Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш ишларини ташкил этиш

3-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишга тайёргарлик кўриш

4-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича дала ишларини ташкил қилиш

5-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш

6-боб. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар тузиш

7-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини якуний ведомостини тузиш

ИЛОВА
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш тартиби СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ҳамда «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини доимий кузатиб бориш, қишлоқ хўжалиги экинларининг минерал ўғитларга бўлган илмий талабини аниқлаш учун агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш, минерал ўғитлардан тупроқнинг ҳолати ва экин турига мувофиқ контурлар кесимида табақалаштириб фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2019 йилдан бошлаб суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тупроғини, ҳар йили умумий майдоннинг камида 20 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб, таҳлил қилиш ва агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш;

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Масъуллар

Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий тадқиқот ишларини такомиллаштириш

1.

Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ҳамда картограммаларини тузиш бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

июль

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Наманган вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

июль ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Навоий ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари

3.

Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

январь ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

4.

Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

январь ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

5.

Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

январь ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

6.

Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил

январь ― декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш

7.

Экспортга чиқариладиган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (мева, сабзавот, полиз ва бошқалар) таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқлари бўйича таҳлил хулосаларини олиш мақсадида лабораторияларни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш.

2019 йил

июль-август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ

8.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузлари қолдиқларини аниқлаш мақсадида дала шароитида намуналар олиб, лаборатория таҳлиллари асосида хулосалар бериш тизимини жорий этиш.

2019 йил

сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,
«Ўзстандарт» агентлиги

9.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг пишиб етилиши даврида омборга киритишдан, савдога чиқаришдан ва қайта ишлашдан олдин маҳсулотлар таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузлари қолдиқларини аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш.

доимий

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,
фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари

Қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлигини белгилаш

10.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун қишлоқ хўжалиги экинларини норматив ҳосилдорлигини амалдаги тартибга асосан тупроқлар ўртача бонитет бали билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет балига мос норматив ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ҳисоблаб чиқиш.

ҳар йили

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази