Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Топширилган пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича харажатларга кредит ажратиш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан уруғчилик кластерларига кредит ажратилади;
уруғчилик кластерларига Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарори 2 ва 13-бандлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарори 2-бандида назарда тутилган имтиёз ва шартлар татбиқ этилади;

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Кўриб чиқиш муддати

1-босқич

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

«Ўздонмаҳсулот» АК Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда

Ташкил этилаётган уруғчилик кластерлари таркибига ўтказилаётган пахта тозалаш корхоналари, пахта ва бошоқли дон уруғликлари тайёрлаш цехлари бино ва иншоотлари рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили
20 мартга қадар

2-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Танлов асосида вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда уруғчилик кластерини ташкил этиш бўйича инвесторларни аниқлаш.

Ҳар йили
1 апрелга қадар

3-босқич

Уруғчиликни ривожлантириш маркази, инвестор

Уруғчилик кластерини ташкил этиш.

Ҳар йили
10 апрелга қадар

4-босқич

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

«Ўздонмаҳсулот» АК Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда

Уруғчилик кластерларига ўтказилаётган пахта тозалаш ҳамда дон корхоналарининг уруғлик чигит ва уруғлик дон тайёрлаш цехлари ҳамда мол-мулкларини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш.

Ҳар йили
10 июлга қадар

5-босқич

Уруғчиликни ривожлантириш маркази, инвестор билан биргаликда

«Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК билан уруғлик чигит ва уруғлик дон тайёрлаш цехларини сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномалар тузиш.

Ҳар йили
20 июлга қадар

6-босқич

Уруғчиликни ривожлантириш маркази

Уруғчилик кластерларига уруғлик чигит ва уруғлик дон тайёрлаш цехларини, шунингдек, уларнинг бошқа мол-мулкларни ўтказиш.

Олди-сотди шартнома тузилгандан сўнг, бир ой муддатда

7-босқич

Инвестор

Пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш, уруғлик тайёрлаш, тупроқ ва иссиқхонада қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етиштириш комплекслари ва ишлаб чиқариш қувватларини уруғчилик кластерларига ўтказиш.

Ҳар йили
15 июлга қадар

8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари эгалари кенгаши,

Марказ

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари рўйхатини аниқлаш ҳамда:

уруғлик пахта хом ашёси етиштирувчи субъектлар ва уруғчилик кластерлари ўртасида уруғлик пахта хом ашёси етиштириш;

сабзавот, полиз, озуқа ва мойли экинлар уруғликларини етиштирувчи субъектлар ва уруғчилик кластерлари ўртасида сабзавот, полиз, озуқа ва мойли экинлар уруғликларини етиштириш;

бошоқли дон экинлари уруғликлари етиштирувчи субъектлар ва уруғчилик кластерлари ўртасида бошоқли дон уруғликлари етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузиш.

Ҳар йили
1 февралга қадар









Ҳар йили
1 сентябрга қадар

б) танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган танлов муддатидан бир ойдан кечиктирмасдан танлов ҳужжатларини тақдим этган барча иштирокчиларни ёзма огоҳлантирган ҳолда, шунингдек, Низомнинг 20-бандида кўзда тутилган ахборот ресурсларида эълон қилган ҳолда танлов таклифларини тақдим этиш муддатларини узайтириш ёки танлов ўтказиш муддатларини ўзгартиш бўйича қарор қабул қилиш;
18. Танлов ўтказиш мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда ва Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Танлов эълон қилиш.

Заруратга
кўра

2-босқич

Талабгор

Низом талабларига мувофиқ ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни (кейинги ўринларда Ариза деб аталади) Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этиш.

Танлов эълон қилингач
10 календарь кунида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Аризанинг низом талабларига мувофиқлигини текшириш, низом талабларига мувофиқ бўлмаганда аризани талабгорга қайтариш.

Бир календарь кунида

4-босқич

Танлов
комиссияси

1. Иккитадан кам бўлмаган талабгордан ариза келиб тушганда, танлов ўтказиш, танлов натижасига кўра ғолибни аниқлаш ва қарор қабул қилиш.

2. Бир иштирокчидан ариза келиб тушганда аризани низом талаблари асосида кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.

Етти календарь кунида

Беш календарь кунида

5-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий веб-сайтида қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш орқали танлов иштирокчиларини хабардор қилиб бориш.

Қарор қабул қилинган кунда

6-босқич

Уруғчиликни ривожлантириш маркази,
инвестор

Уруғчилик кластери ташкил этиш

Икки ой мобайнида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази