Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

ИЛОВА
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Суғурта шартномасини тузиш тартиби

3-боб. Экинлар ҳолатининг мониторингини ўтказиш

4-боб. Мониторинг натижаларини расмийлаштириш

5-боб. Суғурта ҳодисаси ва суғурта товонини тўлаш тартиби

6-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш ва суғурта ҳодисаси юз берганда уларга суғурта товонларини тўлаш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
20___ йил «____» ___________да тузилган _______-сон суғурта шартномасига асосан пахта хом ашёси (бошоқли дон экинлари) ҳосили бўйича суғурта товонини ҳисоблаш жадвали

3-ИЛОВА
______ йил ҳосили учун аниқланган суғурта товонларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисоб-китоби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги 149-сон ҳамда «Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги 959-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларини турли табиий офатлар натижасида кўриладиган зарарлардан суғурталаш орқали ҳимоялаш тизимини амалиётга кенг жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ишчи гуруҳлар — Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича харажатларни кредитлаш ва топширилган маҳсулот учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом асосида туман ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигида ташкил этиладиган ишчи гуруҳ;
ҳодиса (ҳодиса тавсифи ва етказилган зарар сабабларига кўра) ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ташкилотлар томонидан тасдиқланган маълумотнома.
26. Суғурта товони миқдори ушбу Низомга 2-иловада келтирилган жадвал асосида, суғурта қилдирувчининг жами экин майдонидан олинган ялпи ҳосили (тайёрлов корхонаси маълумотномалари асосида) ва тушган суғурта мукофоти миқдори ҳисобга олинган ҳолда, суғурта пули (суғурта жавобгарлиги) доирасида ҳисобланади.
28. Суғурта қилдирувчи томонидан ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ҳамда ёзма ариза суғурта даври якуни бўйича суғурталовчининг тўлов комиссиясига тақдим этилади. Тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг тўлов комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, суғурта товонини тўлаш ёки тўлашни рад этиш тўғрисида 15 кун муддатда қарор қабул қилинади.
29. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш ёки тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товони тўлаш тўғрисида ариза тақдим этган вақтдан бошлаб ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган муддатдан кечиктирмай хабар қилиниши керак ва товон тўлаш рад этилганда, қарорда рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим.

Босқич

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддат

1-босқич

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъекти, суғурта ташкилоти, тижорат банки

Суғурталовчига суғурта мукофотини тўлайди

Суғурта шартномаси тузилгандан сўнг 30 иш куни ичида

2-босқич

Суғурта ташкилоти

Суғурта қилдирувчига суғурта полисини тақдим этади

Суғурта мукофоти тўлангандан сўнг 3 иш куни ичида

3-босқич

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъекти, суғурта ташкилоти

Суғурта ҳодисасини келтириб чиқарувчи ҳолатлар тўғрисида суғурталовчига хабарнома беради

Суғурта ҳодиса аниқланган кундан сўнг 10 иш куни ичида

4-босқич

Суғурта ташкилоти, Ишчи гуруҳлар

Экинга етказилган зарарни жойида ўрганиб чиқади ва далолатнома тузади

Хабарнома берилган сўнг 10 кун ичида

5-босқич

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъекти, суғурта ташкилоти

Ҳосилдан кўрилган зарарни қоплаш бўйича суғурталовчига ёзма ариза билан мурожаат қилади

Суғурта даври якуни бўйича

6-босқич

Суғурта ташкилоти

Суғурта қилдирувчининг тақдим этган ҳужжатлари асосида тегишли қарор (суғурта товони тўлаш ёки тўлашни рад этиш) қабул қилади

Ариза тақдим этилган кундан бошлаб 15 кун муддатда

7-босқич

Суғурта ташкилоти, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъекти

Суғурта қилдирувчига аниқланган товонни тўлаб беради (жами тушган суғурта мукофотининг 80 фоизигача миқдорда)

5 иш куни ичида

8-босқич

Суғурта ташкилоти

Суғурталовчи томонидан аниқланган жами суғурта товонларининг 80 фоиздан ошган қисмини қоплаш мақсадида бюджет субсидияси ажратилиши учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли ҳисоб-китобни тақдим этади

Заруратга кўра

9-босқич

Молия вазирлиги

Маълумотни ўрганиб чиқиб, суғурталовчига суғурта товонларини тўлаш учун бюджет субсидиясини ажратиш тўғрисида хулоса тайёрлайди

15 кун муддатда

10-босқич

Молия вазирлиги

Аниқланган суғурта товонларининг 80 фоиздан ошган қисмини қоплаш учун суғурталовчига бюджет субсидиясини ажратади

10 кун муддатда

11-босқич

Суғурта ташкилоти, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъекти

Бюджет субсидияси ҳисобидан суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаб беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади

5 кун муддатда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази