Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш

1.

Коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш асосида, аҳолининг кенг қатламларини хабардор қилиш ва онг-билимларини оширишда мақсадли тадбирларни амалга ошириш, хусусан:

мавзули аудио-, видеороликлар, баннерлар, плакатлар ва инновацион ахборот-тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга қарши курашишнинг аниқ хулқни шакллантиришга қаратилган, коррупцияга қарши курашиш борасида кампанияларни ўтказиш;

сўровлар, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар асосида коррупцияга қарши курашиш тарғиботи ва таълими бўйича чора-тадбирлар натижалари ва таъсирини мунтазам равишда баҳолаш;

ушбу соҳада кейинги чора-тадбирларни амалга оширишда баҳолаш натижаларидан фойдаланиш.

Чора-тадбирлар режаси

Алоҳида режа-жадвал асосида, 2019 йил 1 июлгача тасдиқлаш

Идоралараро комиссия, Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ИИВ (П. Бобожонов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент (Д. Рахимов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), вазирлик ва идоралар

2.

Алоҳида мақсадли гуруҳларнинг (давлат хизматчилари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва бошқалар) коррупцияга қарши курашиш механизми ва тизими ҳақида ҳуқуқий билими ва хабардорлигини ошириш юзасидан аҳамиятга эга бўлган амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан қуйидагилар орқали:

коррупция омилларини аниқлаш, коррупция хавф-хатарларини бошқариш ва уларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш борасида вазирлик ва идоралар вакиллари учун даврий таълим бериш тизимини жорий этиш;

давлат органлари фаолиятининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ҳал қилиш борасида амалий тавсияларни ишлаб чиқиш;

коррупцияга қарши курашиш ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш масалалари бўйича махсус ўқув-методик ва бошқа адабиётларни яратиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил 15 июлгача

Идоралараро комиссия, вазирлик ва идоралар

3.

Ёшларда коррупцияга қарши курашиш фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантирадиган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

коррупцияга қарши курашиш мавзусида ижтимоий тадбирларга ёшларни кенг жалб қилиш (клублар, тўгараклар, форум ва бошқалар);

олий ўқув юртлари ва ёшларнинг бошқа вакиллари ҳисобидан кўнгиллилар гуруҳларини шакллантириш;

ёшлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш мавзусида республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Алоҳида режа-жадвал асосида, 2019 йил 1 июлгача тасдиқлаш

Идоралараро комиссия, Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев), Олий таълим вазирлиги(И. Маджидов), ХТВ (Ш. Шерматов),ТДЮУ (Е. Каньязов), ИИВ Академияси (Б. Матлюбов), Божхона институти (В. Эргашев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), МТРК (А. Хаджаев)

4.

Таълим муассасаларининг ўқув дастурларига коррупцияга қарши курашиш махсус курсларини киритиш, шу жумладан:

жамиятда коррупциянинг мавжуд бўлган хавф-хатарлари асосида, ўқув материалларини тайёрлаш учун ягона методологик талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

барча таълим муассасалари, шу қаторда давлат хизматчилари, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича таълим беришга масъул шахсларнинг малакасини ва касбий тайёргарлигини ошириш бўйича муассасаларда тааллуқли дастурларни жорий этиш;

журналистларни тайёрлаш ўқув дастурларига «Коррупцияга қарши журналист тергови» фанини киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил
1 августгача

Олий таълим вазирлиги (И. Маджидов), ХТВ (Ш. Шерматов), Бош прокуратура Академияси (Е. Коленко), Судьялар олий кенгаши қошидаги Судьялар олий мактаби (Х. Исоқов), ТДЮУ (Е. Каньязов), ИИВ Академияси (Б. Матлюбов), Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти (М. Рустамбаев)

5.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий, тадқиқий ва эксперт салоҳиятини кучайтириш борасида чора-тадбирлар қабул қилиш, шу жумладан коррупцияга қарши курашишда чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган шахсларнинг билимларини ва касбий маҳоратини мунтазам равишда ошириш;

мазкур соҳада сертификат олган экспертларнинг миллий жамоасини босқичма-босқич шакллантириш;

илмий-методик материалларни ишлаб чиқишга хорижий экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб этиш;

коррупцияга қарши курашиш мавзуида магистратура йўналишлари бўйича ўқув дастурларини жорий этиш;

миллий экспертларни коррупцияга қарши курашиш соҳаси бўйича Коррупцияга қарши курашиш халқаро академияси (КҚКХА) ва бошқа халқаро таълим муассасаларида ўқитиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 1 июлгача

Бош прокуратура (О. Муродов), ИИВ (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий таълим вазирлиги (И. Маджидов), ТИВ (А. Камилов)

6.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан ишга қабул қилинганидан сўнг ҳамда муайян вақт ўтганидан сўнг, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини мажбурий равишда ўташ тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил 1 сентябрдан

Бош прокуратура (О. Муродов), Олий таълим вазирлиги (И. Маджидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДБА (Х. Азизов), ЖИДУ (М. Бакоев), ТДЮУ (Е. Каньязов), вазирлик ва идоралар

7.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида, қуйидагиларни назарда тутадиган тадқиқотларни ташкил қилиш, жумладан:

содир этилаётган коррупцияга оид жиноятларнинг ўзига хос схемасини ўрганиш асосида коррупциянинг типологиясини тузиш;

коррупцияга мойил бўлган соҳаларни аниқлаш асосида тармоқлар кесимида коррупцияга оид хариталарни тузиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг шарт-шароитлари ва сабабларини ўрганиш, шунингдек уларни бартараф этиш таклифларини ишлаб чиқиш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида таълим ва тадқиқот муассасалари илмий ходимларига, шу жумладан, халқаро ташкилотлардан коррупцияга қарши курашиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш бўйича грантлар жалб қилиш орқали кўмаклашиш;

коррупция даражаси, коррупцияни идрок этиш ва шахсий тажрибаси, шунингдек, давлат ҳокимияти институтларига ишонч ва коррупцияга қарши чораларнинг таъсири даражасини баҳолаш мақсадида жамоатчилик фикрини ўрганиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 апрелгача

Идоралараро комиссия, «Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева), ФЖШМҚМИ (Р. Камилов), «Ривожланиш стратегияси» маркази (Э. Туляков), Бош прокуратура Академияси (Е. Коленко) ТДЮУ (Е. Каньязов), ИИВ Академияси (Б. Матлюбов), Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти (М. Рустамбаев), ЖИДУ (М. Бакоев), вазирлик ва идоралар

8.

Идоралараро комиссиясининг расмий веб-сайти асосида халқаро стандартларга мувофиқ зарур маълумотларни ўз ичига олган портални яратиш, шу жумладан:

коррупцияга қарши тадбирлар ҳақида ҳисобот ва маълумотлар;

коррупциянинг тарқалиши ва идрок этилиши ҳақида ижтимоий ва илмий тадқиқотлар натижалари;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаси бўйича коррупцияга қарши экспертиза натижалари тўғрисида маълумот;

коррупция жиноятлари, уларнинг тергов ва судда кўрилиши натижалари бўйича статистик маълумотлар;

маълумот, методик ва ахборот материаллари;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилиш учун жамоатчилик билан қайта алоқа механизмлари, шунингдек жамоатчилик фикрини сўров қилиш натижалари.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 1 ноябргача

Идоралараро комиссия, ЛБМА (Д. Ли), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), «Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд (К. Камилов), ССП (А. Икрамов)

9.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида, шу жумладан халқаро экспертлар иштирокида семинарлар, «давра суҳбатлари» ва конференциялар ўтказишни назарда тутадиган халқаро мезонлар ва илғор чет эл тажрибаларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 апрелгача

Идоралараро комиссия

10.

Қуйидагилар ёрдамида, коррупцияга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш ва бажариш жараёнида фуқаролик жамияти институтларини янада жалб қилишда мақсадли тадбирларини амалга ошириш:

давлат органлари билан ўзаро муносабатлар ва қайта алоқани мустаҳкамлаш механизмларини кучайтириш;

ижтимоий шериклик доирасида давлат органлари, шунингдек, жамоат кенгашлари фаолиятига фуқаролик жамияти институтларини жалб этишнинг шаффоф ва объектив мезонларига асосланган механизмларни белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 апрелгача

Идоралараро комиссия, Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ФЖШМҚМИ (Р. Камилов), «Ривожланиш стратегияси» маркази (Э. Туляков), ЎзННТМА (И. Насриев), вазирлик ва идоралар

II. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

11.

Қуйидагиларни назарда тутувчи, «Давлат молиявий назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

бюджет жараёнининг ҳар бир босқичида ташқи ва ички молиявий назорат ҳамда аудитнинг вазифалари ва мақсадини бир-биридан ажратиш;

низом жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда давлат молиявий назоратини амалга ошириш;

молиявий, шу жумладан, коррупцияга оид жиноятларни ўз вақтида аниқлаш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил 1 сентябргача

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ҳисоб палатаси (О. Рустамов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), ЛБМА (Д. Ли), Бош прокуратура (О. Муродов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Хайдаров), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров)

12.

Идоралар фаолиятининг молиявий натижаларини очиб берадиган, ички ҳамда ташқи аудит соҳасини белгилаш йўли орқали амалга оширилаётган назоратнинг самараси ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан ички назорат ва ички аудит хизмати ходимларининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатини белгилайдиган, давлат бошқаруви тизими ривожланиши, прогнозлаш ва стратегик режалаштиришга оид хуфиёна иқтисодиёт ва коррупцияга қарши чораларни ошкор этишни таъминлайдиган механизмларни жорий этишни назарда тутадиган «Давлат ички назорати ва ички аудити тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил 1 сентябргача

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ҳисоб палатаси (О. Рустамов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Бош прокуратура (О. Муродов), ЛБМА (Д. Ли), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Хайдаров), Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент (Д. Рахимов)

13.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-амалий чора-тадбирларни такомиллаштириш, шу жумладан қуйидаги йўллар билан:

маълумотлардан эркин фойдаланиш ҳуқуқига оид қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиш;

фуқароларнинг маълумотлардан эркин фойдаланиш юзасидан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида хабардорликларини ошириш;

давлат органлари томонидан ахборотни нашр қилиш учун ягона электрон тизимни жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил 1 сентябргача

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши (И. Абдуллаев)

14.

Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

барча давлат харидлари субъектларини босқичма-босқич қамраб олиш бўйича чоралар кўриш;

харид (ISO 20400) ва коррупцияга қарши курашиш (ISO 37001) стандартлари бўйича компанияларни сертификатлаштириш тизимини жорий этиш;

давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

аффилланган шахсларнинг харидларда қатнашишларига чекловлар белгилаш;

барча давлат тендерларини қамраб олиш учун маҳсулот етказиб берувчиларнинг ҳамма фойдалана оладиган ягона реестрини юритиш;

давлат харидлари бўйича ахборотнинг ошкоралиги ва эркинлигини ошириш;

харид жараёнида бюрократик ва субъектив омилларни минималлаштириш;

натижаларни статистик таҳлил қилиш, шунингдек, харид тартибининг барча зарур параметрлари бўйича ягона маълумотлар базасини ташкил қилиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил 1 ноябргача

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), вазирлик ва идоралар

15.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларидан фойдаланиш орқали судьяларни очиқ, ошкора танлаш ва тайинлаш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан:

танлов натижаларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг веб-сайтида эълон қилиш;

судьялар аниқ ифода этилган ошкора мезон ва тартиблар асосида баҳоланишини таъминлаш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил 1 декабргача

Судьялар олий кенгаши (У. Мингбоев), Олий суд (К. Камилов)

16.

Суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш, шу жумладан:

судьялар малака ҳайъатлари котибларининг ролини ошириш, шу жумладан уларга коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш вазифасини юклаш;

судьялар малака ҳайъатлари котибларининг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича Суд инспекцияси билан самарали ҳамкорлик қилиш, шунингдек, уларнинг Кенгашга ҳисобдорлиги механизмларини яратиш;

судьялар ва суд ходимлари ўртасида профилактик ва тушунтириш ишларини мунтазам равишда олиб бориш;

одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашиш фактлари бўйича судьяларнинг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Суд инспекциясига аноним тарзда мурожаат қилиш тартибини жорий этиш;

коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини тизимли ва чуқур таҳлил қилишни ва уларнинг олдини олишни таъминлаш.

Қўшма қарор лойиҳаси

2019 йил15 июнгача

Судьялар олий кенгаши (У. Мингбоев), Олий суд (К. Камилов)

17.

«Прокуратура органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, шу жумладан:

прокуратура органлари ва муассасаларида хизмат қилиш учун институционал механизмларни мустаҳкамлаш;

кадрларни шаффоф танловлар асосида саралаб олишнинг мутлақо янги механизмини жорий этиш;

манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва бартараф қилиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил 1 декабргача

Бош прокуратура (О. Муродов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

18.

Коррупция ва солиқ таваккалчилигини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни назарда тутган ҳолда, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврда солиқ хизматини стратегик бошқариш механизмларини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил 1 декабргача

ДСҚ (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Меҳнат вазирлиги (Ш. Кудбиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Бош прокуратура (О. Муродов)

19.

Қуйидаги чораларни амалга ошириш орқали коррупцияга қарши курашиш соҳасида парламент назорати самарадорлигини ошириш, бунда:

қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш, уларда коррупцияга шароит яратадиган қоида ва нормаларни аниқлаш;

барча даражадаги давлат органлари раҳбарларининг маълумотларини эшитиш;

давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли равишда ўрганиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат органлари томонидан амалга ошириладиган идоравий чоралар самарадорлигини баҳолаш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари Кенгашлари қўшма қарори лойиҳаси

2019 йил 1 октябргача

Олий Мажлис палаталари —
келишиш асосида (Н. Исмаилов, Н. Йўлдашев)

20.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий тизимлар самарадорлигини ошириш, шу жумладан:

коррупцияга кўпроқ мойил бўлган соҳаларни аниқлаш;

хизмат вазифаларини бажаришда ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш ва уларни ҳал қилиш масалаларини лозим даражада тартибга солиш, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни ошириш;

давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий координаторларнинг ўзаро ҳамкорлиги;

барча даражадаги давлат органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни, шунингдек, уларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

идоравий чора-тадбирларни амалга ошириш устидан ички назорат механизмларини кучайтириш.

Идоравий ҳужжатлар

2019 йил 1 ноябргача

Идоралараро комиссия, Бош прокуратура (О. Муродов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

21.

Устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш, жумладан:

коррупцияга қарши курашиш «комплаенс назорат» (compliance control) тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш;

коррупцияга қарши курашиш тегишли коррупцион стандарти (ISО 37001)га мувофиқ сертификатлаштириш тартибини ўрнатиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 апрелгача

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Хайдаров), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

22.

Коррупцияга қарши махсус тадбирларни хусусий секторга жорий этишга фаол кўмаклашиш, унда қуйидагиларни назарда тутувчи чораларни кўриш:

ички назорат чоралари ва тартиб-таомилларини кучайтириш;

давлат харидларида иштирок этиш бўйича қатъий ахлоқ қоидаларини таъминлаш;

бизнеснинг коррупцияга қарши курашишдаги жамоавий тадбирларини рағбатлантириш.

Ўзбекистон бизнесининг Коррупцияга қарши курашиш хартиясининг лойиҳаси

2019 йил 1 октябргача

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д. Косимов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

III. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларини бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш

23.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида давлат органларига ахборот бериш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан:

фуқароларга коррупция фактлари тўғрисида давлат органларини хабардор қилиш имконини берувчи мобил ва бошқа иловаларни ишлаб чиқиш;

коррупция фактлари ҳақида аноним хабарларни ўрганиш имкониятлари.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 1 декабргача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), ЛБМА (Д. Ли), Идоралараро комиссия

24.

Давлат органлари билан жамоатчилик ўртасидаги муносабатлар сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишонч телефонлари ва Call-марказлари («тезкор алоқа линиялари») иш самарадорлиги мониторингини таъминлаш, унинг натижаларини мунтазам нашр этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 апрелгача

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), ЛБМА (Д. Ли), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Ш. Садиков), Бош прокуратура (О. Муродов), вазирлик ва идоралар

25.

Коррупция билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил 1 сентябргача

Олий суд (К. Камилов), Бош прокуратура (О. Муродов), ИИВ (П. Бобожонов)

26.

Тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашганлиги, ноқонуний ҳаракатлар қилганлиги, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклашга ёки уларни тўхтатишга сабаб бўлган асоссиз
ва ноқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш;

тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини янада ҳимоя қилиш масалаларида жамоатчилик назорати механизмлари жорий этилишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил 1 октябргача

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д. Қосимов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ССП (А. Икрамов)

27.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларини ва судьяларни тайёрлаш бўйича амалий чораларни қуйидагилар орқали такомиллаштириш:

коррупцияга қарши курашишнинг замонавий воситалари ва усулларидан фойдаланиш;

коррупция жиноятларини аниқлаш, тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш;

мураккаб молиявий жиноятларни тергов қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш соҳасидаги ишларни самарали суриштириш;

малака ошириш жараёнига халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертларни жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар (ўқув дастурлари, модуллар, масофавий курсларни ишлаб чиқиш, тренинглар, «давра суҳбатлари» ва бошқаларни ташкиллаштириш)

2019 йил 1 ноябргача

Бош прокуратура Академияси (Е. Коленко), Судьялар олий кенгаши қошидаги Судьялар олий мактаби (Х. Исоқов), ТДЮУ (Е. Каньязов), ИИВ Академияси (Б. Матлюбов)

28.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида янги хавф-хатар ва таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг техник жиҳозланишини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил 1 июлгача

Бош прокуратура (О. Муродов), ИИВ (П. Бобожонов), ДХХ (А. Азизов), ДБҚ (М. Азимов), ДСҚ (Б. Мусаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

IV. Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик

29.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида меъёрий ва ташкилий-амалий базани такомиллаштириш жараёнига халқаро ташкилотлар (БМТ НЖҚКБ, БМТТД, ИҲТТ, ЕХҲТ, ШҲТ, ЕОГ ва бошқалар)ни жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 1 декабргача

ТИВ (А. Камилов), Бош прокуратура (О. Муродов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ИИВ (П. Бобожонов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов)

30.

ИҲТТнинг тавсияларини бажариш бўйича ҳар томонлама ва самарали чоралар кўриш.

ИҲТТнинг тавсияларини бажариш бўйича «Йўл харитаси»

2019 йил 1 июлгача

Идоралараро комиссия

31.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси мониторинги 2-босқичига тайёргарлик кўриш ва тегишли ташкилий чораларни қабул қилиш

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 1 декабргача

Бош прокуратура (О. Муродов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ТИВ (А. Камилов)

32.

Коррупцияга қарши курашишга бағишланган халқаро форумни ўтказиш ва унда ушбу соҳадаги етук хорижий мутахассисларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 15 декабргача

Бош прокуратура (О. Муродов), ИИВ (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ТИВ (А. Камилов)

33.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг аудиторлик халқаро ташкилотлари олий органлари (INTOSAI, ASOSAI и ECOSAI)га қўшилиши ва хорижий давлатларнинг юқори даражадаги аудиторлик органлари ва етакчи халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиши бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 1 декабргача

Ҳисоб палатаси (О. Рустамов), ТИВ (А. Камилов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

34.

Хорижий оммавий ахборот воситаларида давлат ва жамиятнинг коррупцияга қарши курашишдаги принципиал позицияси тўғрисида хорижий давлатлар, инвесторлар ва фуқароларнинг тушунчасини яхшилашга қаратилган коррупцияга қарши курашиш бўйича республикамиз томонидан қабул қилинган чоралар тўғрисида махсус материаллар ёритилишини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 январгача

ТИВ (А. Камилов), Бош прокуратура (О. Муродов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ИИВ (П. Бобожонов)

35.

Қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилиш масаласини кўриб чиқиш:

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни аниқлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Европа Кенгаши Конвенцияси (Варшава ш., 2005 йил 16 май);

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги МДҲнинг Кишинев конвенцияси (Кишинёв ш., 2002 йил 7 октябрь).

Таҳлилий материаллар

2019 йил 1 июлгача

Бош прокуратура (О. Муродов), ТИВ (А. Камилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Н.Т. Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Комиссия раиси

2.

У.К. Мингбоев

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси

3.

К.Ф. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

5.

Б.А. Рашидов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

6.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

7.

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

8.

Т.С. Абдусаттаров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси

9.

Б.Д. Матмуратов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раиси

10.

А.Ж. Ходжиметов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

11.

О.Б. Рустамов

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари

12.

Р.Т. Камилов

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори

13.

У.Н. Мухаммадиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

14.

Д.С. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

15.

А.Х. Саидов

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори

16.

А.Э. Бурҳонов

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

17.

Э.С. Туляков

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

18.

Ш.С. Жавлонов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раиси

19.

А.З. Саъдуллаев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

20.

И.И. Насриев

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

21.

Ф.Ф. Абдухолиқов

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси

22.

Р.А. Убайдуллаева

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

23.

Г.М. Маруфова

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

24.

Қ.М. Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси

25.

Б.С. Юлдашев

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

26.

Ш.И. Жалилов

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий кенгаши раиси

27.

А.К. Эрназаров

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси

28.

С.Ҳ. Ҳакимов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг раиси

29.

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

30.

Б.А. Хўжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири

31.

А.Ҳ. Камилов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

32.

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

33.

И.У. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

34.

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси халқ таълим вазири

35.

А.В. Шин

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири

36.

Ш.М. Садиков

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

37.

А.Қ. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

38.

Т.А. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

39.

Е.С. Каньязов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори

40.

М.Б. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

41.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

42.

Б.А. Бегалов

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси

43.

Н.Ш. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси

44.

Д.Ф. Рахимов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

45.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи

46.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

47.

Х.Т. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг биринчи проректори

48.

Е.В. Коленко

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси бошлиғи

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлдаги ПФ-5769-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2019 й., 06/19/5769/3450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

З.Ш. Низомиддинов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Комиссия раҳбари

2.

В.В. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби

3.

Б.М. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

4.

А.А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси

5.

У.К. Мингбоев

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси

6.

К.Ф. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

7.

Н.Т. Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

8.

Б.А. Шаякубов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари

9.

Н.М. Рустамбеков

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

10.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

11.

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

12.

М.Б. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

13.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлдаги ПФ-5769-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2019 й., 06/19/5769/3450-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази