Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли хужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлаш

3-боб. Паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш

4-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш учун давлат божларини қоплаш тартиби

5-боб. Якуний қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш, паспорт ва яшаш гувоҳномасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли хужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21 ва 3081-моддаларига асосан ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома билан судга мурожаат қилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомга асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг паспорт ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштириши учун давлат божлари туман (шаҳар) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) талабномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Реабилитация марказининг
штампи

________________ туман (шаҳар)
ички ишлар органи бошлиғига

20___йил «____» ____________ ___________________________-сон


ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ВАҚТИНЧАЛИК
МАЪЛУМОТНОМА

Фуқаро_________________________________________________________________

Расм учун жой

(туғилган вақти ва жойи)

___________________________________________________________________нинг

(Ф.И.О.)

20___ йил « ___ «___________да ______________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган ____ ______________ - рақамли ________________________________

(паспорт ёки яшаш гувоҳномаси)

йўқолганлиги маълум бўлди. Шу сабабли, ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ______________________ расмийлаштириб беришингиз сўралади.

(паспорт ёки яшаш гувоҳномаси)

Амал қилиш муддати «____» ___________________ 20____ й.
Реабилитация маркази бошлиғи____________________________

(Ф.И.О.)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази