Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида

1-ИЛОВА
«Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. «Business city» марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш тартиби

3-боб. Инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини «Business city»маркази ҳудудида жойлаштириш учун танлов ташкил этиш тартиби

4-боб. Дирекцияга ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

5-боб. Инвестиция буюртманомаларини комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби

6-боб. Инвестициялаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби

7-боб. Инвесторларга объектлар қурилиши учун ер участкалари бериш ва уларни «Business city» марказлари ҳудудида жойлаштириш тартиби

8-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш ва танлов натижаларини расмийлаштириш тартиби

9-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли туманлари ва шаҳарларида ташкил этиладиган «Business city» марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
«Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида инвесторларни танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиясининг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

5. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Кўриб чиқиш натижасига кўра тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 18 ва 20-бандларида белгиланган талабларга номувофиқ бўлган, шунингдек, инвестиция лойиҳаси тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этилмаган ва (ёки) лойиҳа «Business city» маркази концепциясига номувофиқ бўлган тақдирда, ҳужжатлар дирекция томонидан бир иш куни муддатда қайта киритиш учун камчиликларни кўрсатган ҳолда лойиҳа ташаббускорига қайтарилади.
33. Инвестициялаш тўғрисидаги битим «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги ҳамда «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бўлиши ҳамда қуйидаги асосий қисмлардан иборат бўлиши лозим:

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Тегишли туманлар ва шаҳарларда «Business city» марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар, мазкур ҳудудларнинг чегараларини аниқ кўрсатган ҳолда, келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

заруратга кўра белгиланган муддатда

2-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан «Business city» марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни амалга ошириш истиқболлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тегишли хулосаларини олган ҳолда, ўрганиб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот киритилади.

ўн кун муддатда

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижобий кўрсатмаси асосида тегишли туманлар ва шаҳарларда «Business city» марказларини ҳамда ушбу марказлар ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилинади.

уч кун муддатда

2. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тегишли хулосалари олинган ҳолда маҳаллий ва хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан «Business city» марказининг батафсил қиёфасини ўзида акс эттирувчи ва асосий кўрсаткичлари аниқ ёритилган концепцияси ишлаб чиқилиши ҳамда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши таъминланади.

икки ой муддатда

4-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан киритилган «Business city» марказининг якуний концепцияси тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот берилади ҳамда келишилади.

уч кун муддатда

5-босқич

«Business city» маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси

1. «Business city» маркази қурилиши учун танланган ҳудудда ер участкалари ва бошқа мол-мулк олиб қўйилиши, уй-жойлар, нотурар жой бино ва иншоотлар бузилиши сабабли мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш, ҳудудларни тозалаш, ер ишларини бажариш, муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг майдондаги ички тармоқларини қуриш, умумий фойдаланиладиган ҳудудларни ободонлаштириш, реклама компаниялари ва тақдимот тадбирларини ўтказиш, шунингдек, маҳаллий, хорижий консалтинг ва архитектура компаниялари хизматлари учун зарур бўладиган харажатлар миқдорига аниқлик киритилади.

2. Жалб этилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган «Business city» марказининг якуний концепциясига мувофиқ танланган ҳудудни тегишли лотларга ажратилади.

бир ой муддатда

6-босқич

«Business city» марказлари ҳудудида инвесторларни танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияси

«Business city» маркази қурилиши учун танланган ҳудуднинг ишлаб чиқилган концепцияга мувофиқ ажратилган лотлари сони ва инвесторларга бериладиган ер участкалари ўлчамларига мутаносиб улушларда тўланиши лозим бўлган маблағлар миқдори белгиланган тартибда дирекция томонидан аниқлаштирилади ҳамда комиссия муҳокамасида кўриб чиқиб тасдиқланади.

бир ҳафта муддатда

7-босқич

«Business city» маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси

1. Танловолди барча жараёнлар амалга оширилгандан сўнг дирекциянинг ўз расмий веб-сайтида «Business city» марказининг концепцияси жойлаштирилади.

беш кун муддатда

2. Танлов ўтказилишидан олдин маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида «Business city» маркази қурилиши бўйича танлов тўғрисида эълонлар жойлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари орқали «Business city» маркази қурилиши бўйича танлов тўғрисида хорижий давлатларда тарғибот ишлари амалга оширилади.

танлов кунидан камида ўттиз кун олдин

8-босқич

Лойиҳа ташаббускорлари

Лойиҳа ташаббускорлари томонидан инвестиция таклифини «Business city» ҳудудига жойлаштириш учун белгиланган шаклга мувофиқ тўлдирилган буюртманома ҳамда унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар дирекцияга тақдим этилади.

белгиланган муддатларга қадар

9-босқич

«Business city» маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси

Тақдим этилган буюртманома ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни Низом талабларига мувофиқлиги кўриб чиқилади ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда, таклиф этилаётган инвестиция таклифини кўриб чиқиш бўйича комиссия раисига ахборот киритилади.

буюртманома тақдим этилган кундан сўнг икки кун муддатда

10-босқич

«Business city» марказлари ҳудудида инвесторларни танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияси

1. «Business city» маркази ҳудудига жойлаштириш учун энг яхши инвестиция таклифларини танлаш тегишли мезонлар асосида белгиланган муддатларда комиссия йиғилишларида кўриб чиқилади.

белгиланган муддатларда

2. Комиссиянинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш тўғрисидаги қарори комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан оддий кўпчилик овоз асосида қабул қилинади ҳамда йиғилиш ўтказилгандан сўнг баённома билан расмийлаштирилади.

танлов ўтказилгандан сўнг беш кун муддатда

11-босқич

«Business city» маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси, Лойиҳа ташаббускори

1. Инвестиция таклифи маъқулланган инвестор ва дирекция ўртасида инвестициялаш тўғрисида битим расмийлаштирилади.

2. Лойиҳа ташаббускори ва дирекция ўртасида «Business city» маркази ҳудудида инвестициялаш тўғрисида расмийлаштирилган битим белгиланган тартибда тегишли дирекцияда рўйхатга олинади ҳамда рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга киради.

баён тасдиқлангандан сўнг беш кун муддатда

12-босқич

Лойиҳа ташаббускорлари

Инвестициялаш тўғрисидаги битимга мувофиқ лойиҳа ташаббускори томонидан «Business city» маркази ҳудудидан ажратилаётган ер участкаси ўлчамларига мутаносиб равишда тегишли маблағлар дирекция ҳисоб рақамига ўтказилади.

битимда белгиланган муддатларда

13-босқич

«Business city» маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси

Инвестициялаш тўғрисидаги битим кучга кирган кундан эътиборан, агар битимда бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, дирекция томонидан «Business city» маркази ҳудудидан қурилиш учун инвесторга ер участкаси бериш тўғрисида тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига илтимосномалар киритилади.

битим кучга киргандан сўнг беш кун муддатда

14-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлар

Дирекциянинг тегишли илтимосномалари келиб тушгандан сўнг инвесторга режалаштирилган лойиҳа доирасида қурилишни амалга ошириш учун белгиланган шартлар асосида илтимосномада кўрсатилган муддатдан кам бўлмаган муддатга ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинади.

бир ҳафта муддатда

1.

(лавозимига кўра)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси

2.

(лавозимига кўра)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

(лавозимига кўра)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари

4.

(лавозимига кўра)

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

5.

(лавозимига кўра)

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси, Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

6.

(лавозимига кўра)

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

7.

(лавозимига кўра)

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

8.

(лавозимига кўра)

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи

9.

(лавозимига кўра)

«Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари

10.

(лавозимига кўра)

«Business city» марказини қуриш ва ундан фойдаланиш Дирекцияси раҳбари, Комиссия ишчи органи


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази