25.06.2019 йилдаги 524-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган ва Сирдарё вилоятларида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3826-сон қарорига асосан Наманган вилоятида 6 та ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек, давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 августдаги 589-сон қарорига асосан Сирдарё вилоятида 2 та кичик саноат зоналари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг Наманган ва Сирдарё вилоятларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ва ер участкаларини 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича Наманган ва Сирдарё вилоятлари кичик саноат зоналари таркибига (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани ва Наманган шаҳридаги фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари Наманган вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда топширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув органларининг мажлисларида ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ Сирдарё вилояти Ховос тумани «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли омборхона бино ва иншоотларини «Ўзтрансгаз» АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда ўтказилаётган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига камайтирган ҳолда Сирдарё вилояти ҳокимлигига топшириш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловада қайд этилган КСЗлар чегараларини бир ой муддатда аниқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Наманган ва Сирдарё вилоятлари эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган ва Сирдарё вилоятлари иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗлари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар — «йўл хариталари» икки ой муддатда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗлари ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектларига етказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗлар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2019-2020 йилларда Наманган ва Сирдарё вилоятлари кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ Наманган ва Сирдарё вилоятлари КСЗларининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишлари тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва уларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев, Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
524-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 524-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги кичик саноат зоналари таркибига киритиладиган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

КСЗ номи

КСЗ таркибига киритилаётган

объектларнинг номи

Объект жойлашган

манзил

Ҳудуди

(га)*

Бино-иншоотлар

майдони

(кв.м)*

Наманган вилояти

1.

Наманган
шаҳар КСЗ

Академик М. Мирзаев номидаги республика илмий тадқиқот

институтининг Наманган вилояти филиалига қарашли бино ва иншоотлар

Наманган шаҳар, Дашбоқ МФЙ, Амир Темур кўчаси 4 уй

3,8

3 000,0

2.

Наманган
тумани КСЗ

Фойдаланилмаётган ер участкаси

Наманган тумани, Катта Тошбулоқ МФЙ

4,5

3.

Поп тумани КСЗ

Фойдаланилмаётган ер участкаси

Поп тумани, Миришкор МФЙ

2,0

4.

Мингбулоқ
тумани КСЗ

Собиқ «Гулбоғ» қишлоқ участка шифохонаси бино-иншоотлари

Мингбулоқ тумани,
Ёшлик МФЙ

1,5

1 051,5

5.

Янгиқўрғон тумани КСЗ

Фойдаланилмаётган ер участкаси

Янгиқўрғон тумани, Бунёдкор МФЙ

10,0

Сирдарё вилояти

6.

Ховос тумани КСЗ

«Ўзтрансгаз» АЖга қарашли бўш турган омборхона бино ва иншоотлари**

Ховос тумани, «Бунёдкор» МФЙ

3,5

3 736,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Бино ва иншоотлар, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар хўжалик юритувчи жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларида кўриб чиқиш натижаларига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 524-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда Наманган ва Сирдарё вилоятлари кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Чора-тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдор/

Қувват

Харажатлар миқдори*

(млн сўм)

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Наманган вилояти

Наманган тумани кичик саноат зонаси

Электр
тармоғи ва объектини қуриш

км
объект

1,5

1

365,0

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Газ ўтказиш
тармоғини қуриш

км

3,5

980,0

«Ўзтрансгаз» АЖ

маблағлари

«Ўзтрансгаз» АЖ

Ичимлик
суви ўтказиш тармоғини қуриш

км

2,0

593,2

Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК

Оқава
суви ўтказиш тармоғини қуриш

км

1,5

600,0

Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК

Автомобиль йўлларини қуриш

км

1,2

3 875,0

Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

Жами:

6 413,2

Поп тумани кичик саноат зонаси

Электр
тармоғи ва объектини қуриш

км
объект

0,3
1

87,0

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Газ ўтказиш
тармоғини қуриш

км

0,3

98,0

«Ўзтрансгаз» АЖ

маблағлари

«Ўзтрансгаз» АЖ

Ичимлик
суви ўтказиш тармоғини қуриш

км

0,2

59,0

Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК

Автомобиль йўлларини қуриш

км

0,5

650,0

Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

Жами:

894,0

Мингбулоқ тумани кичик саноат зонаси

Ичимлик
суви ўтказиш тармоғини қуриш

км

1,0

296,6

Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги,
«Сувоқава» ДУК

Оқава
суви ўтказиш тармоғини қуриш

км

2,0

2 800,0

Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК

Автомобиль йўлларини қуриш

км

1,0

3 151,0

Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

Жами:

6 247,6

Янгиқўрғон тумани кичик саноат зонаси

Электр
тармоғи ва объектини қуриш

км
объект

2,4

1

152,0

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Ичимлик
суви ўтказиш тармоғини қуриш

км

2,5

741,4

Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК

Оқава
суви ўтказиш тармоғини қуриш

км
объект

2,0

1

2 800,0

Наманган вилояти ҳокимлиги, «Сувоқава» ДУК

Автомобиль йўлларини қуриш

км

1,2

3 565,0

Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

Жами:

7 258,4

Наманган вилояти бўйича жами:

20 813,2

Сирдарё вилояти

Ховос тумани кичик саноат зонаси

Газ ўтказиш
тармоғини қуриш

км

1,1

110,0

«Ўзтрансгаз» АЖ

маблағлари

«Ўзтрансгаз» АЖ

Жами:

110,0

Сирдарё вилояти бўйича жами:

110,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 09/19/524/3336-сон)