30.05.2019 йилдаги ПФ-5732-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 июлдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4451-сон Фармонининг 1-бандидаги «Маҳалла посбони» раҳбарларига» сўзлари «профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2050-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари» сўзлари «профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
йигирма тўққизинчи хатбошидан «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўттизинчи — ўттиз тўртинчи хатбошилар тегишлича ўттиз биринчи — ўттиз бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
23-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.