LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 26 июндаги 213-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1252-5, 07.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2003 йил 2 майдаги 137-сон буйруғи (рўйхат рақами 1252, 2003 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 12-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
«2. ДЙҲХХ бўлинмалари техника назорати бўйича ўз вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низом асосида амалга оширади.».
«4. ДЙҲХХ бўлинмалари техника назорати бўйича ўз вазифаларини бажаришда ички ишлар органларининг бошқа хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, давлат идоралари ҳамда фаолияти йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга боғлиқ бўлган бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.».
3. 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 221-37-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси тўғрисида Низом» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низом» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«8. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим (бўлинмаси, гуруҳ)лари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:»;
«б» кичик бандидан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6. 10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 221-37-сонли қарорига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«20. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим (бўлинмаси, гуруҳ)лари қуйидаги ўрганишларни амалга оширади:».
8. 22-банднинг «б» кичик бандидаги ва 25-банднинг «в» кичик бандидаги «20» рақамлари «15» рақамлари билан алмаштирилсин.