Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5621-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига 17-иловада келтирилган 2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган объектлар рўйхатига Институт биносининг техник майдонларини реконструкция қилиш ва муҳандислик-коммуникация тизимларини модернизация қилиш ишлари (кейинги ўринларда объект деб аталади) киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5621-сон Фармонига мувофиқ Институт таркибида ташкил этилган Ходимларнинг малакасини ошириш ўқув марказининг директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Институт директори ўринбосарига тенглаштирилсин.

Т/р

Лавозимлар номи**

Ходимлар тоифаси

Штат бирликлари сони

ЯТС бўйича разряди

I. Бошқарув ходимлари

1.

Бошқарма бошлиғи

Б

1

15

2.

Бош муҳандис

Б

1

14

3.

Бош бухгалтер

Б

1

13

4.

Юрисконсульт

Б

1

11

5.

Кадрлар бўйича бош мутахассис

Б

1

11

Жами бошқарув ходимлари

Б

5

II. Техник ходимлар

6.

Транспорт воситалари бўйича бош мутахассис

Т

1

10

7.

Хўжалик ва таъминот ишлари бўйича мутахассис

Т

1

9

8.

Бинодан фойдаланиш, тозалик ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутахассис

Т

1

9

9.

Бухгалтер (товар-моддий бойликлари ва иш ҳақи ҳисобчиси)

Т

1

9

10.

Радиоалоқа муҳандиси

Т

1

9

11.

Мутахассис

Т

4

8

12.

Рухсатномалар бюроси навбатчиси

Т

1

5

13.

Диспетчерлик хизмати оператори

Т

1

5

14.

Нусха кўчирувчи

Т

1

4

15.

Архивариус

Т

1

4

Жами техник ходимлар

Т

13

III. Хизмат кўрсатувчи ходимлар

16.

Автослесар

Х

1

6

17.

Олий тоифали муолажа ҳамшираси

Х

1

5

18.

Дурадгор

Х

1

4

19.

Автомашина ҳайдовчиси

Х

19***

3

20.

Ҳовли супурувчи

Х

3

3

21.

Боғбон

Х

1

3

22.

Хизмат хоналарини йиғиштирувчи

Х

23***

3

23.

Ёрдамчи ишчи

Х

3

3

Жами хизмат кўрсатувчи ходимлар

Х

52

ЖАМИ ХОДИМЛАР

70

1. 1-илованинг рус тилидаги матнининг 33-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 2-илованинг рус тилидаги матнига қуйидаги таҳрирдаги 69-позиция қўшилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази