Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «2018 — 2020 йилларда Тошкент вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича манзилли дастурини амалга ошириш, шунингдек, Бекобод шаҳридаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 850-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзқурилишматериаллари» АЖ» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8, 9 ва 11-бандлардаги «Ўзқурилишматериаллари» АЖ» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) илованинг 2, 9, 11, 18 ва 20-позицияларидаги «Ўзқурилишматериаллари» АЖ» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрда 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг «Хўжалик бошқаруви органлари» 8-бўлими 13-бандидаги «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 197-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди «д» кичик бандининг ўн биринчи хатбошидаги ва 28-бандининг йигирма саккизинчи хатбошидаги «Ўзқурилишматериаллари» АЖ» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)