28.05.2019 йилдаги 440-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
51. Натижаларга эришиш даражаси ва уларнинг самарадорлиги мақсадли кўрсаткичлари иловада тақдим этилган Концепцияда кўзда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишининг доимий мониторинги асосида баҳоланади.

Т/р

Мақсадли кўрсаткич

Ўлч. бир.

Ҳақиқий қиймат

Мақсадли қийматлар

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

1.

Давлат эталонларининг сони

бир.

12

21

23

28

33

33

2.

Халқаро ўлчов ва тарозилар бюросининг базасида қайдланган Ўзбекистон Республикаси калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари тўғрисидаги ёзувлар сони

бир.

-

-

3

7

13

18

3.

Давлатлараро даражада ўтказиладиган солиштиришлар сони

бир.

6

8

11

15

19

22

4.

Бошланғич намунавий ўлчаш воситалари (ишчи эталонлар) миқдори

бир.

151

164

188

206

225

234

5.

Миллий даражада ўтказиладиган солиштиришлар — лабораториялараро солиштиришлар сони

бир.

17

19

22

24

27

32

6.

Давлат метрология хизмати органларида қўлланадиган ўлчаш техникаси умумий миқдоридаги замонавий ўлчаш техникаси улуши

%

9,7

11,8

14,1

16,1

18,1

18,8

7.

Республика саноатида фойдаланиладиган ўлчаш воситаларининг метрологик текширув билан қамраб олинганлиги

%

87,6

89,1

92,3

94,5

95,2

96,1

8.

Калибрлаш ишлари ҳажмининг қиёслаш ишларига нисбати

%

0,01

3

8

15

23

30

9.

Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш мақсадида бажарилаётган илмий тадқиқот ишларининг сони

бир.

1

2

3

5

6

7

10.

Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш соҳасида давлат стандартларини ишлаб чиқиш

бир.

164

178

183

191

202

207

11.

Ишлаб чиқилган (янги ўзлаштирилган) калибрлаш усулларининг сони

бир.

40

69

102

137

174

211

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш миллий тизимининг ҳуқуқий базасини халқаро нормалар билан такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада метрология хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

2019 й.
май

«Ўзстандарт» агентлиги,
манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

2.

Ўлчашларни бажариш усулларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 й.
декабрь

«Ўзстандарт» агентлиги

3.

Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва қиёсий баҳолаш асосида республикада ўрамларга қадоқланган товарларнинг метрологик текшируви
ва назоратини амалга ошириш бўйича услубий кўрсатма тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 й.
сентябрь

«Ўзстандарт» агентлиги

II. Ўзбекистон Республикаси давлат метрология хизмати тузилмасини такомиллаштириш

4.

Давлат-хусусий шериклик шартларида ўлчаш воситаларини калибрлашни амалга оширадиган, аккредитацияланган янги ўлчаш лабораторияларини ташкил этиш.

Таклифлар тайёрлаш

2019 й.
сентябрь

«Ўзстандарт» агентлиги,
манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

5.

Метрология бўйича илмий-техник комиссия ташкил этиш.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг буйруғи

2019 й.
июнь

«Ўзстандарт» агентлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Метрология хизматларининг сифатини бошқариш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек, метрология бўйича хизматлар сифатидан мамнунликни баҳолаш механизмларини яратиш.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг буйруғи

2019 й.
декабрь

«Ўзстандарт» агентлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Республика давлат метрология хизмати ходимларининг салоҳиятини кучайтириш.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг буйруғи

2019 й.
декабрь

«Ўзстандарт» агентлиги

8.

«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси тизимида Физик константалар ҳамда модда ва материаллар ҳақида стандарт ахборот маълумотлар хизматини, шунингдек, путур етказмайдиган текширув хизматини ташкил этиш.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг буйруғи

2020 й.
июнь

«Ўзстандарт» агентлиги

9.

«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси тизимида Вақт шкаласини юритиш ишларини амалга оширадиган вақт ва частота хизматини ташкил этиш.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг буйруғи

2022 й.
июнь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

III. Техник базани такомиллаштириш ва модернизациялаш

10.

Замонавий илмий-техник тараққиёт нуқтаи назаридан «Ўзстандарт» агентлиги бўлинмаларининг ўлчаш воситалари паркини режали янгилаш.

Модернизациялаш ва қайта жиҳозлаш дастури

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,
Молия вазирлиги

11.

Ўзбекистон Республикасида ионли нурланиш иккиламчи эталонлари дозиметрик лабораториясини ташкил этиш.

Грант маблағларини ўзлаштириш режаси

2020 й.
декабрь

«Ўзстандарт» агентлиги,
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

12.

Давлат метрология хизматларининг аккредитация доирасини босқичма-босқич кенгайтириш ва техник паркининг янгиланишини ҳисобга олган ҳолда янги ўлчаш усулларини ўзлаштириш.

Тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

13.

Замонавий ўлчаш лабораторияларини ташкил этиш учун грантлар жалб қилиш.

Таклифлар тайёрлаш

2019 — 2023 йй.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

VI. Ўлчаш воситаларини калибрлаш тизимини такомиллаштириш

14.

Ўзбекистон Республикаси Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимини ўлчаш воситаларини калибрлаш ишларини ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича такомиллаштириш.

«Ўзстандарт» агентлиги қарори

2019 й.
июнь

«Ўзстандарт» агентлиги

15.

Халқаро стандартлар талаблари билан уйғунлаштириш мақсадида O‘z DSt 8.029:2017 «Ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини калибрлаш. Асосий қоидалар» давлат стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

«Ўзстандарт» агентлиги қарори

2019 й.
сентябрь

«Ўзстандарт» агентлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

16.

Кейинчалик зарур эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш мақсадида ўлчаш воситаларини калибрлаш хизматларидаги эҳтиёжларни таҳлил қилиш.

Жамлама ахборот

2019 й.
июнь

«Ўзстандарт» агентлиги

17.

Халқаро стандартлар ва тавсиялар билан уйғунлаштирилган, ўлчаш воситаларини калибрлаш усулларини тартибга солувчи давлат стандартларини ишлаб чиқиш.

Режа-жадвал

2019 й.
декабрь

«Ўзстандарт» агентлиги

18.

Намунавий ўлчаш воситалари паркининг янгиланишини ҳисобга олган ҳолда, халқаро талаблар асосида қиёслаш ва калибрлаш усулларини ишлаб чиқиш.

Стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар

2020 й.
март

«Ўзстандарт» агентлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

19.

COOMET томонидан ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ масса ўлчовлари, босим ва ҳарорат катталиклари лабораторияларига Сифат менежменти тизимини эътироф этиш гувоҳномасини олиш.

Эътироф этиш гувоҳномаси

2020 й.
июнь

«Ўзстандарт» агентлиги

20.

Институтнинг калибрлаш ва ўлчаш имкониятларини асосий солиштиришлар маълумотлар базасида чоп этиш мақсадида CIPM маслаҳат қўмиталари ёки минтақавий метрология ташкилотларининг техник қўмиталари томонидан ташкил этиладиган асосий ва қўшимча солиштиришларда иштирок этиш.

Режа-жадвал

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

21.

Солиштиришлар «пилоти» томонидан солиштириш натижаларига ишлов бериш ва солиштириш ҳисоботларини тайёрлаш.

Ҳисобот

2021 йил
давомида

«Ўзстандарт» агентлиги

22.

COOMET, ВIPM ва минтақавий метрология ташкилотлари томонидан солиштиришлар Якуний ҳисоботини экспертизадан ўтказиш.

Минтақавий метрология ташкилотлари дастури

2022 й. июнь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

23.

Ўлчаш имкониятларини минтақавий метрология ташкилотининг асосий солиштиришлар ахборот маълумотлар базасида чоп этиш.

Солиштириш натижалари тўғрисида маълумотлар

2021 — 2023 йй.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

24.

Миллий миқёсда метрология хизматларининг лаёқатлилигини текширишни (лабораториялараро солиштириш) ташкил этиш ва ўтказиш.

Режа-жадвал

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

V. Халқаро ва минтақавий ҳамкорликни такомиллаштириш, шунингдек, халқаро даражада эътироф этилишига эришиш

25.

Халқаро ва минтақавий метрология ташкилотларининг техник қўмиталаридаги ишларни кучайтириш йўли билан миллий ўлчаш эталонларини ва ўлчаш натижаларини эътироф этиш мақсадида шу ташкилотлар ишида мутахассисларнинг мунтазам фаол иштирок этишини таъминлаш.

Йиғилиш баёнлари ва семинарлар (тренинглар)

Йиғилиш жадвалларига мувофиқ

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

26.

Метрология ишларининг натижаларини ўзаро эътироф этиш бўйича икки томонлама келишув имзолаш бўйича ҳукуматлараро комиссияга таклифлар киритиш.

Келишув лойиҳаси

2019 — 2023 йй.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

ТИВ

27.

Ўзбекистон Республикасининг Осиё-Тинч океани метрология дастурига (APMP) қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш.

Қўшилишга ариза тайёрлаш

2019 й.
декабрь

«Ўзстандарт» агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,
ТИВ

VI. Метролог-ходимларнинг малакасини ошириш, ўлчашлар бирлигини таъминлаш соҳасида фанни ривожлантириш

28.

Метрология хизматининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгаришлар киритиш.

Лавозимлар классификаторига ўзгаришлар киритиш

2019 й.
сентябрь

«Ўзстандарт» агентлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

29.

Лавозимини кўтариш, хорижда етакчи метрология институтларида малакаларини ошириш орқали республика эталонлар базаси кенгайишига қараб эталон-сақловчилар сонини кўпайтириш.

Идора ҳужжати

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

30.

Халқаро эксперт-метрологларни жалб қилган ҳолда, мутахассислар ўқиш ва амалиётларини ташкил этиш

Семинарлар ва тренинглар

Ҳар йили

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари

31.

ISO/IEC 17025:2017 стандартига мувофиқ масъул мутахассисларнинг амалиётларини ташкил этиш.

Ўқиш жадвали

2019 йил
давомида

«Ўзстандарт» агентлиги

32.

Ёш ходимларнинг лаёқатлилик даражасини ошириш, уларнинг малакасини ошириш, семинарларда иштирок этишини мунтазам равишда таъминлайдиган комплекс тизим ишлаб чиқиш.

Ўқиш дастури

2019 й.
июнь

«Ўзстандарт» агентлиги

33.

Метролог-мутахассисларнинг малакаларини ошириш, шунингдек, ўлчашлар бирлигини таъминлаш соҳасида экспертлар тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Таълим дастурлари

2020 й.
март

«Ўзстандарт» агентлиги

VII. Ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизимининг ишлашини ахборотлаштириш ва автоматлаштириш даражасини ошириш

34.

Метрологик текширув натижаларини кузатиб бориш механизмини жорий этиш.

Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш

2019 й.
декабрь

«Ўзстандарт» агентлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

35.

Вақт ва маблағлар сарфини камайтириш мақсадида ўлчаш техникаси, ўлчашларни автоматлаштириш ва ахборотлаштириш усуллари доирасидаги энг илғор ютуқлар асосида ўлчаш, калибрлаш, қиёслаш усулиятларини (усулларини) такомиллаштириш.

Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш

2020 й.
декабрь

«Ўзстандарт» агентлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

36.

Ўлчаш воситалари миқдори ва ҳолатини ҳисобга олиш асосида интеграциялашган ахборотли тизимлар ва маълумотлар базаси комплексини яратиш.

Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш

2021 й.
сентябрь

«Ўзстандарт» агентлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)