларини тўлдириш учун 13,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳамда ушбу маблағларни инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг «Angren Pack» ХК АЖ устав фондига капиталлаштирган ҳолда, 2019-2020 йилларда «Angren Pack» ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш (биринчи босқич);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) камида 25,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритган ҳолда, 2020-2021 йилларда йилига 6,0 млн квадрат метр битум, том ёпиш ва гидроизоляция материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (иккинчи босқич);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) камида 25,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритган ҳолда, 2020-2021 йилларда йилига 300,0 минг куб метр экструзион пенополистирол ишлаб чиқаришни ташкил этиш (учинчи босқич).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Angren Pack» ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизи (101 598 дона акция) инвестор ушбу қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида қайд этилган инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан сўнг унга тасарруф этиш ҳуқуқи билан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 2-банди «б» ва «в» кичик бандларига мувофиқ лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичларини амалга оширишни бошлаш таъминланмаган ҳолатда, «Angren Pack» ХК АЖ ер участкасининг фойдаланилмайдиган қисми Тошкент вилояти ҳокимлигининг захира фондига кейинчалик фойдаланиш учун олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Angren Pack» ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизини (101 598 дона акция) ушбу қарорда белгиланган шартлар асосида «ноль» харид қиймати бўйича инвестор билан, жумладан, акциядорлик жамияти бошқарув органларининг мажлисларида келишиладиган масалалар белгиланишини назарда тутувчи олди-сотди шартномаси тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Angren Pack» ХК АЖ махсус ҳисобрақамига 25,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тушгандан сўнг «Angren Pack» ХК АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетининг 25 фоизини (101 598 дона акция) бошқариш ҳуқуқи инвесторга берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор томонидан ушбу қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида қайд этилган инвестиция мажбуриятлари тегишли равишда бажарилишининг мониторингини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция битимини тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор томонидан ушбу қарорнинг 2-банди «б» ва «в» кичик бандларида қайд этилган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар тегишли равишда бажарилишининг мониторингини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Р.К. Холматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 8 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
564-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 09/19/564/3393-сон)