Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2020 20.05.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3160
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг қарори, 20.05.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3160
Кучга кириш санаси
20.05.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3160]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 24 ноябрдаги 201-мҳ-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3160-1, 4.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис в.в.б. A. АҚҚУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
03-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 26 мартдаги 03-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизматларини тақдим этишнинг намунавий тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
брон қилиш — ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан жойлаштириш воситасида номерни (жойни) аввалдан буюртма қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳмонхона хизматлари — жойлаштириш воситасида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — меҳмонхона хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ меҳмонхона хизматларини буюрувчи ёки сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарувчи — ташриф буюрувчига меҳмонхона хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташриф буюрувчи — вақтинчалик яшаш билан боғлиқ меҳмонхона хизматларини буюрган, сотиб олган ва/ёки фойдаланадиган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) — бажарувчи томонидан тузилган ҳамда бажарувчи ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича унинг вазифаларини белгиловчи шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, хостеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номер (жой) нархи — вақтинча яшаш ва бажарувчи томонидан белгиланган вақтинча яшаш билан боғлиқ бошқа меҳмонхона хизматлари қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Меҳмонхона хизматларига, шу жумладан, уларнинг ҳажми ва сифатига доир талаблар, қонун ҳужжатларида бошқа талаблар назарда тутилмаган бўлса, бажарувчи ва ташриф буюрувчи (буюртмачи)нинг келишувига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Номер (жой) нархи бажарувчи томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бажарувчи мазкур Низом талабларига зид бўлмаган, жойлаштириш воситасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланишнинг ички қоидаларини (бундан буён матнда жойлаштириш воситасининг ички қоидалари деб юритилади) белгилаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жойлаштириш воситасига ташриф буюрувчининг келиш вақтидан бошлаб ва унинг кетишигача бўлган муддатда у банд қилган номерга (жойга) турар-жой дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби бажарувчи томонидан ташриф буюрувчига (буюртмачига) энг маъқул шаклда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Бажарувчи ва у томонидан тақдим этиладиган меҳмонхона хизматлари тўғрисида маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бажарувчи, ташриф буюрувчилар танишиши учун қулай бўлган жойда, шу жумладан, жойлаштириш воситасининг қабул қилиш жойидаги маълумотлар тахтасига ва интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига (агар мавжуд бўлса) қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бажарувчи тўғрисидаги маълумотлар, хусусан, номи, манзили, боғланиш учун телефон рақами, электрон почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бажарувчининг юқори турувчи ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жойлаштириш воситасининг тегишли тоифаси тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) меҳмонхона хизматлари учун мувофиқлик сертификати нусхаси ёки меҳмон уйлари ва хостеллар реестридан кўчирма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) номерлар (жойлар) нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) номер (жой) нархига кирадиган меҳмонхона хизматлари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) меҳмонхона хизматларига тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) алоҳида тўлов эвазига, бажарувчи томонидан кўрсатиладиган бошқа меҳмонхона хизматлари рўйхати, нархи ҳамда уларни олиш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) брон қилиш ва бронни бекор қилиш шакли, шартлари ва тартиби тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаси рўйхати, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишда тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) жойлаштириш воситасида учинчи шахслар томонидан тўлов эвазига кўрсатиладиган бошқа хизматлар тўғрисида маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) жойлаштириш воситасига келиш (кетиш) вақти тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) жойлаштириш воситасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш қоидалари тўғрисида маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бажарувчи ҳар бир номерда жойлаштириш воситасининг ички қоидалари бўлишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бажарувчи ва у кўрсатадиган меҳмонхона хизматлари тўғрисидаги маълумотлар ташриф буюрувчиларга давлат тилида ҳамда қўшимча равишда инглиз ва рус тилларида, шунингдек, бажарувчининг ихтиёрига кўра бошқа хорижий тилларда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Меҳмонхона хизматларини тақдим этиш тартиби ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бажарувчи брон қилишни ҳар қандай шаклда, шу жумладан, шартнома ёки буюртма қабул қилиш усулида (телефон ёки бошқа шаклда) амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бажарувчи томонидан жойлаштириш воситасида брон қилишнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатланган брон қилиш — жойлаштириш воситасида номер (жой) ташриф буюрувчи келишигача ушлаб туриладиган брон қилиш тури бўлиб, бунда ташриф буюрувчи томонидан брон ўз вақтида бекор қилинмаган, ташриф буюрувчи белгиланган муддатдан кечиккан ёки келмаган ҳолларда ташриф буюрувчидан номер (жой)нинг бўш турганлиги учун, бироқ бир суткадан кўп бўлмаган миқдордаги тўлов суммаси бажарувчи томонидан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташриф буюрувчи бир суткадан кўп вақтга кеч қолганда кафолатланган брон қилиш бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатланмаган брон қилиш — жойлаштириш воситасида номер (жой) бажарувчи томонидан маълум бир соатгача брон қилинади, белгиланган муддатда ташриф буюрувчи келмаганда кафолатланмаган брон бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Брон қилишнинг бошқа турлари жойлаштириш воситасининг ички қоидаларида белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан буюртма қилинган номер тоифаси ва унинг нархи, брон қилиш шартлари, жойлаштириш воситасида яшаш муддати тўғрисидаги, шунингдек, бажарувчи томонидан аниқланадиган бошқа маълумотлар олинган вақтдан бошлаб брон ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ташриф буюрувчи (буюртмачи) брон қилиш ҳақидаги буюртмани ўз ихтиёрига кўра бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бронни рад этиш тартиби ва шакли жойлаштириш воситасининг ички қоидалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар буюртмада кўрсатилган санада бўш номер (жой) мавжуд бўлмаса бажарувчи брон қилишни рад этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Меҳмонхона хизматлари ташриф буюрувчи томонидан фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат кўрсатганидан сўнг тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жойлаштириш воситасида ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган фуқароларни рўйхатдан ўтказиш улар билан бирга бўлган ота-оналари (қонуний вакиллари) ёки ҳамроҳлик қилаётган бошқа шахсларнинг фуқаролик паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати, ҳамроҳлик қилаётган шахсларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, ушбу вояга етмаганларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ташриф буюрувчиларни рўйхатдан ўтказиш жойлаштириш воситаларида яшовчиларни электрон шаклда Интернет тармоғи орқали ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бажарувчи ташриф буюрувчининг талабига кўра у билан қуйидагиларни ўз ичига олувчи шартнома тузиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бажарувчининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташриф буюрувчи тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тақдим этилаётган номер (жой) тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) номер (жой) нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жойлаштириш воситасида бўлиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бошқа зарур маълумотлар (томонлар ихтиёрига кўра).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома электрон ёки ёзма шаклда тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бажарувчи жойлаштириш воситасига ташриф буюрувчиларга кеча-кундуз хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташриф буюрувчининг жойлаштириш воситасига келиши ва ундан кетиши маҳаллий вақт бўйича шу кундаги сутканинг 12:00 соатида белгиланадиган ҳисоб-китоб соатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бажарувчи маҳаллий хусусиятлар ва фаолият турини ҳисобга олган ҳолда белгиланган ҳисоб-китоб соатини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб соати ва кейинги ташриф буюрувчининг номерга (жойга) жойлаштириш соати оралиғидаги вақт (номер ва/ёки жойни тайёрлаш учун) уч соатдан ошмаслиги керак. Келиш вақти бажарувчи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Номер (жой) нархи, номер (жой) нархига кирадиган меҳмонхона хизматлари рўйхати, шунингдек, номер (жой)га тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби бажарувчи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарувчи яшаш учун суткали ва/ёки соатли тўловни белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бажарувчи ташриф буюрувчининг розилигисиз номер (жой) нархига кирмайдиган бошқа қўшимча тўлов эвазига кўрсатиладиган меҳмонхона хизматларини тақдим қилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бажарувчи ташриф буюрувчининг сўровига кўра қуйидаги турдаги хизматларни бепул тарзда таъминлаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тиббиёт дори қутисидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ташриф буюрувчининг номига юборилган ёзишмаларни етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маълум вақтда уйғотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қайнаган сув, игналар, иплар, идиш-товоқлар ва ошхона анжомларининг бир тўпламини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бажарувчининг ихтиёрига кўра бошқа меҳмонхона хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ташриф буюрувчиларга кўрсатилган меҳмонхона хизматлари учун тўлов шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳисоб-китоб соатидан кейин ташриф буюрувчининг кетиши кечиккан ҳолларда ташриф буюрувчидан кўрсатилган меҳмонхона хизмати учун тўлов миқдори бажарувчи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташриф буюрувчи бажарувчига ҳақиқатан қилган харажатларини тўлаш шарти билан меҳмонхона хизматларидан фойдаланишни тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Бажарувчи ва ташриф буюрувчининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бажарувчи ташриф буюрувчининг сақлаш учун топширилган буюмларининг бутлиги учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 899-моддасида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарувчи томонидан ташриф буюрувчига буюмларини сақлаш учун қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бажарувчи шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Шартнома талаблари ва/ёки шартларига жавоб бермайдиган меҳмонхона хизматларини тақдим этиш натижасида ташриф буюрувчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бажарувчи томонидан қопланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ташриф буюрувчининг айби билан жойлаштириш воситасининг мулки йўқолган ёки унга зиён етказилган ҳолларда ташриф буюрувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агар шартнома шартлари тарафларнинг бири томонидан бузилган тақдирда, иккинчи тараф шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. ЖАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 26 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 10/19/3160/3153-сон)