Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддат

Масъул

I. Психологик хизмат кўрсатиш ишларини тартибга солиш ва тизимлаштириш

1.

Узлуксиз таълим тизимида психологик хизматларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун «Психологик хизмат» концепциясини яратиш.

1.Малакали мутахассислардан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантириш.

2.Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат кўрсатиш фаолиятини тизимлаштиришга қаратилган «Психологик хизмат» концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

15 июнь

2019 йил

15 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

2.

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар
ва олий таълим муассасалари психолог ходимларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини қайта кўриб чиқиш.

1.Психологик хизмат ходимларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини инвентаризациядан ўтказиш.

2.Тармоқ тариф-малака маълумотномаларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Хусусан:

бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни тезда аниқлаш;

бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни бартараф этишга қаратилган тадбирларини амалга ошириш;

тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда иш олиб бориш ва бошқалар.

2019 йил

15 июнь

2019 йил

25 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

3.

Таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат ходимлари учун методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.

1.Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш.


2.
Психологик хизмат ходимлари учун методик қўлланмалар ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва фойдаланиш учун таълим муассасаларига етказиш чораларини кўриш

2019 йил

15 июнь

2019 йил

1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

II. Олий таълим муассасаларида психология соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш ва тор йўналишлар ва мутахассисликлар жорий этиш

4.

«Педагогика ва психология» ва «Психология» бакалавриат таълим йўналишлари кесимида янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни жорий этиш.

«Педагогика ва психология» бакалавриат таълим йўналиши кесимида «Амалий психология», «Ёшлар психологияси» таълим йўналишларини;

«Психология» бакалавриат таълим йўналиши негизида «Психологик хизмат фаолиятини бошқариш», «Ижтимоий психология», «Клиник психология», «Юридик психология» таълим йўналишларини;

«Педагогика ва психология» магистратура мутахассислиги кесимида «Ташкилий психология ва коучинг технологияси», «Таълим ва бошқарувда когнитив психология», «Ривожланиш психологияси ва педагогикаси» мутахассисликларини;

«Психология» магистратура мутахассислиги кесимида «Позитив психология: оилавий консультация ва коучинг», «Ижтимоий психология
ва ижтимоий амалиёт», «Юридик ривожланиш психологияси ва шахсга йўналтирилган консультация» мутахассисликларини ташкил этиш;

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаси бўлган вазирлик
ва идоралар

5.

Психологларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида психология соҳаси бўйича қайта тайёрлаш курсаларини ташкил этиш.

1.Қайта тайёрлаш курсларининг ўқув дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқиш.

2.Қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

3. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида психология бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юзасидан ташкилий ишларни бажариш.

2019 йил

1 июль

2019 йил

1 август

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар

III. Таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг фаолиятини ташкил этиш

6.

Таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан олиб бориладиган асосий фаолият турлари ва амалга ошириладиган вазифалар, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгиловчи идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан олиб бориладиган асосий фаолият турлари ва амалга ошириладиган вазифалар, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгиловчи идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда,

профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг вазифалари ва ваколатларини аниқ белгилаб бериш;

профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан юритиладиган ҳужжатлар номенклатурасини тасдиқлаш;

профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг таълим муассасаларида фаолият юритиш тартиби;

таълим муассасаларида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан боғлиқ масалалар юзасидан профилактик тадбирларни ташкил этиш;

таълим муассасаларида таълим сифати, тарбия жараёни, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик ва улар учун ажратилган хоналарни таълим муассасаси имкониятидан келиб чиқиб оптимизация қилиш;

таълим муассасаларида профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари назарда тутиш.

2019 йил
15 июнь

2019 йил
10 июль

Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Ёшлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ишлайдиган профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакилларининг психология соҳасидаги билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш.

1. Профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун
ёш даврлари психологияси, девиант хулқ-атвор психологияси, профилактикаси ва коррекцияси асослари, ижобий психология, конфликтология ва медиация соҳаларида малака ошириш бўйича тренинг курсларини ташкил этиш.

2. Психология соҳасидаги тажрибали амалиётчи психологлар, мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тренинг курсларини ташкил этиш.

3. Профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича ишловчи масъул ходимлар ва жамоатчилик вакиллари сифатида фаолият юритувчи кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимидаги ўқув дастурларини илғор халқаро тажрибалар асосида қайта кўриб чиқиш ва янгилаш.

2019 йил

15 июнь

2019 йил

10 июль

2019 йил

1 август

Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

8.

Профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича ишловчи масъул ходимлар
ва жамоатчилик вакиллари учун ёшлар, ўқувчилар
ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ишлаш бўйича ахборотномалар ва методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.

1. Малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда ёшлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан ишлаш бўйича ахборотномалар ва методик қўлланмалар яратиш ҳамда тарқатиш.

2019 йил

15 июнь

2019 йил

10 июль

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура,

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

9.

Болалар ва катталар руҳиятидаги ўзгаришларни тезда аниқлаш, бунга олиб келган сабабларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида психолог мутахассисларини тайёрловчи олий таълим муассасалари ҳузурида «Психологик хизмат кўрсатиш лабараториялари»ни ташкил этиш.

1. «Психологик хизмат кўрсатиш лабараториялари»нинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги ижрочиларнинг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. Психология бўйича кадр тайёрловчи олий таълим муассасалари ҳузурида «Психологик хизмат кўрсатиш лабараториялари»ни ташкил этиш ҳамда уларга олий таълим муассасалари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш ҳисобига профессор-ўқитувчилари, илмий ва илмий-педагог кадрларини мутахассис сифатида жалб этиш, шунингдек талабаларнинг малакавий амалиётини «Психологик хизмат кўрсатиш лабараториялари»да ташкил этиш.

2019 йил
15 июнь

2019 йил
июлдан

бошлаб мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

IV. Бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни аниқлаш, унинг сабабларини бартараф этиш чора-тадбирлари

10.

Таълим муассасаларидаги психологик хизмат кўрсатиш хоналарини инвентаризациядан ўтказиш.

1. Таълим муассасасидаги психологик хизмат кўрсатиш хоналари ва уларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.


2. Таълим муассасаларида психологик хизмат кўрсатиш хоналарини ташкил этиш.

3. Таълим муассасаларидаги психологик хизмат кўрсатиш хоналарини босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича чоралар кўриш

2019 йил
15 июнь

2019 йил
1 август

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

11.

Психолог мутахассислар, бўлажак психолог талабалар учун ўқув ва методик адабиётлар яратилишини ташкил этиш

1.Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари базасидаги психологияга оид ўқув адабиётларнинг тиллар кесимидаги таҳлилини ва инвентаризациясини ўтказиш орқали мавжуд ўқув адабиётлари базасини шакллантириш.

2.Психологияга оид хорижий тиллардаги ўқув адабиётларни муаллифлик ҳуқуқини сақлаган ҳолда ўзбек тилига таржима қилиш ва фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалар яратиш.

3.Республикамиздаги етакчи психолог олимлардан иборат муаллифлар гуруҳини шакллантириш ва хорижий методикалардан фойдаланилган ҳолда миллийлик ва менталитетни инобатга олиб, ўзбек тилида янги ўқув ва методик адабиётлар яратилишини ташкил этиш.

2019 йил

15 июнь

2019 йил

1 сентябрь

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълим вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда

12.

Оммавий ахборот воситаларида болалар
ва ўсмирларнинг руҳиятига деструктив таъсир қилувчи медиа маҳсулотлари (кино, клип, мултфильм, реклама ва ҳоказо) чиқарилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2. Оммавий ахборот воситаларида болалар ва ўсмирларнинг руҳиятига деструктив таъсир қилувчи медиа маҳсулотлари чиқарилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш чораларини кўриш.

3. Журналистика соҳаси бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида шахс психологиясига деструктив таъсир этувчи ахборотлар тўғрисида тушунчаларни берувчи махсус курсларни ташкил этиш.

2019 йил
15 июнь


2019 йил
1 июль

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Республика маънавият
ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

13.

Вояга етмаганлар орасида психологик саломатликни кенг тарғиб этишга ва психик саломатлик билим ва кўникмаларини ёшлар ва катталарда шакллантиришга қаратилган ижтимоий, амалий, илмий ва фундаментал лойиҳалар таъсис этиш.

1. Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги грантларни бериш комиссияси томонидан танлов эълон қилиш.

2. Танлов ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш.

3. Лойиҳаларнинг самарадорлигини назорат қилиб бориш.

Алоҳида

режа асосида

Инновацион ривожлантириш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

14.

«Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон» шиори остида миллий тарғибот компаниясини амалга ошириш.

1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Ўзбекистонда давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан самарали амалга оширилган миллий ва халқаро дастурлар, ижтимоий лойиҳаларнинг илғор тажрибаларини ўрганиб, миллий тарғибот кампаниясини амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш ва ҳамкорликда тасдиқлаш.

3. «Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон» шиори остида миллий тарғибот кампаниясини амалга ошириш бўйича методик қўлланмалар, тарғибот каталоглари, флаерлар, брашюралар, кўргазмали, аудио ва видео материаллар, телевизион дастурлар, ижтимоий рекламалар (роликлар), интернет сайтлари ва блогларни яратиш.

4. Бола руҳиятидаги салбий ўзгаришларни тезда аниқлаб, бунга олиб келган сабабларни бартараф этиш, мазкур масалада ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ролини ошириш, шунингдек, ҳар бир шахснинг умумий ва оилавий психологик саломатлик бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат идоралари, нодавлат ва жамоат ташкилотларида, айниқса, маҳалла, оила ва таълим муассасаларида «Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон» шиори остида миллий тарғибот кампаниясини амалга оширилишини назарда тутган ҳолда комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

5. Ёшлар ўртасида ҳаётда ўз олдига мақсад қўйиб яшаш, муваффақиятга эришган ижобий шахслар ва образлар тўғрисида кўпроқ маълумот беришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш учун медиа-режа ишлаб чиқиш ва ушбу режага мувофиқ телекўрсатувлар, медиа маҳсулотларни яратиш.

2019 йил

15 июнь

2019 йил

15 июнь

Йил давомида

Йил давомида




Йил давомида

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази