04.06.2019 йилдаги ПФ-5738-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шаҳарларнинг резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, бу борадаги стратегик ва энг муҳим истиқболли вазифаларни самарали ҳал этишда давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида иловага мувофиқ 12 та штат бирликдан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими (кейинги ўринларда бўлим деб юритилади) ташкил этилсин ва унинг фаолияти бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан мувофиқлаштирилиши белгилансин.
шаҳарларда «Обод маҳалла» дастури, шу жумладан муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик суви ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жойлар қуриш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


Республика бўйсунувидаги шаҳарларни

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимининг мудири


Бўлим мудирининг
ўринбосари



Ангрен шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Бекобод шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Чирчиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Ширин шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Зарафшон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1



Шарғун шаҳарчасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Дастур ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Таҳлилий маълумотларни умумлаштириш
ва маълумотлар базасини шакллантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Инспектор

1