Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорини ижро этиш юзасидан, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция блокларида геология-қидирув ишлари ҳажмларини кенгайтириш ва истиқболли углеводород хомашё конларини ишга туширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 майдаги ПҚ-2962-сон қарорига мувофиқ қўшма корхона томонидан лойиҳани жадал молиялаштириш ҳисобига Урга, Чандир ва Оқчалоқ гуруҳи конлари ўзлаштирилиб, суткасига 3,8 млн куб м табиий газ, 110 тонна газ конденсатини қазиб чиқариш қувватига эга бўлган 40 та қудуқ ишга туширилганлиги, шунингдек, 293,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорига мувофиқ «Natural Gas-Stream» МЧЖ ҚКнинг 243,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ва «Bank GPB International S.A.» (Люксембург) тижорат банкининг 458,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобига молиялаштириладиган умумий қиймати 701,4 млн АҚШ долларилик инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Илова рус тилидаги матнда берилган.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази