31.05.2019 йилдаги 451-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармонига мувофиқ ҳамда лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида фаолият олиб борадиган мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилмаган ташкилотларга уларда фаолият юритадиган раҳбар ва мутахассислар, ишчи касб эгаларининг ҳар беш йилда камида бир марта малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаб бориш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 09/21/119/0190-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган малака ошириш жараёни схемаси бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
36. Якуний назоратдан ўтган малака ошириш курслари тингловчиларига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган сертификат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

Муддати


1-босқич

Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар

(буюртмачи)

Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар буюртманомаларни шакллантиради ва курсларда таълим олишга номзодлар рўйхатини малака ошириш таълим муассасасига тақдим этади.

Ҳар йили,20 ноябрга қадар


2-босқич

Малака ошириш таълим муассасалари

(ижрочи)

Малака ошириш таълим муассасалари томонидан номзодлар рўйхати ва гуруҳлари (йўналишларда 10 — 25 нафар тингловчи) шакллантирилади.

Гуруҳлар шаклланиши билан бир иш кунида


3-босқич

Малака ошириш таълим муассасалари

(ижрочи)

Малака ошириш таълим муассасаси малака ошириш курслари бошланиши тўғрисида буюртмачини беш кун олдин хабардор қилади.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ


4-босқич

Малака ошириш таълим муассасалари

(ижрочи)

Малака ошириш таълим муассасалари йиллик режа ва рўйхат бўйича (шартнома асосида) ўрнатилган тартибда тингловчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этади.

Келишилган ҳолда тасдиқланган йиллик режа асосида


5-босқич

Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар

(буюртмачи)

Буюртмачи тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича тингловчилар учун белгиланган муддатларда шартнома шартларини бажаради ва курсларда тингловчиларни қатнашишини таъминлайди.

Келишилган ҳолда тасдиқланган йиллик режа асосида


6-босқич

Малака ошириш таълим муассасаси (ижрочи)

Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ таълим муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Тингловчининг курсларга ўз вақтида келмаганлиги (3 кун давомида курсларга келмаса курсдан четлатилади) тўғрисида жўнатувчи томонга ва ваколатли давлат органига хабар беради.

Ўқув жараёни бошланиши санасидан уч иш куни давомида


7-босқич

Малака ошириш таълим муассасаси (ижрочи)

Малака ошириш муддати буюртмачилар таклифига кўра, йўналишига қараб бир ҳафтага 36 академик соат, икки ҳафтага 72 академик соат ва бир ойлик курслар учун 144 академик соат этиб белгиланади.

Ўқув жараёни маъруза, амалий машғулот, семинар тренинг, кўчма машғулот, малака амалиёти, маҳорат дарслари ва бошқа шаклларда олиб борилади.

Тасдиқланган режа-жадвалга

мувофиқ


8-босқич

Таълим муассасаси (ижрочи), Давлат аттестация комиссияси, тингловчи (буюртмачи)

Ўқув курсининг йўналиши ва муддатига қараб якуний назорат қуйидаги шаклларда ўтказилади:

— 36 ва 72 академик соат бўлган ўқув курсларда ўқиган мутахассислар учун якуний тест синовлари шаклида;

— 144 академик соат бўлган ўқув курсларда ўқиган мутахассислар учун битирув иши шаклида;

— 36 ва 72 академик соат бўлган ўқув курсларда ўқиган ишчи касб эгалари учун амалий имтиҳон шаклида.

Тасдиқланган режа-жадвалга

мувофиқ


9-босқич

Таълим муассасаси (ижрочи), Давлат аттестация комиссияси

Мутахассислар учун якуний тест синови ёки битирув иши ёхуд ишчи касб эгалари учун амалий имтиҳоннинг умумий 100 баллидан камида 55 балл (55%) тўплаган тингловчи курсни тугатган ҳисобланади ва тингловчига давлат намунасидаги «Сертификат» берилади.

Малака ошириш курсидан ўтган тингловчига бир иш куни мобайнида сертификат берилади, ўта олмаган тингловчилар рўйхати эълон қилинади.


10-босқич

Таълим муассасаси (ижрочи), Давлат аттестация комиссияси, тингловчи (буюртмачи)

Якуний назоратга ажратилган 55 баллдан (100 баллнинг 55%) кам балл тўплаган тингловчи малака ошириш курсидан ўтмаган ҳисобланади. Малака ошириш курсидан четлатилган ва якуний назоратдан ўтмаган тингловчилар бир йил мобайнида курслардан такроран ўтади.