«Самарқанд вилоятида Булунғур сув омборини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Зарафшон дарёси сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва Самарқанд вилояти суғориладиган ер майдонларининг сув билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бош лойиҳа ташкилоти «ЎзГИП» МЧЖ томонидан 100 млн куб м. ҳажмдаги сув омбори қурилиши назарда тутилган «Самарқанд вилоятида Булунғур сув омборини қуриш» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Самарқанд вилоятида Булунғур сув омборини қуриш» лойиҳасининг (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) техник-иқтисодий ҳисоби иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Самарқандсувқурилишинвест» давлат муассасаси буюртмачи этиб;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти «ЎзГИП» МЧЖ билан биргаликда 2019 йилнинг 1 декабрига қадар мазкур қарорнинг 2-банди билан тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисобга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур қарорга иловага мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни:
жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан;
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.
7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Т/р | Кўрсаткич номи | Ўлчов бирлиги | Ҳаммаси | шу жумладан бюджет маблағлари |
1. | Лойиҳанинг умумий қиймати * | минг АҚШ доллари эквивалентида ** | 46 048,35 | 46 048,35 |
2. | Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси | минг АҚШ доллари эквивалентида | 46 048,35 | 46 048,35 |
шу жумладан: | ||||
машиналар ва асбоб-ускуналар | минг АҚШ доллари эквивалентида | 1 489,32 | 1 489,32 | |
қурилиш — монтаж ишлари | минг АҚШ доллари эквивалентида | 41 862,52 | 41 862,52 | |
бошқа харажатлар | минг АҚШ доллари эквивалентида | 2 696,51 | 2 696,51 | |
3. | Сув омбор ҳажми | 100 млн куб м. | ||
4. | Суғориладиган майдон | 35,8 минг га | ||
5. | Яратилаётган иш ўрни *** | 51 киши | ||
6. | Инвестиция даври | 36 ой | ||
7. | Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлар қиймати | 46 048,35 минг АҚШ доллари эквивалентида |