Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Рейтинг балларини ҳисоблаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари асосида амалга оширилади.

Босқич

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида тегишли жадваллар ишлаб чиқилади ва тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади.

олий таълим муассасалари фаолияти ўрганилаётган (рейтинги аниқланаётган) йилнинг 20 декабрига қадар


2-босқич

Вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари

Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар асословчи ҳужжатлари билан биргаликда Давлат инспекциясига тақдим этилади.

ҳар йили 1 февралга қадар


3-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, соҳалар бўйича жалб қилинадиган мутахассис-экспертлар

Рейтингни аниқлашга оид маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида улар таҳлил қилинади (ўрганиб чиқилади).

ҳар йили 1 апрелга қадар


4-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ўрганилган маълумотлар танишиб чиқиш ва тасдиқлаш учун олий таълим муассасаларига юборилади.

ҳар йили 10 апрелга қадар


5-босқич

Олий таълим муассасалари ректорлари,

Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари

Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар тасдиқланган ҳолда Давлат инспекциясига тақдим этилади.

ҳар йили 1 майга қадар

6-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

олий таълим муассасаларининг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари

Рейтингни аниқлаш жараёнида:

1. Профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тил ва ахборот-коммуникация технологияларига оид билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ўтказилади.

2. Талабаларнинг мутахассислик фанларига оид билим даражасини аниқлаш мақсадида назорат ишлари (тест синовлари) ва олий таълим муассасаларидаги таълим сифатини ўрганиш юзасидан сўровнома ўтказилади.

ҳар йили май-июнь ойларида


7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Олий таълим муассасалари битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларини аниқлаш мақсадида иш берувчилар ўртасида сўровнома ўтказилади.

ҳар йили 20 июлга қадар


8-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Рейтингни аниқлашга оид тўпланган маълумотлар, ўтказилган сўровномалар ва назорат ишлари натижалари асосида олий таълим муассасаларининг рейтинг баллари ҳисобланади.

ҳар йили 20 — 30 июлда


9-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ҳисобланган рейтинг баллари асосида олий таълим муассасаларининг рейтинги тузилади.

ҳар йили 1 августга қадар


10-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

оммавий ахборот воситалари

Рейтинг натижалари Давлат инспекциясининг веб-сайтида эълон қилинади ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.

ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай

Т/р

Рейтинг индикаторлари

Балл

ЖАМИ:

100

I. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолияти

40

1.

Дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори, фан доктори (DSc) илмий даражасини олган профессор-ўқитувчилар улуши (асосий штатдаги профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида)

3

2.

Рейтингни аниқлаш йилида дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида ўқув машғулотлари (маърузалар, амалий машғулотлар, семинар-тренинглар) ўтказган профессор-ўқитувчилар улуши (асосий штатдаги профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида)

2

3.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти (асосий штатдагилар бўйича фоизда), шу жумладан:

3

а) фан доктори, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга (шунингдек, илмий даражага эга бўлмай профессор илмий унвонини олган ёки унга тенглаштирилган) профессор-ўқитувчилар улуши

2

б) фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга (шунингдек, илмий даражага эга бўлмай доцент илмий унвонини олган ёки унга тенглаштирилган) профессор-ўқитувчилар улуши

1

4.

Профессор-ўқитувчилар томонидан ҳимоя қилинган докторлик (PhD ва DSc) диссертациялари сони

6

5.

Халқаро кўрсаткичларга кўра олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари нашрларига иқтибослар («Web of Science», «Scopus» ва «Google Scholar» базалари бўйича, сўнгги 5 йилда)

9

6.

Рейтингни аниқлаш йилида халқаро илмий журналларда ва маҳаллий илмий нашрларда («Web of Science», «Scopus» базасига ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган журналларда) чоп этилган мақолалар (бир нафар профессор-ўқитувчи ҳисобига), шу жумладан:

5

а) халқаро журналлардаги илмий мақолалар

3

б) республика илмий журналларидаги илмий мақолалар

2

7.

Олий таълим муассасасида илмий-тадқиқот фаолияти ва илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга тақдим этиш асосида олинган маблағлар ҳажми ёки бошқа номоддий кўрсаткичлар (ижтимоий самарадорлик) (бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган), шу жумладан:

4

а) хорижий илмий-тадқиқот марказлари грантлари ва хорижий илмий фондлар буюртмалари ҳисобига олинган маблағлар (бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган маблағ)

2

б) соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган илмий-тадқиқот (илмий-ижодий) фаолиятидан олинган молиявий маблағлар (бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган маблағ)

1

в) давлат грантлари асосида ўтказилган илмий тадқиқотлардан олинган маблағлар (бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган маблағ)

1

8.

Профессор-ўқитувчиларнинг билим даражаси, шу жумладан:

4

а) хорижий тиллар бўйича

2

б) ахборот-коммуникация технологиялари бўйича

2

9.

Рейтинги аниқланаётган йилда бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги, шу жумладан:

4

а) чоп этилган монографиялар сони

2

б) ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентлар (тегишли ташкилотлар томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида)

1

в) ахборот-коммуникация технологияларига оид дастурлар ва электрон маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган турли материаллар

1

II. Ўқув-методик ишлар ва ўқитиш сифати

30

10.

Олий таълим муассасаларида таълим бериш сифати даражаси ва ижтимоий-маънавий муҳит (талабалар ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижалари асосида), шу жумладан:

7

а) таълим олиш учун яратилган шароитлар

2

б) дарсларнинг сифати

2

в) талабалар билимининг холисона баҳоланиши

1

г) таълим муассасасидаги ижтимоий-маънавий муҳит

2

11.

Ҳисобот йилида олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари томонидан ёзиб тайёрланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган дарсликлар ва ўқувқўлланмалари, шу жумладан:

8

а) дарсликлар

6

б) ўқув қўлланмалари

2

12.

Рейтинг аниқланаётган йилда хорижий профессор-ўқитувчилар ва талабалар улуши (тегишли равишда умумий сонга нисбатан фоизда), шу жумладан:

7

а) хорижий профессор-ўқитувчилар

3

б) хорижий талабалар

4

13.

Ҳисобот йилида хорижий олий таълим муассасалари билан алмашув дастурлари, конференциялар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида ўқитувчилар ва талабаларнинг иштирок этганлиги, шу жумладан:

5

а) академик алмашув (талабалар томонидан)

3

б) халқаро конференциялар, семинарлар, илмий ёки ўқув лойиҳаларида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг иштироки

2

14.

Таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича хорижий тилда ўқитиладиган фанлар салмоғи (мутахассислик фанларининг жами сонига нисбатан фоизда)

3

III. Талабалар билими ва битирувчилар сифати

30

15.

Талабаларнинг билим даражаси (назорат ишлари натижалари асосида)

9

16.

Битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражаси (битирганидан сўнг 6 ой ичида)

9

17.

Олий таълим муассасалари битирувчилари билим ва кўникмалари сифати ҳақида иш берувчиларнинг баҳоси (сўровнома асосида аниқланади)

9

18.

Рейтинг йилида халқаро ва республика олимпиадаларида, нуфузли танловларда совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган талабалар салмоғи, шу жумладан:

3

а) халқаро миқёсда

2

б) республика миқёсида

1


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази