Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ

1-боб. Концепциянинг мақсади ва вазифалари

2-боб. Концепцияда белгиланган вазифаларни узлуксиз таълим тизимида амалга ошириш

3-боб. Мактабгача таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш

4-боб. Умумий ўрта таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш

5-боб. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш

6-боб. Олий таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш

7-боб. Олий таълимдан кейинги таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш

8-боб. Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш босқичларида экологик таълим тизимини такомиллаштириш

9-боб. Мактабдан ташқари таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш

10-боб. Концепция амалга оширилишидан кутилаётган натижалар

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, республика ҳудудларидаги экологик муаммолар ечимига таълим тизимини жорий қилиш билан ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Таълим тўғрисида»ги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини белгилаш, уларни таълим-тарбия жараёнига изчиллик билан босқичма-босқич татбиқ қилиш ва шу асосда экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичга кўтариш;
барча турдаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасида назарда тутилган экология ўқувининг мажбурийлигига оид талаблар етарли даражада бажарилмаяпти;
«Таълим тўғрисида»ги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини белгилаш, уларни изчиллик билан босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилиш ва шу асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид қоидалари;

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

I.Мактабгача таълим тизимида

1.

Мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган давлат таълим талаблари ва таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш.

1) Мактабгача таълим вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш;

2019 йил июнь

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

2) давлат таълим талаблари ва таълим дастурларига экологик таълим-тарбия йўналишида илғор миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш ва улар асосида болажонларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларини белгилаш;

2019 йил октябрь

3) давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари мазмунини болажонларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилиш ва қўшимча индикаторларни белгилаш.

2020 йил январь

2.

«Илк қадам» таянч дастурининг атроф муҳит ва табиатга доир мавзуларини таҳлил қилиш ҳамда зарур ўзгартиришлар киритиш.

1) дастурда она табиатни асраб-авайлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги мавзуларни кўпайтириш;

2019 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

2) «Илк қадам» таянч дастурида кўзда тутилган экологик таълимга оид мавзулар ва амалий машғулотларни тўлақонли равишда ташкил этиш мақсадида «Эколог болажон» дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2019 йил октябрь

3.

Мактабгача таълим муассасаларида «Экология бурчаклари»ни ташкил этиш.

1) мактабгача таълим муассасаларининг «Экология бурчаклари» намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2019 йил август

Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов)

2) мактабгача таълим муассасаларининг тасдиқланган намуна асосида «Экология бурчаклари»ни ташкил этиш.

2019-2020 йиллар давомида

4.

Муҳим экологик саналарга бағишлаб болажонлар ўртасида табиат қўйнида турли амалий машғулотлар ўтказиш.

1) табиатни асраб-авайлаш борасида бутун жаҳон ва мамлакатимизда нишонланадиган муҳим экологик саналар рўйхатини тузиш;

2019 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов)

2) экологик саналар бўйича болажонларга бериладиган турли ёш гуруҳлари учун «Эколог болажон» дастури асосида тизимли машғулотлар режасини ишлаб чиқиш;

2019 йил декабрь

3) ҳар бир экологик санага бағишлаб табиат қўйнида болажонлар учун экологик машғулотлар ўтказиб бориш.

2020 йил январь ойидан бошлаб мунтазам равишда

5.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларни мактабгача ёшдаги болалар онгига сингдириш бўйича дастурларга тегишли мавзуларни киритиш.

1) Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларни мактабгача ёшдаги болалар онгига сингдириш бўйича дастурларга киритиладиган мавзулар бўйича ўқув-методик материалларни тайёрлаш;

2020 йил февраль

Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов)

2) такомиллаштирилган дастурларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

2020 йил апрель

3) янгиланган дастурлардан мактабгача таълим муассасаларида фойдаланишни ташкил этиш.

2020 йил июнь ойидан мунтазам равишда

II.Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизимида

6.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизими учун белгиланган давлат таълим талаблари ва таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш.

1) Халқ таълими вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш;

2019 йил июнь

Маблағ талаб этилмайди

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов)

Давлат экология қўмитаси (Б.Кучкаров)

2) давлат таълим талаблари ва таълим дастурларига экологик таълим-тарбия йўналишида илғор миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш ва улар асосида ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларини белгилаш;

2019 йил октябрь

3) давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари мазмунини ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш параметрларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилиш ва қўшимча индикаторларни белгилаш.

2020 йил январь

7.

Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари мазмунини экологик билим, кўникма, малака ва компетенциялар билан бойитиш.

1) умумий ўрта таълим тизимидаги ўқув фанлари мазмунига табиий имкониятлар доирасида (мажбурловчи восита сифатида эмас) экологик билим, кўникма, малака ва компетенцияларни сингдириш;

2020 йил июнь

Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

2) математика, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунини тежамкорликка оид аниқ иқтисодий-экологик масалалар билан бойитиш;

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

3) география, математика, биология, иқтисодий билим асослари фанлари мазмунига экологик баҳолаш ва экологик прогнозлаштиришга оид билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ўқувчиларнинг ёшига мос тарзда қуйи (VII, VIII, IX) синфлардан бошлаб киритиш.

8.

Муҳим экологик саналарга бағишлаб ўқувчилар ўртасида табиат қўйнида турли амалий машғулотлар ўтказиб бориш.

1) табиатни асраб-авайлаш борасида бутун жаҳон ва мамлакатимизда нишонланадиган муҳим экологик саналар рўйхатини тузиш;

2019 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов)

2) муҳим экологик саналар бўйича педагоглар учун махсус қўлланмалар ишлаб чиқиш;

2020 йил июль

3) ҳар бир экологик санага бағишлаб табиат қўйнида ўқувчилар учун экологик машғулотлар ўтказиш.

2020 йил сентябрь ойидан бошлаб мунтазам

9.

Халқаро грант лойиҳалари ҳисобига ўрта таълим мактабларида «Экология бурчаклари»ни ташкил этиш ва мазкур бурчакларни зарур материаллар билан таъминлаш.

1) республикамиздаги ўрта таълим мактабларида «Экология бурчаклари» ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

2019 йил сентябрь

Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро грантлар

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов)

2) «Экология бурчаклари» ташкил этиладиган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхатини шакллантириш;

2019 йил декабрь

3) «Экология бурчаклари» ташкил этиш ва мазкур бурчакларни зарур материаллар билан таъминлаш.

2020 йил давомида

10.

Умумий ўрта таълим тизимида республика миқёсида босқичма-босқич «Энг яхши экологик тоза мактаб», «Энг яхши эколог ўқувчи» кўрик танловларини ўтказиш.

1) кўрик танловни ўтказиш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2019 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

2) кўрик танловни ўтказишнинг республикада
ва жойларда ишчи комиссияларини тузиш;

2020 йил январь

3) кўрик танловнинг мактаб, туман, шаҳар, вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларини ўтказиш;

2020 йил март — май ойларидан бошлаб ҳар йили

4) кўрик танловнинг республика босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2020 йил май ойидан бошлаб ҳар йили

III.Касб-ҳунар таълими тизимида

11.

Касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув дастурларини янгилашда мақбул ва мантиқий тарзда экология ва атроф муҳит муҳофазасига доир мавзуларни киритиш.

1) экология ва атроф муҳит муҳофазасига доир мавзуларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқув дастурларига киритиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

2019 йил июнь

Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Касб-ҳунар таълим маркази

(М. Холмухаммедов),

тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

2) касбий фанларнинг ўқув дастурлари таркибига мақбул ва мантиқий тарзда экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид мавзулар киритиш орқали янги таҳрирдаги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

2019 йил давомида

3) ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги ўқув дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

4) касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг экологик билимларини мустаҳкамлаш учун зарур методик материалларни тайёрлаш ва жойларга етказиш;

2020 йил август

5) янги таҳрирдаги ўқув дастурлари асосида касбий фанларнинг ўқув адабиётларини янгилаш ва чоп этишни ташкил этиш.

2020-2021 ўқув йили

12.

Экологик билимлар бўйича касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Ёш эколог» мусобақасини ўтказиш.

1) «Ёш эколог» мусобақасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2019 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Касб-ҳунар таълими маркази (М. Холмухаммедов),

тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳу�ар таълими

муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар,

Ўзбекистон экологик ҳаракати, (Б. Алиханов),

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

(А. Ходжаев)

2) тасдиқланган низом асосида касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида мусобақани юқори савияда ташкил этиш;

2020 йил апрель ойидан бошлаб мунтазам

3) «Ёш эколог» мусобақаси ғолибларини диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлаш;

4) мусобақа оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишини таъминлаш.

13.

Экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича таълим беришни такомиллаштиришга оид семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.

1) касб-ҳунар коллежларида ташкил этиладиган семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирларнинг мавзулари, ўтказиш жойлари ва муддатларини ўз ичига олган дастурни ишлаб чиқиш;

2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам

Ижрочилар маблағлари

Касб-ҳунар таълими маркази

(М. Холмухаммедов),

тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

бўлган вазирлик ва идоралар,

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи

2) дастур асосида белгиланган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш;

3) экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишини таъминлаш.

IV. Олий таълим тизимида

14.

Олий таълимнинг 5630100 «Экология ва атроф муҳит муҳофазаси» бакалавриат таълим йўналишининг, шунингдек, ўрта-махсус таълим тизимининг ўқув режаси ва фан дастурларини атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ мавзулар билан тўлдириш.

1) таянч олий таълим муассасалари ва тегишли корхоналар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш;

2019 йил июнь

Маблағ талаб этилмайди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), таянч олий таълим муассасалари

2) атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бу борадаги замонавий технологиялар билан боғлиқ мавзулар билан бойитиш;

2020 йил апрель

3) янгиланган ва такомиллаштирилган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

2020 йил июнь

4) дастурларни амалга жорий этиш.

2020 йил июнь

15.

Олий таълимда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасига оид янги йўналиш ва мутахассисликлар ташкил қилиш юзасидан асосланган таклифларни тайёрлаш.

1) минтақа ва мамлакатда мавжуд экологик вазиятдан, халқаро ташкилотлар тадқиқотларининг натижаларидан ҳамда чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги долзарб вазифалардан келиб чиқиб буюртмачи ташкилот ва корхоналарда зарур йўналишлар ва мутахассисликлар рўйхатини шакллантириш;

2019 йил декабрь

Маблағ талаб этилмайди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

таянч олий таълим муассасалари

2) тизимнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ва таҳлиллардан келиб чиқиб экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид янги йўналиш ва мутахассисликларни «Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори»га киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф тайёрлаш.

2020 йил

июнь

16.

Олий таълим тизимининг тегишли мутахассисликларида магистрлик диссертациялари тайёрланишида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид масалаларни киритиш.

1) олий таълим муассасаларининг ноэкологик таълим соҳалари бўйича магистрлик диссертацияларини шакллантириш;

2020 йил сентябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда

Маблағ талаб этилмайди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

2) диссертация ишларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид масалаларни ёритиш бўйича магистр талабаларга методик тавсиялар бериш;

3) тегишли мутахассисликларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид масалалар диссертациянинг асосий мавзу ва йўналишига мантиқий жавоб берадиган тарзда ёритиб борилишини йўлга қўйиш.

17.

Олий таълим муассасаларини экология ва атроф муҳит муҳофаза соҳасига оид зарур ўқув-методик материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар тақдим этишга мўлжалланган Интернет тармоғидан кенг фойдаланишни таъминлаш.

1) тегишли мутахассисларни жалб этиш;

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2) интернет тармоғида мавжуд экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган илмий ҳамда оммабоп мақолалар ёритиб бориш;

2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда

3) интернет маълумотлари талабаларга етказилишини таъминлаш;

4) экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълимига оид материалларни олий ва ўрта таълим муассасалари веб-сайтларига жойлаштириш ҳамда даврий равишда янгилаб борилишини ташкил этиш.

18.

Олий таълим муассасалари талабаларига экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича маълумотлар беришни кенгайтириш.

1) олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича алоҳида саҳифалар яратиш ва уни зарур маълумотлар билан тўлдириш;

«Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

(Қ. Қуранбаев),

Ахборот коммуникация технологияларни ривожлантириш

вазирлиги (Ш. Садиков)

2) олий таълим муассасасининг даврий нашрларида алоҳида рукнлар очиш ва мақолалар чоп этилишини таъминлаш;

2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда

3) интернет-платформалар ва мессенжерларни ва ёшлар ўртасида «хештег»лар ташкил қилиш;

4) олий таълим муассасалари ўртасида экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида тарғибот ишларини кучайтиришга бағишланган кўрик- танловлар ташкил этиш.

19.

Олий таълим муассасаларида экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида ўтказиладиган тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

1) ҳар бир олий таълим муассасасида экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида ўқув йили давомида ўтказиладиган тадбирлар дастури тайёрланишини ташкил этиш;

2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

тасарруфида олий таълими муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар,

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуранбаев)

2) тадбирлар дастурига мувофиқ ёшлар иштирокида «флеш-моб», эко-тадбирлар, семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар ва бошқаларни юқори савияда ташкил этиш;

3) олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказларини экология ва атроф муҳит масалаларига оид ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлаш;

4) экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича амалга оширилаётган ишлар оммавий-ахборот воситалари орқали ёритилишини таъминлаш.

20.

Минтақа ва мамлакатда мавжуд экологик муаммолар мавзуларига бағишланган семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.

1) минтақа мамлакатларининг экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

2019 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2) минтақада мавжуд экологик муаммолар бўйича ташкил этиладиган семинар ва «давра суҳбатлари» мавзулари, дастурларини биргаликда келишиш;

2019 йил октябрь

3) семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш жойи ва вақтини аниқлаш;

2019 йил ноябрь

4) ушбу тадбирларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг иштирокини таъминлаш.

2020 йил апрель

21.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид мавжуд муаммолар бўйича битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзулари базасини шакллантириш.

1) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид базавий муаммолар банкини шакллантириш;

2019 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

2) мавжуд муаммолар асосида битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари мавзуларини шакллантириш ва амалий изланишлар олиб борилишини ташкил этиш;

2019 йил ноябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда

3) ушбу фаолиятни амалга оширишда корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда етарли шароитларни яратиш.

2020 йил сентябрь

V.Олий таълимдан кейинги таълим тизимида

22.

Экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари билан боғлиқ мавзулар бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

1) корхона ва ташкилотларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид муаммолар ечимларига бағишланган фундаментал, амалий, инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларини тайёрлаш;

2020 йил апрель

Ижрочилар маблағлари, халқаро грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

2) илмий-тадқиқот ишларини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотлар ва бошқа корхоналар ҳамда таянч олий таълим муассасалари лабораторияларида олиб бориш;

2020 йил май ойидан бошлаб мунтазам равишда

3) лойиҳа доирасида бажарилган илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш.

23.

Халқаро грант лойиҳалари доирасида халқаро конференция, семинар-тренинг, давра суҳбатларида соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг иштирок этишларини таъминлаш.

1) тегишли халқаро грант лойиҳаларда иштирок этиш чораларини кўриш;

2020 йил январь

Халқаро грантлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

таянч олий таълим муассасалари

2) соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг турли грант лойиҳалари ва тажриба алмашинув дастурлари доирасида семинар-тренинг, конференция, маҳорат дарсларида иштирокини таъминлаш.

Мунтазам равишда

VI.Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим тизимида

24.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат талаблари, ўқув дастурларини замонавий талаблар асосида ишлаб чиқиш ва малака оширишни ҳамкорликда ташкил этиш.

1) Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказида таълим оладиган мутахассислар учун белгиланган ўқув режаси ва дастурларни қайтадан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

2019 йил июнь

Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, ижрочилар маблағлари, халқаро грантлар

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

2) қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида дарс машғулотларини олиб борадиган тажрибали мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш;

2019 йил июль

3) машғулотларни замонавий талаблар асосида илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда олиб бориш.

2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда

VII.Мактабдан ташқари таълим тизимида

25.

Мактабдан ташқари таълим тизимида экологик таълим-тарбия жараёнларини ривожлантириш.

1) мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тегишли йўналиши (экология ва ўлкашунослик) ўқув дастурларини таҳлил қилиш;

2019 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда

Маблағ талаб этилмайди

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

2) ўқув дастурлари мазмунини болаларнинг қизиқишини оширувчи, мустақил экологик тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилган машғулот ва топшириқлар билан бойитиш;

3) мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тегишли йўналишларига болалар қамровини кўпайтиришнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш.

VIII. Вазирликлар ва ташкилотлар ҳамкорлигида

26.

Тарбияланувчилар ва ўқувчилар учун она табиатни асраб-авайлаш ва уларда табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтириш мавзусида турли театрлаштирилган томошалар ташкил этиш.

1) мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун муҳим бўлган она табиатни асраб-авайлаш мавзусидаги махсус томошалар сценарийларини ишлаб чиқиш;

Мунтазам равишда

Маданият васанъатни ривожлантириш жамғармаси

Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Ўзбекистон экологик ҳаракати(Б. Алиханов)

2) республиканинг ҳудудларида жойлашган маданият муассасалари (театр ва бошқа томошагоҳлар) томонидан мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида экологик томошаларни ташкил қилиш.

27.

Мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчилар ва болажонлар учун мўлжалланган экологик адабиётлар ва экологик эртакларни чоп этиш.

1) мактабгача таълим муассасалари ва экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш мутахассисларидан иборат тартибда муаллифлар гуруҳини шакллантириш;

2019 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

2) болажонлар учун мўлжалланган экологик адабиётларнинг мавжудлигини инвентаризация қилиш;

2019 йил август

3) бугунги кун талабларидан келиб чиқиб мазкур соҳага оид янги болалар адабиётларини ишлаб чиқиш.

2020 йил июнь

28.

Мактабгача таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагоглар учун экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид махсус қўлланмалар ишлаб чиқиш.

1) мактабгача таълим муассасалари ва экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш мутахассисларидан иборат тартибда муаллифлар гуруҳини шакллантириш;

2019 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

2) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги бугунги кун талабларидан келиб чиқиб мазкур соҳага оид янги қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2020 йил июнь

29.

Ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ва жойлардаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари педагоглари ўртасида экологик таълим юзасидан семинар ва давра суҳбатларини ташкил қилиш.

1) педагоглар ҳамда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳаси ходимлари билан ҳамкорлик ўрнатиш;

Мунтазам равишда

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов)

2) мавжуд экологик масалалар бўйича ташкил этиладиган семинар ва давра суҳбатлари мавзулари, дастурларини келишиш;

3) семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш жойи ва вақтини аниқлаш, мутахассисларни таклиф этиш;

4) семинар машғулотларида экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳаси ходимлари ҳамда таълим муассасалари профессор ўқитувчилари иштирокини таъминлаш.

30.

Мактабгача таълим муассасаларини Ўзбекистоннинг табиати, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, уларни асраб-авайлаш тўғрисидаги плакатлар ва фоторасмлар билан таъминлаш.

1) Ўзбекис�оннинг гўзал табиати акс этган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб турларнинг рўйхатини тузиш, уларнинг фоторасмларини йиғиш ва тайёрлаш;

2019-2020 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

2) табиатни асраб-авайлаш тўғрисидаги болаларнинг экологик онги ва маданиятини шакллантирадиган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган плакатлар ва фоторасмларни тайёрлаш;

3) мактабгача таълим муассасаларини фоторасмлар ва махсус плакатлар билан таъминлаш.

31.

Барча таълим турларида экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид зарур ўқув-методик материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар тақдим этишга мўлжалланган «ekologiya.uz» сайтини яратиш.

1) интернет тармоғида яратиладиган янги веб-сайтнинг концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш;

2019 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров), Ахборот коммуникациялари
ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов)

2) веб-сайтнинг техник вазифасини ишлаб чиқиш ва ушбу жараёнга тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

2019 йил август

3) тайёрланган веб-сайт лойиҳасини кўриб чиқиш ҳамда уни ишга тушириш учун зарур бўлган ташкилий масалаларни ҳал этиш;

2019 йил сентябрь

4) веб-сайт маълумотлари ўқувчилар ва талабаларга етказилишини такомиллаштириш мақсадида таълимни бошқариш бўйича ваколатли органларнинг таълим хизматларини кўрсатишга ихтисослашган расмий веб-сайтларида ekologiya.uz сайтига ўтиш ёрлиқларини жойлаштириш;

2019 йил декабрь

5) экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълимига оид материалларни сайтга жойлаштириш ҳамда улар доимий равишда янгилаб борилишини ташкил этиш.

Мунтазам равишда

32.

Экологик таълим-тарбияга оид электрон-методик воситаларни яратиш ва онлайн режимда фойдаланиш имкониятини кенгайтириш.

1) география, биология ўқув фанларининг экологик мазмуни кенг ёритилишини таъминлайдиган электрон методик қўлланма ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва интернет тармоғига жойлаштириш;

2019 йил октябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда

Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги (Ш. Садиков)

2) мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари учун болаларнинг мустақил экологик тадқиқотлар олиб боришига мўлжалланган виртуал иш дафтарлари ва уларнинг юритилишига кўмаклашувчи электрон методик тавсияларни ишлаб чиқиш;

2019 йил ноябрь

3) таълим муассасалари учун экологик йўналишдаги мультимедиа воситаларини яратиш;

2019 йил декабрь

4) таълим муассасалари учун экологик йўналишдаги ўқувчиларда тежамкорлик маданиятини шакллантиришга доир видеороликларни яратиш.

2020 йил март

33.

Болалар ва ёшлар аудиториясига мўлжалланган экологик мавзулардаги видеороликлар, мультипликацион, бадиий ва телевизион фильмлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг дастурларидан олинган телевидение материалларини тизимли равишда намойиш қилиш.

1) болалар ва ёшларга мўлжалланган мавжуд материаллар ва уларнинг сифатини таҳлил қилиш;

2019 йил июнь

Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев),

Ёшлар иттифоқи

(Қ. Қуранбоев),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),
Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев)

2) экологик мавзулар бўйича ёшлар, айниқса болалар учун тушунарли бўлган ҳамда уларнинг экологик билимларини оширишга қаратилган материалларни яратиш дастурини ишлаб чиқиш;

2019 йил октябрь

3) ишлаб чиқилган дастур доирасида видеоролик, видеоклип, мультипликацион фильмлар, бадиий ва телевизион фильмлар, хорижий телевидение дастурларидан олинган ва ўзбек тилига таржима қилинган қизиқарли телекўрсатувлар, телефильм ва телелавҳалар, ёшларга мўлжалланган оммабоп, маърифий ва кўнгилочар кўрсатувлар тайёрлаш;

2020 йил май ойидан бошлаб мунтазам равишда

4) тайёрланган материалларни телевидениедан ташқари мактабгача таълим муассасаларида ҳамда умумтаълим мактабларида тизимли намойиш қилиб бориш.

34.

Экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари билан боғлиқ мавзулар бўйича материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

1) экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича тайёрланадиган материаллар мавзуларини танлаш;

Мунтазам равишда

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),

Ўзбекистон миллий

телерадиокомпанияси

(А. Ходжаев),

Ёшлар иттифоқи

(Қ. Қуранбоев)

2) ҳар бир мавзу бўйича иқтидорли ёшларни жалб этган ҳолда ижодий гуруҳлар ташкил этиш;

3) ижодий гуруҳлар томонидан ОАВ учун концепцияда баён қилинган йўналишлар бўйича тегишли мавзуларда материаллар тайёрлаш.

4) тайёрланган материалларни ОАВда ёритиб бориш.

35.

Минтақа ва мамлакатда мавжуд экологик муаммолар мавзуларига бағишланган семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.

1) минтақада мамлакатларининг экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

2019 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

(И. Мажидов),

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2) минтақада мавжуд экологик муаммолар бўйича ташкил этиладиган семинар ва давра суҳбатлари мавзулари, дастурларини биргаликда келишиш;

2019 йил октябрь

3) семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш жойи ва вақтини аниқлаш;

2019 йил ноябрь

4) ушбу тадбирларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг иштирокини таъминлаш.

2019 йил декабрь

36.

Ўзбекистонда экологик таълимнинг самарадорлигини ошириш йўллари мавзусида республика конференциясини ташкил этиш.

1) республика конференциясини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳни тасдиқлаш;

2019 йил октябрь

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),

Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

2) конференция ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш;

2019 йил декабрь

3) конференцияни юқори савияда ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш;

2020 йил июль

4) конференция натижалари бўйича тезислар тўпламини чоп этиш.

2020 йил сентябрь


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази